I. Фаннинг мазмуни Фанни ўқитишнинг мақсади – талабаларда ахборот хавфсизлигини таъминлашнингтехник концепцияси, қонунлар, стандартларни, асосий тушунчалар, ахборот инфратузилмасини техник ҳимоясини таъминлашнинг кўникмаларига эга бўлишдан иборат.
Фанни ўқитишнинг вазифалари – Унинг вазифаси ахборот ҳимояси техник тизимларини яратиш асосларини, хавфсизлик сиёсати аппарат дастурий яратиш асосларини, хавфсизлигини баҳолаш асосларини ўрганишдан иборатдир.
II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари) II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради: 1-мавзу. Ахборотни техник химоялаш тизимларида физик масалалари. Фаннинг мазмуни. Фаннинг предмети ва объекти. Ахборотни техник химоялаш тизимларида физик масалалари.
2-мавзу. Техник ҳимоя воситаларини яратиш. Химоя воситаларини яратишнинг махсус техник билимлари ва усуллари.
3- мавзу. Техник разведканинг химояланувчи турлари.
Техник разведканинг химояланувчи ахборотларининг шакллари, келиб чикиши ва юритувчилари. Техник разведканинг бўлиши мумкин бўлган шакллари.
4-мавзу. Ахборот йуколиш каналларининг шаклланиши.
Ахборот йуколиш каналларининг техник тузилмалари ва уларнинг хусусиятлари.
5-мавзу. Техник разведканинг ахборот йиғиш функциялари.
Техник разведканинг ахборот йигиши асосий процедуралари ва этаплари.
6-мавзу. Техник каналларда ахборот чикиб кетиши. Техник каналларда ахборот чикиб кетишини техник усул ва воситалар билан амалга ошириш.
7-мавзу. Мухандис химояси ва техник қўриқлаш усуллари. Объектларнинг техник принциплари асосида мухандис химояси ва техник қўриқлаш усуллари ва воситалари.
8-мавзу. Телекоммуникация тизимлари химояси. Телекоммуникация тизимлари химоясининг умумий тушунчалари..
9-мавзу. OpenVPN тизимлари мисолида IP-тармоги интерфейс ва ресурсларини химоя механизмларини ишга тушириш.
10-мавзу. Химояланган OpenVPN тармокларида маршрутлаштириш. 11-мавзу. Аппарат брандмауэрлар туғрисида умумий маълумотлар. .
12- мавзу. Cisco PIX Firewall брандмауэрлари моделлари. Cisco PIX Firewall. брандмауэрларни эълон килмасдан созлаш .
13- мавзу. Cisco PIX Firewall 506E мисолида хавсизликни амалга ошириш ва OpenVPN-тармокларида химоялаш механизмлари билан солиштириш. 14-мавзу. Global ва nat.командалари ёрдамида тармок адресларини трансляция килиш.