REGIONAL POVERTY AND PROBLEMS OF ITS REDUCTION
Nizamov A.B., Zohidova U.F, Bobomurodov K.
Bukhara Institute of Engineering and Technology
Annotation. Today, thanks to the open democratic policy carried out in our country, the problem of poverty, which has long been a "closed topic" in Uzbekistan, as well as issues of its reduction and elimination in the future, are widely discussed among public figures, scientists, and the need for scientific research in this area is becoming increasingly relevant. The article theoretical studies the phenomenon of poverty, clarifies the concept of regional poverty, systematizes the typology of economic poverty and the factors of its reduction. The study of the categories of the population that determine the profile of economic poverty will allow purposefully and targeted development of regional strategic poverty reduction programs.
Keywords: poverty, economic poverty, reduction of regional poverty.
Кириш
Аҳоли камбағаллигини қисқаритиш бугунги кунда жаҳон миқёсидаги долзарб глобал муаммолардан бири ҳисобланиб, 2030 йилга қадар барқарор ривожланиш мақсадлари эълон қилинган БМТ Бош Ассамблеясининг 2014 йилнинг август ойидаги сессиясида биринчи мақсад сифатида бевосита камбағалликни бартараф этиш муаммоси белгилаанган.
Камбағаллик муаммоси ҳозирги кунда, бозор ислоҳотларини амалга ошириш жараёнида, аҳоли даромадларининг кескин табақалашуви натижасида, Ўзбекистон ва унинг минтақаларига ҳам хосдир. Замонавий Ўзбекистонда камабағаллик турли шаклларда, шу жумладан аҳолининг яшаш минимумига нисбатан паст даромадларида; аҳолининг иш ҳақи ва даромадлар бўйича юқори фарқланишида; аҳоли истеъмол харажатларининг салбий таркибида, яъни аҳолининг катта қисми ўз даромадларининг 50%дан ортиғини озиқ-овқат харидларига сарфлашида; пандемия ва иқтисодий инқироз шароитида камбағаллар қаторига кириш ижтимоий хавфи бўлган аҳолининг катта гуруҳи (боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, кўп фарзандли оилалар, таркибида ногиронлар ва ишсизлар бўлган оилалар, малакасиз ва паст малакали меҳнат билан шуғулланувчилар ва бошқалар) мавжудлигида; ҳудудларнинг аҳоли турмуш даражаси бўйича тобора фарқланиб боришида намоён бўлади.
Айни пайтда, камабағаллик ва аҳолининг ҳаддан ташқари ижтимоий тенгсизлиги ижтимоий барқарорлик учун хавфли омил ва аниқ таҳдид ҳисобланади, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни секинлаштиради ва мамлакатимизда таълим ва соғлиқни сақлаш даражасига, аҳолининг меҳнат ва ижтимоий фаоллигига салбий таъсир кўрсатади, бу эса, инсон капитали сифатини пасайишига олиб келади ва ундан самарали фойдаланиш имконини чеклайди. Моддий, мулкий ва бошқа ресурслар билан таъминланиши нисбатан паст даражада бўлган уй хўжаликларининг аҳволи ва уни яхшилаш чораларини кўриш, шу жумладан, аҳоли ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш мамлакатни ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши кўп жиҳатдан унинг ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан белгиланади. Шунинг учун ҳозирги вақтда камбағалликни қисқартириш муаммосини минтақавий даражада ўрганиш жуда муҳимдир. Камбағалликни қисқартириш муаммоларини тизимли боғлиқликда ижтимоий-иқтисодий ҳодиса сифатида ўрганишда ҳудудий хусусиятларни ҳисобга олиш, уларнинг намоён бўлиш кўлами ва турли шакллари, таркибий тавсифлари, сабаблари ва омилларини ўрганиш камбағалликни қисқартиришнинг узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли, камбағалликни қисқартиришда бизнесни ривожлантириш иқтисодиёт олдида турган долзарб муаммолардан бири сифатида тан олинган.
Мазкур мақолада камбағаллик концепцияларининг ривожланиш эволюцияси ҳамда жамиятнинг ривожланиб бориши билан камбағалликка муносабатнинг ўзгаришларини назарий тадқиқ этган ҳолда, минтақавий камбағаллик тушунчасига, унинг типологиясига, иқтисодий камбағалликка таъсир этувчи омилларга муаллиф томонидан аниқлик киритишга ҳаракат қилиган.
Do'stlaringiz bilan baham: |