Миллият иншолари



Download 151,3 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/16
Sana31.05.2022
Hajmi151,3 Kb.
#622551
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
БОБУРНОМА

Хотин ва канизаклари. 
Аввалгиси Султон Абусаид мирзо олиб берган Меҳр Нигорхоним
эди. Юнусхоннинг катта қизи, менинг онамнинг туғишган эгачиси эди. Яна бири
тархонлардан эди, уни Тархонбегим дер эдилар. Яна бири Қутуқбегим, ўша
Тархонбегимнинг кўкалдоши эди. Султон Аҳмад мирзо ошиқ бўлиб олган, жуда суюкли ва
хўп эрка-тантиқ эди. Май ичарди. Унинг тириклигида Султон Аҳмад мирзо бошқа
аёлларига бормас эди. Охири ўлдирди ва бадномлигидан халос бўлди. Яна бири —
13 / 17


Миллият иншолари
Хонзодабегим Тирмиз хонзодаларидан эди. Мен Самарқандга беш ёшимда Султон Аҳмад
мирзо қошига келган пайтда олган эди. Ҳануз юз ёпуғи бор эди. Туркона расм билан
менга буюрдилар, мен юзини очдим.
Яна бири Аҳмад Ҳожибекнинг Латифбегим исмли қиз набираси эди, мирзодан кейин уни
Ҳамза Султон олган, Ҳамза Султондан уч ўғли бўлган эди. Мен Ҳамза Султон ва Темур
Султон бошлиқ султонларни енгиб, Ҳисорни олганимда, бу султонзодалар ва яна бир
неча султонзодалар асир тушганди, ҳаммасини озод қилдим.
Яна бири Ҳабиба Султонбегим эди. У Султон арғуннинг жияни эди.
Амирлари:
Жонибек дўлдой. У Султон Малик Кошғарийнинг иниси эди. Султон Абусаид
мирзо уни Самарқанд ҳокими, Султон Аҳмад мирзони эса эшикоға қилиб, ўз эшиги
ихтиёрини берган эди. Ғаройиб феъл-атворли киши бўлган экан. У ҳақда қизиқ
воқеаларни ривоят қиладилар. Жумладан, ривоятлардан бирида айтилишича, у
Самарқанд ҳокими бўлган пайтлари шайбонийлардан элчи келади. Бу элчи ўзбак улусида
полвон сифатида машҳур экан. Ўзбаклар зўр кишини бука дер эмиш. Шунда Жонибек:
„Бўкамусен? Бука бўлсанг, кел, курашайлик" деган экан. Бу элчи ҳар қанча узр
сўраса-да, қўймай кураш тушадилар. Жонибек йиқитади. Мардона киши эди. Яна бири
Султон Малик Кошғарийнинг ўғли Аҳмад Ҳожибек эди. Ҳирот ҳукуматини Султон
Абусаид мирзо бир қанча вақт унга берган эди. Амакиси Жонибек ўлгандан сўнг, унинг
мартабасини бериб, Самарқандга юборди. Аҳмад Ҳожибек хуштабъ ва мардона киши
эди. „Вафоий" тахаллуси бор эди. Девон тартиб берган, шеъри ёмон эмас эди, бу байт
уникидир:
Мастам, эй муҳтасиб, имрўз зи май даст бидор,
Эхтисобам бикун, он рўз ки ёби ҳушёр.
(Таржимаси:
Қилма безовта мени, эй муҳтасиб, мастман бугун, 
Истаганча қил суроқ топган кунинг ҳушёр мени.)
Мир Алишер Навоий Ҳиротдан Самарқандга келган пайтлари Аҳмад Ҳожибек билан
бирга бўлар эди. Султон Ҳусайн мирзо подшоҳ бўлгандан сўнг Ҳиротга келди. Жуда улуғ
эътибор топди. Аҳмад Ҳожибек чопқир отлар сақлаб, яхши минар эди. Бу отларнинг
аксари зотдор эди. Мардона киши эди, сардорлиги мардоналигидек эмас, бепарво киши
эди. Муҳим ишларини навкару савдарлари тартибга келтириб юрарди. Бойсунқур мирзо
Султон Али мирзо билан Бухорода урушиб мағлуб бўлганида қўлга тушди. Дарвеш
Муҳаммад тархонни ўлдирди, деган туҳмат билан ҳурматсизларча қатл этдилар.
Яна бири Дарвеш Муҳаммад тархон эди. У Ўрда Бўға тархоннинг ўғли, Султон Аҳмад
мирзо, Султон Маҳмуд мирзонинг туғишган тоғаси эди. Султон Аҳмад мирзо қошидаги
барча беклардан улуғроқ ва мўътабарроғи шу эди. Мусулмон, одми ва дарвешсифат
киши эди. Ҳамиша Қуръон кўчириб ўтирарди. Шоҳмотни кўп ва яхши ўйнарди. Қуш
14 / 17



Download 151,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish