2.3. Иқтисодиёт тармоқларида экспортга йўналтирилган корхоналарни банк маблағлари билан таъминлашни кенгайтириш йўллари Сифати ва нархи бўйича жаҳон бозорида рақобатдош бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва янги маҳсулот турларини ўзлаштиришга катта миқдордаги инвестицияларни жалб этиш ҳамда ўзлаштириш орқалигина эришилади.
Мамлакат миқёсида рақобатбардошликни аниқлашда асосий эътибор яратилган макроиқтисодий муҳитга (инфляциянинг белгиланган меъёри, солиқ оғирлиги, кредит ресурсларини олиш имконияти, миллий валюта курсининг динамикасини билиш ва унинг экспортга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар манфаатларига мос келиши), давлат институтларининг сифати, инфратузилманинг ривожланиш даражаси, инсон капитали ва таълим тизимининг сифати, тадбиркорлик муҳити, товар, молия ва мехнат бозорларининг ривожланишига қаратилади.
Аммо,жаҳон бозорида рақобат кураши кучайиб бораётган бир пайтда мамлакатимизнинг маҳсулот экспорт қилувчи корхоналарини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, уларга қўшимча имтиёз ва префренциялар бериш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлиги Президентимиз томонидан таъкидланди ва муҳим вазифа сифатида кун тартибига қўйилди. Маълумки, барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш, дунё бозоридан мустаҳкам ўрин эгаллаш, тезкор модернизация қилишни талаб этади-ган саноат тармокдарини ҳимоя қилиш, маҳаллий товарлар ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш, устувор ишлаб чиқариш тармоклари учун зарурий хом ашёларни импорт қилиш, айнан, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тармокларини ривожлантиришга қаратилган экспорт сиёсатини амалга оширишни талаб этади. Чунки, ҳозирги замон талаблари даражасида экспорт фаолияти билан шуғулланадиган корхоналаргина дунё бозорида ўз ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан эркин рақобатлаша оладилар. Жаҳон бозорида тенг ҳуқукли хамкор бўлиш экспортёрлар олдида муҳим бир вазифани бартараф этишни, яъни ишлаб чиқариш муносабатларини инновацияга асосланган ҳолда доимий равишда такомиллаштиришни талаб этади. Экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тармокдарини шакл-лантириш ва ривожлантириш масаласи эса жаҳон хўжалиги тизимига бевосита боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
Халқаро тажриба шундан далолат берадики, дунё бозорида рақобат кураши кескин тус олаётган бир шароитда замонавий экспортёрлар фаолиятини у ёки бу шаклларда давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий бозор иқтисодиётининг энг муҳим қонуниятларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бугунги кунда халқаро бозорларда кўп сонли трансмиллий корпорациялар (ТМК) ва йирик фирмаларнинг монопол мавқеи ўрнатилган бўлиб, улар билан зркин рақобат қилиш ҳар қандай экспортёр учун ҳам осон бўлавермайди. Бундай вазиятда давлат экспортёрларнинг халқаро бозорларда эркин ҳаракат қилишини таъминлайдиган қулай инфратузилмани шакллантиради. Бу эса экспортёрларнинг жаҳон бозори конъюнктурасининг ўзгариб борувчи шароитларига нисбатан тезкор мослашувини таъминлаш имконини беради. Экспортёрларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, асосан, маълум бир стратегик мақсадларни ўз ичига олувчи махсус дастурлар орқали амалга оширилади. Мазкур дастурларга мувофиқ экспортни кенгайтириш ва унинг таркибини доимий такомиллаштириб бориш, импорт таркибини рационализация қилиш, шунингдек қўшма корхоналар турли шаклларини вужудга келтириш сингари ишлар амалга оширилади. Экспорт сиёсати ҳар бир товарга хос хусусиятлар, ишлаб чиқариш шарт-шароитлари, товарларнинг мамлакат экспортидаги тутган ўрни, халқаро меҳнат тақсимотидаги истиқболларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳозирги пайтда экспортни рағбатлантириш усулларини янада такомиллаштириш жараёни содир бўлмокда. Бундан кўзланган бош мақсад, жаҳон савдосида экспорт базасини ривожлантиришнинг янги тамойилларини шакллантириш, шунингдек жаҳон экспорти базасида инженер-техник хизматлар салмоғини ошириш, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришнинг янги шаклларини вужудга келтириш, энг муҳими эса, эркин иқтисодий зоналар чегараларини янада кенгайтириш, қатъий рақобат шароитида иқтисодий жиҳатдан бевосита қўллаб-қувватлашни талаб этадиган кичик ва ўрта бизнес корхоналарини ташқи иқтисодий соҳага кенг жалб этишдан иборатдир. Экспортни давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш тизимларининг иқтисодий моҳияти шу билан изоҳланадики, бозор иқтисодиёти шароитида давлат "бозор" бажара олмайдиган бир қатор вазифаларни бажариши зарур ҳисобланади.
Бундан кўриниб турибдики, экспортни рағбатлантиришнинг молиявий-иқтисодий тизимлари ўзида имтиёзли кредитлар бериш, суғурталаш ва жалб қилинган хорижий кредитлар бўйича давлат кафолатлари берилишини назарда тўтади. Янги технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш ва янги бозорларни ўзлаштириш пайтида молиявий маблағлар ҳаддан ташқари кўп талаб қилинади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг кўпчилиги эса бундай имкониятга эга бўлмасликлари мумкин. Бундай шароитда давлат энг ишончли кафолатчи ва йирик молиявий кўмакчи сифатида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаши зарур ҳисобланади.
Экспортга молиявий ёрдам кўрсатиш, асосан, қуйидаги чора-тадбирлар орқали амалга оширилади12(2-илова).
экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш тармоклари, ташкилотлар ва корхоналарни айланма маблағлар билан таъминлаш мақсадида ваколатли банклар томонидан жалб этиладиган кредит ресурслари бўйича ҳукумат кафолатларини бериш;
экспортёрларнинг ҳимоя қилинишинн таъминлаш ҳамда тижорат ва сиёсий таваккалчиликлардан экспорт кредитларини суғурталаш мақсадида давлат кафолатлари ва мажбуриятларини белгилаш;
экспортёрларни солиқ механизмлари орқали қўллаб-қувватлаш;
экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун замонавий ускуналарни харид қилиш;
тайёрланиши узоқ муддатни талаб этадиган экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун чет элдан хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмларни сотиб оладиган корхоналарга узоқ ва ўрта муддатли кредитларни такдим этиш;
экспортни тижорат кредитлари асосида молиялаштирадиган банкларга давлат кафолатларини бериш;
Экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш сохаларини қўллаб-қувватлашда лизингдан фойдаланиш ва лизинг асосидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Экспортёрларни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари сирасига эса қуйидагиларни киритиш мумкин:
• экспортга йўналтирилган фаолияши ривожлантириш мақсадида маҳаллий ишбилармон доираларни кенг жалб этиш;
• миллий экспорт маҳсулотларининг хорижий бозорларга чиқишини жадаллаштириш ва чет элларда миллий тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида давлат органлари фаолиятини кучайтириш;
миллий экспорт маҳсулотларининг халқаро миқёсда реклама қилинишини таъминлаш;
экспорт маҳсулотларини намойиш этиш мақсадида махсус кўргазмалар, ярмаркалар ташкил этиш ҳамда экспортни ривожлантиришга қаратилган симпозиум ва конференцияларни ўтказиш;
ташқи иқтисодий фаолият соҳалари учун зарур бўлган малакали кадрларни тайёрлаш;
• давлат бюджети ҳисобидан молиялашшриладиган ташқи савдо ахборот тизимларини шакллантириш.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган махаллийлаштириш дастурида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, озиқ-овқат ва бошқа истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантириш тадбирлари иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини оширишда муҳим воситалардан ва банкларнинг асосий йўналишларидан бири сифатида аҳамиятли ўрин тутади.