Миллий давлатчилигимиз



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/69
Sana25.02.2022
Hajmi0,88 Mb.
#269286
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklari kitobi

ДОРУССАЛОМ
124
 
(БАҒДОД)НИ ВА АРАБ ИРОҚИНИ
125
 
ЗАБТ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ 
КЕНГАШИМ 
Ажам Ироқи
126
 
ва Форсни забт этганимдан кейин, қутб ул-ақтоб
127
 
пиримдан менга қуйидаги мазмунда 
мактуб келди: «(Эй), Араб Ироқи ва Ажам Ироқининг буюк фотиҳи, (Оллоҳ) сенга (иккинчи) Ироқни ҳам 
такдим этди!». 
Бағдодни забт этиш учун даставвал султон Аҳмад Жалойир
128
ҳузурига Бағдод волийси лашкарларининг 
қай аҳволда эканлиги, юриш-туриши, қудрати ҳақида маълумотлар олиб келиш учун элчи юборишга кели-
шилди. Элчи Бағдоддан менга: «Султон Аҳмад икки кўзли бир бўлак гўшт экан», –деган мазмунда хат 
юборди. Мен Тангрининг иноятига суяниб, (Бағдод устига) қараб юрдим ва тез фурсатда Бағдодга етиб 
бордим. Султон Аҳмад Жалойир жонининг омонлигини афзал кўриб, Карбало томонга қараб қочди. Шу билан 
Доруссалом Бағдод менга бўйсунди
129

ТЎХТАМИШХОННИ ЙЎҚОТИШ УЧУН 
ҚИЛГАН КЕНГАШИМ 
(Тўхтамишхон мендан енгилиб) Жўчи улусини талон-торожга ташлаб, ўзи қочган эди. Кейинроқ менинг 
йўкдигимдан фойдаланиб, Дарбанд
130
ва Ширвон орқали Озарбайжонга кўп сонли лашкар юбориб, фитнаю 
фасод кўтарди. Бу вақтда мен ҳар иккала Ироқни ҳам эндигина забт этиб бўлгандим. Тўхтамишхонни 
йўқотиш учун беҳисоб лашкар билан Дарбанд йўли орқали яна Дашти Қипчоққа юришни маслаҳат кўрдим. 
Юриш олдидан кўрик қилиб, лашкарим қаергача бориб етишини билмоқчи бўлдим. Қарасам, тўрт фарсанг 
масофада лашкарларим саф тортиб турарди. Тангри таолога шукр келтирдим. Сўнг Самур сувидан
131
 
ўтиб, 
120
Нўён–туман, яъни 10 минг кишилик лашкар қўмондони. 
121
Абу Бакр (1382–1417) – Амир Темурнинг невараси, амирзода Мироншоҳнинг ўғли, Озарбайжон ва Ироқ ҳукмдори. 
122
Жўчи улуси–Чингизхоннинг тўнғич ўғли Жўчи ва унинг ўғли Ботухон томонидан бунёд этилган давлат. Унинг таркибига 
ҳозирги Россиянинг бир қисми ҳамда Украина, қозоғистоннинг Балхаш кўлидан ғарбдаги ерлари кирган. ( –А.А.) 
123
Бу ерда қундузча яқинида (ҳозирги Самара ва Чистополь ўртасида) 1391 йил 18 июнида бўлиб ўтган жангда Тўхтамишхоннинг 
мағлуб этилиши воқеаси келтирилган. 
124
Доруссалом–(араб.–тинчлик маскани)–мусулмонлар томонидан Бағдод шаҳрига берилган сифат, чунки шаҳар барпо 
қилинишида уч йил давомида халифалик уруш олиб бормаган. (–А.А.) 
125
...
Араб Ироқи (Ироқи араб)–араблар истиқомат қилиб турган Ироқ; асл Ироқ (қадимги Бобил). (–А.А.) 
126
...
Ажам Ироқи (Ироқи ажам)–ажамликлар, яъни араб бўлмаган халклар истиқомат қилиб турган Ироқ (қадимги Мидия), 
Эроннинг Ироқ билан чегарадош ғарбий ерлари, Месопотамияга туташ жойлар тушунилади. 
127
Қутб ул-ақтоб–«қутблар қутби». Улуғ мартабали шайхлар, дин пешволари ва валийларга бериладиган фахрли ном. Бу ерда 
Мир Саййид Барака назарда тутилган, дея тахмин қилиш мумкин. 
128
Султон Ақмад Жалойир–1382–1410 йилларда Ироқ, Курдистон ва Озарбайжонда ҳукмронлик қилган. 
129
Бу ерда Бағдоднинг Амир Темур томонидан 1393 йил сентябрь ойи охирида биринчи марта забт этилиши назарда тутилган. 
Султон Аҳмад Жалойир Мисрга қочиб, мамлуклардан бўлмиш Сайфиддин Барқуқ (1382–1399) саройидан паноҳ топган эди. 
Кейинчалик 1401 йил 20 июнида Амир Темур иккинчи марта Бағдодни фатҳ этган. (–А.А.) 
130
Дарбанд–Каспий денгизининг чап соҳилидаги тарихий шаҳар, асрлар давомида у ерда жойлашган мудофаа иншоотлари ва 
қалъа муҳим чегара пункти ва Каспий денгизидаги катта бандарлардан бири бўлиб ҳисобланган. 
131
Самур суви–Доғистон ва Озарбайжон чегарасидаги дарёча, Каспийга қуйилади. ( –А.А.) 


Дашти қипчоқнинг элу улусига ушбу мазмунда ёрлиқлар йўлладим: «Кимки менга келиб қўшилса, 
улуғланади, кимки мен билан курашмоқчи бўлса йиқилади». 
Ҳижрий 797 (милодий 1394–95) йили Дашти қипчоққа кирдим ва узоқ шимолида ястаниб ётган ерларигача 
бордим
132
. Менга қарши бўлган Жўчи эл-улусини бўйсундириб, ўзимга тобеъ этдим. Бешинчи ва олтинчи 
икдим
133
вилоятлари, улуслари, қалъаларини забт этиб, ғалабаю зафар қучиб ортимга қайтдим. 

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish