1-расм. Маҳсулот экспорти ва ундан кўриладиган самара2
Маълумки, таникли америкалик иқтисодчи олим М.Портернинг "янги савдо назариялари" га мувофиқ халқаро рақобатдаги миллий устунликлар ва экспорт устуворлиги қуйидагилар орқали белгиланади:
бозор кўлами;
иқтисодий субъектларнинг иш тажрибалари;
уларнинг ИТТКИ (Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари) ни амалга оширишдаги лаёқати;
давлат стратегик иқтисодий сиёсати.
Маҳсулот экспорт қиладиган корхоналарни қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирларнинг амалга оширилгани экспорт фаолиятига 450 дан зиёд янги корхонани жалб этиш имконини берди. Бу борада Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида барча ҳудудларда ўз филиалларига эга бўлган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ташкил этилгани муҳим аҳамият касб этмоқда.
Экспортни ривожлантиришдан пировард мақсад - халқаро бозорларни ўзлаштириш орқали жаҳон хўжалиги тизимидан муносиб ўрин эгаллаш ва катта фойда олишга эришишдан иборатдир. Фикримизча, олинадиган ана шу фойда ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ва кенгайтиришга, ходимлар малакасини ошириш ва улар меҳнат шароитини яхшилашга, зарурий инфратузилма объектларини қуришга сарф қилинмоғи лозимдир.
1.2. Иқтисодиётини диверсификациялаш ва модернизация қилишда корхоналар экспорт операцияларининг ўрни
Ҳар қандай мамлакат ташқи савдосининг ҳолатини унинг савдо баланси орқали баҳолаш мумкин. Ташқи савдо баланси товарларнинг экспорт, импорт ва реэкспорт операциялари бўйича барча пул тушуми ва тўловларининг нисбатини ифода этади. Тўлов баланси хорижий ҳамкорлар билан нафақат товар, балки пул соҳасида ҳам амалга ошириладиган операцияларни акс эттиради.
Ижобий сальдога эга тўлов-савдо баланслари (хорижий давлатлардан келадиган пул тушумлари миқдори уларга тўланадиган пул тўловлари миқдоридан кўп бўлган ҳолат) актив, манфий сальдо (пул тўловлари пул тушумларидан кўп бўлган ҳолат) эса пассив баланс деб аталади.
Жаҳон бозоридаги конъюнктуранинг беқарорлигига қарамасдан, 2013 йилда экспорт ҳажмининг ўсиши 10,9 фоиздан иборат бўлди. Ташқи савдо фаолиятидаги ижобий сальдо 1 миллиард 300 миллион долларни ташкил этди. 2013 йилда қимматбаҳо металлар нархининг кескин пасайганига қарамасдан, мамлакатимиз олтин-валюта захираси ўтган йил давомида 2 фоизга кўпайди3.
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик давлат ва жамиятимиз ривожида алоҳида ўрин эгаллайди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси ички бозоримизни рақобатдош ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришда, аҳолини иш билан таъминлаш ва шу аснода уларнинг муносиб даромад топиши, фаровонлигининг ошиб боришига эришишда энг асосий омиллардан бири ҳисобланади ҳамда жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий таянчи ва пойдевори бўлган мулкдорлар синфининг, яъни ўрта синфнинг шаклланиши ва мустаҳкамланишини таъминлайди.
Мамлакатнинг ташқи иқтисодий манфаатлари нуқтаи назаридан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ташқи савдо ва ташқи иқтисодий алоқаларнинг бошқа шаклларидаги фаол иштироки валюта тушумларини кўпайтиришнинг, турли ташқи иқтисодий вазифаларни ҳал этишнинг муҳим манбаига айланиши мумкин.
1-жадвал.
Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқларидаги улушининг 2005-2013 йиллардаги ўсиш суръати, фоизда4
Кўрсаткичлар
|
2005 йил
|
2006 йил
|
2007 йил
|
2008 йил
|
2009 йил
|
2010 йил
|
2011 йил
|
2012 йил
|
2021йил
|
Саноат
|
10,0
|
10,9
|
13,2
|
14,6
|
16,9
|
19,6
|
21,0
|
22,2
|
24,8
|
Қишлоқ хўжалиги
|
85,7
|
93,9
|
97,5
|
97,8
|
97,9
|
97,9
|
97,9
|
98,0
|
98,0
|
Инвестиция
|
24,0
|
26,5
|
23,7
|
24,6
|
23,7
|
30,8
|
33,0
|
35,2
|
33,9
|
Қурилиш
|
50,9
|
52,1
|
55,4
|
58,4
|
41,6
|
52,3
|
69,0
|
70,7
|
71,9
|
Савдо
|
43,7
|
45,7
|
48,2
|
48,1
|
46,3
|
50,5
|
47,2
|
45,3
|
46,3
|
Хизмат кўрсатиш
|
52,5
|
50,8
|
50,1
|
48,5
|
47,6
|
47,7
|
46,5
|
44,7
|
46,7
|
Юк ташиш
|
24,6
|
27,2
|
34,7
|
38,9
|
39,5
|
40,0
|
77,9
|
81,4
|
82,1
|
Йўловчилар ташиш
|
65,7
|
69,4
|
75,7
|
78,5
|
78,9
|
78,9
|
86,3
|
87,8
|
88,1
|
Экспорт
|
6,0
|
10,7
|
14,8
|
12,4
|
14,6
|
13,6
|
18,8
|
15,7
|
18,0
|
Импорт
|
33,7
|
34,5
|
32,0
|
35,7
|
42,5
|
36,6
|
37,4
|
37,6
|
40,6
|
Барчамизга маълум, Президентимиз ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантиришни 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифалари ва устувор йўналишларининг бири сифатида белгилаб бердилар. Ушбу чора-тадбирларнинг аксарият қисми кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятдаги иштирокини янада кенгайишига қаратилган бўлиб, уларнинг амалга оширилиши натижасида мамлакатимиз экспорт салоҳиятидан фойдаланиш янада ошиб бормоқда.
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилиш учун ташқи бозорларда чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда потенциал имкониятларни аниқлаш борасида ижобий натижалар қўлга киритилди. Таҳлилнинг кўрсатишича, бугунги кунда ўзбек тадбиркорлари тақдим этиши мумкин бўлган 16 турдаги товарлар ва 15 турдаги хизматлар бўйича 173 дан ортиқ мамлакатларда эҳтиёжлар мавжуд экан.
Ўтган даврда жамғарма 14,3 мингдан ортиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар ассортименти ва номенклатурасини тизимли таҳлил қилиб чиқди, уларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлик даражасини аниқлади, маълумотлар базасини шакллантирди, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг жаҳон ва минтақавий бозорлардаги талабга мувофиқлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқди. Олинган натижалардан келиб чиққан ҳолда 2014 йилда 1,6 мингдан ортиқ корхоналар ўз маҳсулотларини экспортга жўнатиш имконига эга.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маҳсулотларини ташқи бозорда сотилиши таъминлаш мақсадида жамғарма 57 та хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатди. Масалан, 2013 йилнинг ноябрь ойида Хитой Халқ Республикаси Шаньси вилояти Савдо-саноат палатаси таркибига кирувчи Norhwэst Cэntral Asia Businэss Co.LTD компанияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди. 2014 йилнинг май ойида Хитойда ўтказиладиган саноат маҳсулотларининг халқаро кўргазмасида ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг иштирокининг ташкил этилиши бу борадаги дастлабки қўшма лойиҳа бўлиб ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда жамғарма мамлакатимизнинг 370 дан ортиқ тадбиркорларига уларнинг маҳсулотларини ташқи бозорда сотиш бўйича ҳуқуқий, молиявий, ташкилий хизматлар кўрсатиш, потенциал харидорларни қидириш, шартнома ва хулосаларни тайёрлаш, экспорт операцияларни назорат қилиш, экспортчиларни юз бериши мумкин бўлган хавф-хатарлардан ишончли ҳимоялаш, шунингдек, у ёки бу мамлакат қонунчилиги бўйича талаб этиладиган зарур лицензиялар, сертификатлар, бошқа рухсат ва йиғимларни олиш ҳамда улар бўйича тўловни амалга ошириш орқали қўллаб-қувватлашни кўзда тутмоқда. Жамғарманинг қўллаб-қувватлаши орқали мамлакатимиз хусусий сектори халқаро тендер савдоларидаги ўз иштирокларини кенгайтириши, турли ярмаркаларда хорижий харидорлар билан алоқаларни йўлга қўйиши мумкин5.
Бундан ташқари мамлакатимизда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларининг узоқ йиллар давомида изчил амалга оширилиши иқтисодиётнинг жадал ривожланиши, замонавий маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ўзлаштирилиши ва рақобатдошлигининг кучайишига аҳамиятли таъсир кўрсатди.
Масалан, “Ўзавтосаноат” компанияси автомобиль ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури доирасида 2015 йилгача 10 та лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. «Новий век» газетасининг Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига асосланиб хабар беришича, лойиҳаларнинг умумий қиймати 460,7 миллион долларни ташкил этади.
Хусусан, компания умумий қиймати 310 миллион долларга тенг бўлган, йилига 225 минг донагача узел ва трансмиссия ишлаб чиқариш имконига эга бўлган корхонани йўлга қўйишни режалаштирган. Лойиҳа GM Uzbэkistan ишлаб чиқариш қувватларини маҳаллийлаштириш дастури доирасида амалга оширилади.
Маълумотларга кўра, кенг кўламли ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури дoирасида 2004 йилда 135 та корхона негизида 201 та лойиҳа амалга оширилган бўлса, 2013 йилда 455 та корхонада маҳаллийлаштириш дастури асосида 1 минг 140 та лойиҳа амалга оширилди (2-расм). Бунинг натижасида ишлаб чиқариш ҳажми 1,2 баробар кўпайди ва импорт ўрнини босиш бўйича якуний самара 5 миллиард 300 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
2-расм.Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш бўйича амалга оширилган лойиҳалар ва уларда иштирок этган корхоналар сони6.
Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнлари самарадорлигини баҳолашда импорт ўрнини босиш самараси кўрсаткичи муҳим ўрин тутади. Импорт ўрнини босиш самараси маҳаллийлаштириш жараёнини амалга ошириш орқали ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар натижасида тежалган импорт маҳсулотлари қиймати орқали намоён бўлади.
Кейинги йилларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтириш бўйича бир қатор муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, маҳаллийлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш имконини берувчи Дастурни амалга ошириш тартибига қуйидаги ўзгатиришлар киритилмоқда:
1) саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини тақдим этишга мўлжалланган электрон дастурий маҳсулот жорий этилди. Ушбу дастурий маҳсулот қуйидаги имкониятларни яратади:
ҳар қандай корхона ёки хусусий тадбиркор исталган жойдан туриб интернет орқали ўз ҳужжатларини ишлаб чиқиши ва экспертиза учун тақдим этиши мумкин;
корхоналар билан “бир ойна” усулида ишлаш имкониятини беради;
ортиқча вақт сарфи ва турли оворагарчиликлар бартараф этилади;
қоғоз сарфи бир неча баробар камаяди;
ҳужжатларни кўриб чиқишга ва хулоса тайёрлашга сарф қилинадиган вақт ҳам таҳминан 2 баробар камаяди ва ҳ.к.;
Юқоридаги натижаларга иқтисодиётда модернизациялаш ва таркибий ўзгартиришлар жараёнини жадаллаштирмасдан, уни муҳим тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан янгиламасдан эришиб бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |