Фаннинг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда табиат билан жамият ўртасида ўзаро алоқадорлик, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг экологик хавфсизликгини таъминлаш ва ижтимоий таъминот ҳуқуқи бўйича бўйича ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг назарий асослари ва амалий кўникмаларни шакллантиришдан иборат.
Фаннинг вазифаси – атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланишга оид ғоя ва қарашлар, экология ҳуқуқининг асосий институт ва категорияларини янада бойитиш; экологик қонунчилик тизимини таҳлил қилиш ва мазмунини юридик жиҳатдан очиб бериш; талабаларда экологик-ҳуқуқий дунёқараш ва маданиятни шакллантириш; экологик қонунчиликни амалиётда қўллаш механизмини тушунтиришдан иборат. Талабаларга фуқароларнинг ижтимоий таъминот олишга бўлган ҳуқуқи ва ушбу ҳуқуқни таъминлашнинг конституциявий кафолатлари ҳақида чуқур назарий билимлар бериш, ижтимоий таъминотга оид ҳуқуқий муносабатлар ва уларнинг мазмунини ташкил қилувчи унсурлар ҳақида тўлиқ маълумотлар бериш, ижтимоий таъминотга оид ҳуқуқий муносабатлар субъектлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида маълумотлар бериш, ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий таъминотнинг аниқ турлари ҳақида талабаларда тушунча ўосил қилиш, ижтимоий таъминотнинг турлари бўлган пенсиялар, нафақалар ва ижтимоий ёрдамнинг бошқа турларини тайинлаш, ҳисоблаш ва тўлашга оид тартиб билан таништириш, ижтимоий таъминот юзасидан келиб чиққан низоларни ўал қилиш тартиби юзасидан кўникмалар ўосил қилишдан иборат.
2. Фанни ўзлаштиришга қўйиладиган талаблар.
Экология ҳуқуқи фанининг назарий ва амалий соҳаларда эришилган асосий ютуқлар, муаммолар ва уларнинг ривожланиш истиқболлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- экология ҳуқуқи тушунчаси, предмети, тизими ва методлари, экологик ҳуқуқий муносабатлар, экологик қонунчилик тизими, моҳияти ва аҳамияти, табиат объектларига нисбатан мулкчилик масалалари, давлатнинг экологик функцияси ва атроф табиий муҳитнинг ҳуқуқий муҳофаза объекти эканлигини, экология ҳуқуқининг институт ва категорияларининг назарий асосларини, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг экологик-ҳуқуқий ҳолати ва бошқа шу каби масалалар ҳақида назарий билимларга эга бўлиши;
- талаба касбий фаолиятнинг мос соҳаларида экологик-ҳуқуқий нормаларни шакллантиришда аҳамиятга эга бўлган меъёрий ва фактик маълумотларни тўплаш; касбий фаолият объектлари бўлган экологик-ҳуқуқий нормалар ва ҳуқуқий муносабатларни таҳлил этиш; экологик-ҳуқуқий муносабатларга оид сифатли ва малакали юридик хулосалар тайёрлаш, маслаҳатлар ва бошқа турдаги юридик ёрдам кўрсатиш юзасидан ва экологик муаммоларни ўз нуқтаи назаридан асослаб бериш каби амалий кўникмаларни эгаллаши;
- талаба экологик-ҳуқуқий нормаларни таҳлил қилиш; атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги муаммолар ва уларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни амалда қўллай олиш малакаларини эгаллаши;
Do'stlaringiz bilan baham: |