Bilaman | Bilishni xohlayman | Bilib oldim |
|
|
|
Reja:
1. Хотира ҳақида тушунча ва унинг нерв физиологик асослари.
2.Хотиранинг психологик назариялари.
3 Хотира жараёнлари ва турлари.
4.Хотира қонунлари. Ёдда сақлашнинг мнемотехникавий усуллари.
5. Хотиранинг бирламчи ва эмоционал таъсир образлари O’quv mashg’ulotining maqsadi: xotira, o’xshashlik, yondoshlik, qarama-qarshilik assotsiatsiyalari, xotira turlari va jarayonlari haqidagi bilimlarni shakllantirish.
O’quv faoliyatining natijasi: talabalarga xotira, o’xshashlik, yondoshlik, qarama-qarshilik assotsiatsiyalari, xotira turlari va jarayonlari haqida dastlabki ma’lumotlar zahirasini berish hamda mazkur jihatlar psixologiya sohasining o’rganish ob’ekti ekanligini asoslab berildi.
|
1-ilova
Baholash mezoni va ko’rsatkichlari
Guruhlar
|
Savolning to’liq va aniq yoritilishi 0-5 ball
|
Misollar bilan muammoga yechim topishi 0-5 ball
|
Guruh a’zolarining faolligi 0-5 ball
|
Jami ball
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
15-13 ball- “a’lo”
12-10 ball- “yaxshi”
15-13 ball- “qoniqarli”
Хотира ҳақида тушунча ва унинг нерв физиологик асослари
Хотира – шахс психик ҳаётини белгилаб берувчи хусусият. Унинг аҳамияти ўтмиш воқеаларини қайд этиш билан чекланмайди. Ахир ҳозирги замондаги ҳеч қандай ҳаракатни жараёнлардан ташқарида тасаввур қилиб бўлмайди; энг оддий психик актнинг содир бўлишида ҳар бир элементни кейингисига боғлаш учун эсда сақлаб қолиш катта аҳамиятга эга. Бундай боғланишга лаёқатсиз бўлган инсоннинг ривожланиши мумкин эмас.
Xotiraning nerv-fiziologik asosida bosh miya po’stida hosil bo’ladigan shartli reflekslar, turli assotsiativ bog’lanishlar yotadi. Lekin, odam esda olib qolish paytida assotsiatsiyalar hosil bo’lganligini mutlaqo sezmaydi. Har xil assotsiatsiyalarning hosil bo’lganini odam keyinchalik biror narsani esga tushirish paytida bo’ladi. Xotiraning nerv-fiziologik mexanizmlari xususida to’xtalar ekanmiz, so’nggi yillarda texnikaning g’oyat tez rivojlanishi natijasida turli esda olib qoluvchi apparatlarga bo’lgan ehtiyoj benihoya ko’payib ketganligini ta’kidlash joiz. Bu o’z navbatida xotiraning nerv-fiziologik mexanizmlarini psixolog va fiziologlardan tashqari injenerlar, bioximiklar, genetiklar hamda kibernetiklar tomonidan o’rganilishiga olib keldi. Natijada xotiraning nerv fiziologik mexanizmlarini tushuntiruvchi bir qancha yangi nazariyalar maydonga keldi. Ana shunday nazariyalardan eng muhimi molekulalarning o’zgarishi bilan bog’liq bo’lgan bioximik nazariyadir. Bu nazariyaga ko’ra biror narsani esda olib qolish va esda saqlab turish maxsus tuzilishni o’zgarishi bilan bog’liqdir. O’tkazilgan tekshirishlarga ko’ra, biror narsa esda olib qolinganda, asosan nerv hujayralarining (neyronlarning) dendrit shoxlari tarkibida o’zgarish yuzaga keladi. Ular qandaydir boshqacharoq tuzilishga kirib oladilar. Dendritlar tuzilishidagi hosil bo’lgan o’zgarish darrov o’tib ketadigan bo’lmay, ancha mustahkam bo’ladi. SHu sababli esda olib qolgan narsa uzoq vaqt xotirada saqlanib turadi.
|
Хотиранинг психологик назариялари.
Хотиранинг илк психологик назарияларидан бири XVII асрда юзага келган, биринчи бўлиб XVIII-XIX асрларда Англия ва Германияда ишлаб чиқилган ассоциатив назария ҳисобланади. Ушбу назария асосида В основе данной теории лежит понятие ассоциация – Г. Эббингауз, Г. Мюллер, А. Пильцекер ва бошқалар томонидан ишлаб чиқилган психиканинг алоҳида ноёб ҳодисалари ўртасидаги алоқа тушунчаси ётади. Бу назарияга асосан хотира ўхшашлиги, вақт ва фазовий яқинлиги бўйича барқарор бўлган қисқа ва узоқ муддатли ассоциацияларнинг мураккаб тизими сифатида тушунилади. Ушбу назарияга биноан, кўплаб қонунлар, хусусан, Г. Эббингаузнинг унутиш қонуни кашф этилган. Дастлабки соат давомида қабул қилинган маълумотнинг 60% гача бўлган қисми унутилади, олти кундан сўнг эса биринчи марта ёдлаб олинган матннинг 20% дан камроқ қисми сақланиб қолади. Вақт ўтиши билан ассоциатив назария бир қатор ҳал этилиши зарур бўлган муаммолар билан тўқнашди, улардан асосийси инсон хотирасининг танлаб ўтказиш хусусиятини тушунтириб бериш эди.
XIX асрнинг охирида ассоциатив назария гештальт назарияси билан алмашинди. Бу назария учун бошланғич тушунча ва шу билан бирга, асосида хотиранинг ноёб ҳодисаларини тушунтириб бериш мумкин бўлган бош тамойил сифатида бирламчи элементларнинг ассоциацияси эмас, балки, уларнинг дастлабки, яхлит ташкилоти – гештальт намоён бўлди. Айнан, гештальтнинг шаклланиш қонунлари ушбу назария вакиллари (В. Вундт, Э.Б. Титченер ва бошқалар)нинг фикрига кўра, хотирани белгилаб беради. Бу назария тарафдорларининг асосиф фикри шундан иборатки, эсда олиб қолиш ва эслашда маълумот, одатда, ассоциатив асосда таркиб топган элементларнинг тасодифий тўплами эмас, балки, яхлит тузилма сифатида намоён бўлади. Кейинчалик гештальт назарияси ҳам қатор қийинчиликлар, хусусан, инсон хотирасининг фило- ва онтогенезда шаклланиши ва ривожланишининг мураккаб муаммоси билан тўқнаш келди. Гап шундаки, одамдаги хотира жараёнларини ажратувчи мотивацион ҳолатлар ва гештальтларнинг ўзлари ҳам тарафдорлари томонидан олдиндан белгиланган ва ривожланмайдиган ҳосилалар сифатида қабул қилинган эди. Бу билан хотира генезиси ҳақидаги масала устидаги баҳслар ўз ниҳоясига етди.
|
Xotiraning turlari
Эсда сақлаш – бу идрок қилинган маълумотни эслаб қолиш ва эсда сақлаш жараёни. Бу жараённинг кечиш даражасига кўра, эслаб қолиш икки турга бўлинади: кўзланмаган (ихтиёрсиз) ва кўзланган (ихтиёрий). Ихтиёрсиз эсда олиб қолиш – бу ҳеч қандай воситаларсиз ва кучларни намоён қилмасдан бемақсад эслаб қолиш. Масалан, ўрмондаги сайр ёки спектакль томошасидан сўнг эслаб қолиш учун маълум мақсадни кўзламаган бўлсакда, таассуротларимиздан кўпроқ қисмини ёдимизга туширишимиз мумкин. Инсон учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган, унинг қизиқишлари ва эҳтиёжлари, фаолиятининг мақсад ва вазифаларибилан боғлиқ бўлган, барчасининг эсда сақланиб осонроқ кечади. Шунинг учун ихтиёрсиз эслаб қолиш маълум маънода танлаб ўтказиш хусусиятига эга ва бизнинг атрофдагиларга бўлган муносабатимиз билан белгиланади.
Ихтиёрий эсда сақлаш мақсадсиз эсда сақлашдан инсоннинг ўз олдига маълум мақсад қўйиб, ёд олишнинг махсус усулларини қўллаши билан фарқланади. Ихтиёрий эсда сақлаш ёд олиш вазифасига бўйсунган ўзига хос мураккаб ақлий фаолиятдир. Матариални эсда олиб қолиш усуларига ёд олиш киради, унинг моҳияти ўқув материалини тўлиқ ва хатосиз ёд олмагунича кўп марта такрорлашдан иборат. Масалан, шеър, қоида, таъриф, қонунлар, формулалар, тарихий саналар ва бошқаларни ёд олиш.
Ихтиёрий эсда оиб қолишнинг асосий хусусияти – бу эсда олиб қолиш кўринишидаги юклатилган вазифада ирода кучларини намоён қилиш. Ҳаётдаги кўпчилик идрок қилинувчилар эсда олиб қолиш вазифаси юклатилмаган бўлса, эсимизда сақланиб қолмайди.
Ёд олишда умумий вазифа билан биргаликда, хусусий, махсус вазифаларнинг юклатилиши ҳам катта аҳамиятга эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Баъзи вазиятларда, масалан, идрок қилинаётган маълумотнинг фақат асосий моҳияти, фақат асосий фикр ва аҳамиятга молик бўлган далилларни эсда олиб қолиш, бошқаларида эса – сўзма-сўз эсда олиб қолиш, учинчиларида – далиллар изчиллиги ва ҳ.к.ларни аниқ эсда олиб қолиш вазифаси юклатилади.
С.Л. Рубинштейннинг фикрига кўра, эсда олиб қолиш амалга оширилаётган фаолиятнинг бориши хусусиятига боғлиқ бўлади. Бундан ташқари, унинг фикрича, ихтиёрий ва ихтиёрсиз эсда олиб қолишнинг юқори самарадорлиги ҳақида бир маъноли хулоса чиқариш мумкин эмас. П.И. Зинченко, А.А. Смирновларнинг олиб борган тадқиқотлари маълум шароитларда ихтиёрсиз эсда олиб қолишнинг ихтиёрий эсда олиб қолишдан самаралироқ бўлишини исботлади.
Тизимли билимларнинг катта қисми, мақсади маълум материални хотирада сақлаб қолиш учун эсда олиб қолиш бўлган махсус фаолият натижасида орттирилганлигини ҳисобга олиш зарур. Материални эсда олиб қолиш ва эслашга қаратилган бундай фаолият мнемик фаолият деб аталади.
Эсда олиб қолинган материалнинг англанганлик даражасига кўра англанган ва механик эсда олиб қолиш ажратилади. Механик эсда олиб қолиш – бу идрок қилинаётган материалнинг турли қисмлари ўртасида мантиқий алоқани англамасдан туриб эсда олиб қолиш. Бунга мисол тариқасида статистик маълумотлар, тарихий саналар ва ҳ.к.ларни эсда олиб қолишни келтириш мумкин. Механик эсда олиб қолишининг асосини боғланганлик бўйича ассоциациялар ташкил этади. Материалнинг бир қисми иккинчиси билан вақт бўйича унинг орқасидан келганлиги сабабли унга боғланади. Бундай боғланишнинг юзага келиши учун материални кўп марта такрорлаш лозим.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |