ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
“ТАСДИҚЛАНДИ”
Ижтимоий фанлар факультети декани:
_______________ К.Инаков
|
2021 йил “___”___________
|
“ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ИЖТИМОИЙ ГУМАНИТАР ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШНИНГ ХАЛҚАРО ТАЖРИБАСИ”
фанидан
Барча магистр таълим
йўналишлари талабалари учун
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА
Тошкент - 2021
Мазкур ўқув услубий мажмуа Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил “25” августдаги 744-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим тизимида ижтимоий гуманитар фанларни ўқитишнинг халқаро тажрибаси” фан дастури асосида тайёрланган.
Тузувчи:
Агзамходжаева С.С. – ЎзМУ “Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими” кафедраси профессори, фалсафа фанлари доктори
Мазкур ўқув услубий мажмуа “Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими” кафедрасининг 2021 йил 21 августдаги № 1-сонли йиғилишида муҳокама этилиб, фойдаланишга тавсия этилган.
Кириш
I. Норматив-ҳуқуқий таъминоти
1.1. Ўқув дастури.
1.2. Силлабус.
II. Услубий таъминоти
2.1.Маърузалар матни.
2.2.Фанни ўқитишда қўлланиладиган таълим технологиялари.
III. Ахборот - ресурс таъминоти
3.1.Назорат саволлари (ЖН, ОН ва ЯН).
3.2.Тестлар.
3.3. Кейслар.
3.4. Глоссарий.
3.5. Фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати
КИРИШ
Маълумки, юртимиздаги барча олий таълим муассасларида йилдан-йилга замонавий билим бериш ва амалиётга тайёрлаш долзарб аҳамият касб этиб бормоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон "Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда бир қатор соҳага оид ҳужжатлар олий таълимни ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналишлари, вазифалари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги босқичларини белгилайди ҳамда соҳага оид дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлади.
Олий таълим тизимида ижтимоий гуманитар фанларни ўқитишнинг халқаро тажрибаси фани – бу ижтимой гуманитар фанларнинг келиб чиқиши, ривожланиши, ўрганилиш аҳамияти, уни ўқитишнинг энг муҳим масалалари, ўзига хос хусусиятлари, меъёрлари, ва тамойилларини халқаро тажриба асосида илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этган ва асослаган ҳолда ўрганувчи фандир.
Ўқув услубий мажмуада тараққиётнинг ҳозирги янги босқичида мамлакатимизда ижтимоий гуманитар фанларни ўқитишнинг мазмун моҳияти бу жараённинг барча жабҳаларига оид мавзуларда очиб берилди. Уларда илк цивилизациялардан тортиб то энг буюк илмий кашфиётлар, энг муҳим назария ва илмий ҳақиқатлар, жамиятда инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш ва таъминлаш, фуқароларнинг фаровон турмуш тарзини ошириш, воситасида Ўзбекистонда таълим сифатини ошириш масалалари таҳлил қилинган.
Ўқув услубий мажмуада ижтимоий гуманитар фанларни ўқитишда хорижий тажрибани қўллашнинг назария ва амалиёт сифатидаги асослари, умуман жамиятга оид билимларнинг ривожланиш қонуниятлари, муаммолари ва илмий тадқиқот методлари тавсифланади, улардаги долзарб илмий муаммолар ва уларнинг ечимлари таҳлилида очиб беришга ҳаракат қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |