«Минерал ўғитлар технологияси» фани бўйича: Минерал ўғитларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти


Қўшалоқ суперфосфат ишлаб чиқариш технологик схемалари



Download 3,21 Mb.
bet85/89
Sana22.02.2022
Hajmi3,21 Mb.
#88539
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89
Bog'liq
Минерал ўғитлар технологияси Tayyor

Қўшалоқ суперфосфат ишлаб чиқариш технологик схемалари.
1.11- расмда камерали усул билан қўшалоқ суперфосфат ишлаб чиқариш схемаси тасвирланган. Бу усул жараёнлар кетма-кетлиги бўйича ҳам, ишлатиладиган жиҳозлар бўйича ҳам оддий суперфосфатнинг ишлаб чиқаришдаги камерали усулга ўхшайди. Апатит концентрати ва концентрланган фосфат кислота аралаштиргичга узлуксиз бериб турилади, ҳосил бўладиган суспензияга озгина миқдорда (апатит массасининг 3% гача) майдаланган охактош кукуни қўшилади. Шу ҳисобига камерада шаклланадиган суперфосфат массаси (оҳактошнинг парчаланиши натижасида ҳосил бўладиган карбонат ангидрид ҳисобига) ғоваклашиб қолади ва камерадан осонлик билан фрезер ёрдамида туширилади. Массанинг туриш вақти аралаштиргичда 3…6 минутни, камерада 1…1,5 соатни, температураси эса аралаштиргичда 70…80°С ни, камерада 90…100°С ни ташкил қилади. Ҳозирда қўлланилаётган (7,1 м диаметрли) камераларга реагентларнинг бир соатдаги сарфи: апатит 12…13 тоннани, фосфат кислота (52…54 % Р2О5) 22-24 тоннани, оҳактош 0,4 т ни ташкил этади. Камерадаги массани шакллантириш баландлиги 1,2…2 м га тенг. Фосфор кислотага концентрланган сульфат кислота ҳам қўшилиши мумкин; бу эса (маҳсулот бирлигига нисбатан) фосфат кислота солиштирма сарфини камайтириш имконини беради, ундаги Р2О5 ни қисман (51…52% гача) камайтиради. Камерада апатит концентратининг парчаланиш даражаси 70% дан ошмайди. Камерали қўшалоқ суперфосфатни омборли етилтиришда ҳам худди оддий суперфосфатдаги каби ишлар амалга оширилади, бунда парчаланиш даражаси 77…80% гача кўтарилади. Сўнгра унинг эркин кислоталилигини камайтириш учун оҳактош кукуни ва бошқа қўшимчалар билан нейтралланади ва донадорланади. Камерали усулда (100 кг апатитга 110 кг Р2О5 ҳисобидан фосфат кислота меъёри бўйича) олинган қўшалоқ суперфосфат таркибида 43…44% ўзлашадиган Р2О5 бўлади. 1 т ўзлашадиган Р2О5) ҳисобидаги донадорланган қўшалоқ суперфосфат ишлаб чиқариш учун 320…330 кг (Р2О5 ҳисобида) апатит ва 810…820 кг (Р2О5 ҳисобида) фосфат кислота сарфланади.


Download 3,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish