«Milliy g`oya, ma`naviyat asoslari va huquq ta`limi» kafеdrasi



Download 2,8 Mb.
bet2/78
Sana06.07.2022
Hajmi2,8 Mb.
#750862
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78
Bog'liq
Ekologiya huquqi majmua

«ЭКОЛОГИЯ ҲУҚУҚИ»

фанининг


Билим соҳаси:

100000

-

Таълим

Таълим соҳаси:

140000

-

Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогика фани

Бакалавриат йўналиши

5141500

-

“Миллий ғоя; ҳуқуқ таълими ва маънавият асослари”

Тошкент – 2009


Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув- методик бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг (2009 йил сентябрьдаги «3»- сонли мажлис баёни билан маъқулланган.



Тузувчилар:










Ш.Х. Файзиев

Тошкент давлат юридик институти “Экология ва қишлоқ хўжалик ҳуқуқи” кафедраси профессори, ю.ф.д.









М.М. Нурматов

Тошкент давлат юридик институти “Экология ва қишлоқ хўжалик ҳуқуқи” кафедраси катта ўқитувчиси, ю.ф.н.




М.А.Усманова

Тошкент дав лат юридик институти «Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя ҳуқуқи» кафедраси мудири, ю.ф.д., проф.в.б.

Ш.А.Исмоилов



Тошкент дав лат юридик институти «Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя ҳуқуқи» кафедраси ўқитувчиси, юридик фанлари номзоди

Тақризчилар:




Б.Джамбакиев



Ўзбекистон миллий университети юридик факультети «Фуқаролик ҳуқуқи ва фуқаролик процесси» кафедраси доценти



Холмўминов Ж.Т. Тошкент давлат юридик институти “Экология ва қишлоқ хўжалик ҳуқуқи” кафедраси мудири. ю.ф.д., проф.
Кириш

Экология ва ижтимоий таъминот ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг мустақил ҳуқуқ тизимида ўз ўрни ва салоҳиятига эга бўлган ҳуқуқ соҳаси ҳисобланади. Экология ҳуқуқи ва ижтимоий таъминот ҳуқуқи ҳуқуқ тизимининг соҳаси сифатида тартибга солаётган ижтимоий муносабатларнинг кенглиги, мураккаблиги, хилма-хиллиги ва ўзига хос хусусиятлари билан бошқа ҳуқуқ соҳаларидан ажралиб туради. Экология ҳуқуқи – табиат билан жамият ўртасида пайдо бўладиган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий томондан тартибга солишни ўрганувчи фан. Унинг асосий вазифаси атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш жараёнида пайдо буладиган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий томондан тартибга солишдан иборатдир.


Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашга оид давлат сиёсатини ўрганиш ва унинг ҳуқуқий асосларини билиб олишда ижтимоий таъминот ҳуқуқи марказий ўринни эгаллайди. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи ижтимоий таъминотнинг турларини тайинлаш, ҳисоблаш ва бериш юзасидан унинг иштирокчилари ўртасида юзага келадиган муносабатларни ўрганувчи фан. Унинг асосий вазифаси ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий таъминотни амалга оширишда иштирок этувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беришдан, талабаларни фанга оид усуллар ва воситалар билан таништиришдан иборат.
Ушбу ўқув дастур – ижтимоий таъминот ҳуқуқи фани бўйича талабаларнинг (бакалавр) билим, кўникма ва малакаларига қўйилган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилган.
Фан дастури таркибида фаннинг мақсади, вазифалари ва ўрганадиган муаммолари, талабаларнинг фан бўйича эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар тавсифи, назарий, амалий (лаборатория) ва мустақил иш машғулотлари ҳажми ва мазмуни, методик тавсиялар, тақвимий мавзуий режалар, ўқув-услубий адабиётлар ва дидактик воситалар рўйхати ҳамда баҳолаш мезонлари қамраб олинган.
Ўқув дастурда фан, техника, технологиянинг сўнгги ютуқлари, олий таълим ривожланишининг жаҳон тенденцияси ҳисобга олиниб, республикада жорий этилган узлуксиз таълим тизимининг таълим турлари ўртасидаги узвийликни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
Ўқув дастури давлат ижтимоий сиёсати моҳияти, ижтимоий суғурта, ижтимоий ҳимоя, ижтимоий таъминот, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий таъминот турлари бўлган пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдамнинг бошқа турлари, уларни тайинлаш, ҳисоблаш ва тўлаш тартиби, ижтимоий таъминотга оид қонунчиликни ўрганиш ва умумлаштириш, унинг натижаларини амалиётга татбиқ қилиш каби масалаларни қамрайди
Ушбу ўқув дастур – Экология ҳуқуқи ва ижтимоий таъминот ҳуқуқи фани бўйича талабаларнинг (бакалавр) билим, кўникма, ва малакаларига қуйилган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилган.
Фан дастури таркибида фаннинг мақсади, вазифалари ва ўрганадиган муаммолари, талабаларнинг фан бўйича эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар тавсифи, назарий, амалий (лаборатория) ва мустақил иш машғулотлари ҳажми ва мазмуни, методик тавсиялар, тақвимий мавзуий режалар, ўқув-услубий адабиётлар ва дидактик воситалар рўйхати ҳамда баҳолаш мезонларини қамраб олган.
Ўқув дастурда фан, техника, технологиянинг сўнгги ютуқлари, олий таълим ривожланишининг жаҳон тенденцияси ҳисобга олиниб, республикада жорий этилган узлуксиз таълим тизимининг таълим турлари ўртасидаги узвийлик ва узлуксизликни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
Ўқув дастури табиат ва жамият ўртасидаги ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш асосларини, экологик қонунчиликнинг мақсад ва вазифаларини, табиий ресурсларга нисбатан мулкчилик муносабатларини, экология соҳасида давлат бошқарувининг ҳуқуқий асосларини, экологик меъёрлаш, стандартлаштириш, лицензиялаш ва сертификатлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини, экологик назорат ва экспертизанинг ҳуқуқий ҳолатини, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий-ҳуқуқий механизмини, экологик-ҳуқуқий жавобгарлик ҳамда ҳар бир табиат объектларининг ҳуқуқий ҳолатини, шунингдек, атроф табиий муҳитни хақаро-ҳуқуқий муҳофаза қилиш масалаларини қамрайди.

Download 2,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish