Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бўйича амалга оширилган тадбирлар
Бизнинг халқимиз сабр-бардош, яхшилик, осойишталик, бошқа халқларга нисбатан хайрихоҳлик руҳида тарбияланган. Бу халқ бугун биздан ҳимоя талаб қиляпти, тинч-тотув ҳаёт, оғир меҳнатига яраша турмуш шароитларини талаб қиляпти. Бу – ҳаққоний талабдир.
Ислом Каримов
06/18/2021
Президентимиз қишлоқ жойларида аҳоли учун томорқа ерларини ажратишни кенгайтириш орқали қуйидаги муҳим масалаларни ҳал этишни кўзда тутган эди
Озиқ-овқат дастурини бажариш
Уй-жой дастурини ҳал этиш
Аёлларнинг иш билан бандлиги муаммосини ҳал этиш
Ишсизлик муаммосини ҳал этиш
Ижтимоий сиёсий барқарорлик масаласини ҳал этиш
Қишлоқда яшайдиган одамларни иш билан таъминлашнинг асосий йўналишлари
Ҳар бир хўжаликда саноат ишлаб чиқаришининг имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш
Чет элдаги илғор мамлакатлар билан шартнома тузиб, уларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш
Жамоа ва давлат хўжаликларида кичик корхоналарни қуриш масаласини тезроқ ҳал этиш, бунда мазкур хўжаликларни бошқараётганларнинг халқ билан ҳамжиҳатликда ишлашини таъминлаш
Жойлардаги маҳсулот тайёрлаш идоралари ишини тубдан қайта кўриб чиқиш, бу борада етиштирилган ҳосилни қайта ишлаб, маҳсулот тайёрлаш ва уни сотиш имкониятига эга бўлган таъминот-сотув кооперативларини тузиш
Тегишли идора ва вазирликлар томонидан ёрдамчи соҳаларни ривожлантириш учун зарур шароитларни яратиб бериш
«Қишлоқда яшовчи ҳар бир оилани томорқа билан таъминлаш, уларга якка тартибда уй-жой қуриш учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш ҳақида»ги қарор (1989 йил 17 август)
Пахта етиштиришда меҳнатнинг 84 фоизи бизнинг зиммамизга тушмоқда ва уни қайта ишлашдан келадиган даромаднинг атиги 16 фоизи бизга тегмоқда.
Ислом Каримов
06/18/2021
Республика иқтисодиёти таркибий тузилишининг янада такомиллаштириш ва ташқи иқтисодий имкониятлар самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидаги муаммоларни ҳал этиш муҳим эди
Ташқи иқтисодий имкониятлар самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи иқтисодиётдаги чуқур структура ўзгаришлари суст. Фақат 160 та корхона ўз маҳсулотини хорижга чиқариб, асосан, хомашё ва материаллар экспорт қилинмоқда. Чет эл фирмалари иштирокида атиги 14 та қўшма корхона ташкил этилган
Кўплаб корхоналарнинг чет эл бозорига чиқиш соҳасида берилган имкониятдан тўғри фойдаланмаётганлиги
Ташқи иқтисодий алоқаларни мувофиқлаштиришни кучайтириш мақсадида тузилган республика Ташқи иқтисодий банки (Внешэкономбанк), ташкил этилаётган ЎзССР Ташқи савдо ва чет эллар билан алоқа давлат комитети барча меҳнаткашлар меҳнати эвазига қўлга киритилган валютани республиканинг ҳаётий муҳим манфаатларига, унинг бутун аҳолисига хизмат қилишини таъминлаши
Халқаро муносабатлар соҳасидаги конституцион ҳуқуқларнинг тўла-тўкис амалга оширилишини республиканинг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантиришда ҳал қилувчи мезонга айлантириш
Бугун шуни комил ишонч билан айтишим мумкинки, мустақил давлатлар даврасида Ўзбекистон ўзининг ўрнини эгаллади. Ўзбекистон тенглараро тенг бўлди. Ана шунинг ўзи ҳам умид юлдузидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |