Ислом Каримов 06/18/2021
Янгиланишлар жараёнининг икки ўзаро узвий боғланган йўналишлари Мамлакатнинг ички дунёсида янгиланишлар Мамалакатнинг ташқи дунёсида янгиланишлар иқтисодиётда
маънавиятда
сиёсатда
турмуш тарзида
халқ характери ва менталитетида
халқаро ижтимоий муҳит манзарасини такомиллаштириш
қарама-қарши кучлар ўртасидаги зиддиётларни барқарорлаштириш
коллизия муҳитидан муроса
ҳамкорлик муносабатларини чуқурлаштириш
тинчлик маданиятига ўтиш
миллатлараро, давлатаро, конфессиялараро толерантлик муносабатларини чуқурлаштириш
Халқларнинг озодлик, мустақиллик, бахт-саодатга азалий интилиши, ўз тақдирини ўзи белгилашга азму қарори ҳаётдаги чуқур ўзгаришларни ҳаракатга келтирувчи кучдир. Ислом Каримов
Индонезиялик етакчи иқтисодчи олим Муҳаммад Фадхил Хасан:
”Давлатингиз раҳбари демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси нафақат Ўзбекистон, балки бошқа давлатлар учун ҳам муҳим ва фойдали қўлланма бўлиб хизмат қилишга ишонаман”[1],- дея таъкидлайди.
[1] Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидаги ўрни мустаҳкамланиб, нуфузи ошиб бормоқда // Халқ сўзи. – Тошкент, 2011 йил 27 апрель. –Б.7.
Шубҳасиз, бу ҳолат геосиёсий нуқтаи назардан муҳим устунлик ҳисобланади. Айни пайтдаЎзбекистон минтақанинг беш мамлакати билан умумий чегарага эга бўлган ягона давлатдир. Шу жиҳатдан Ўзбекистон Марказий Осиёнинг ўртасида, коқ марказида жойлашгани билан кучли геосиёсий мавқега эгадир.
Президент Шавкат Мирзиёев қисқа вақт ичида минтақанинг аксарият мамлакатларида бўлди ва Ўзбекистон раҳбарининг қўшнилар билан рақобатда эмас айнан ўзаро
манфаатдорликда ҳамкорлик қилиш истаги самимий эканлигини амалда исботлашга улгурди. Яъни, унинг давлатлараро ва минтақавий масалаларни ҳал қилишда, яқин қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликни янада чуқурлаштиришда халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатларни янги босқичга кўтариш борасидаги саъйи-ҳаракатлари Ўзбекистон давлатининг ташқи сиёсатида муҳим босқичга олиб келмоқда. Жумладан Мурожаатномада давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтган “Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида Марказий Осиё –бош устувор йўналиш” тамойилини амалда татбиқ этишга киришдик. Натижада минтақамизда мутлақо янги сиёсий муҳит яратилди, ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик асосидаги алоқалар мустаҳкамланмоқда.
Президент Ш.М.Мирзиёев бугунги кунда ва олис истиқболда Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий вазифаларини аниқ белгилаб берди. Жумладан:
˗ Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида хорижий давлатларнинг ҳарбий базалари ва объектлари жойлаштирилишига йўл қўймайди;
˗ сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, илмий-техникавий ва бошқа соҳаларда халқаро ҳамкорликни изчиллик билан ривожлантиради;
˗ мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотларни ҳамда жамиятни ва иқтисодиётни модернизация қилишнинг жадал жараёнларини самарали амалга ошириш учун мумкин қадар қулай ташқи сиёсий шарт-шароитларни шакллантиради;
˗ Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, минтақани хавфсизлик ва барқарор тараққиёт зонасига айлантириш, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришишга кўмаклашиш масалаларидир