Назорат саволлари:
АБТ таснифи деганда нимани тушунасиз?
Информацион тизимлар қандай вазифани бажаради?
Информацион тизимларнинг синфостиларини тавсифлаб беринг.
АБТларнинг асосий турларига изох беринг.
УДАТ нима учун керак?
Нима сабабдан УДАТ энг мураккаб АБТ ҳисобланади?
УДАТ га кирувчи умумдавлат тизимларини тавсифлаб ўтинг.
1.10. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ИШ ЖОЙИ
(АИЖ)– АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМНИНГ ТАРКИБИЙ – ФУНКЦИОНАЛ ЭЛЕМЕНТИ.
Инсоннинг интеллектуал ахборот тизимлар билан мулоқотини ташкил этиш АБТ ни лойиҳалаш ва жорий этишнинг марказий муаммоларидан биридир. Илгари фойдаланувчи аниқ, кўп ҳолларда ўзига хос бўлган масалаларни ечишда интеллектуал ахборот тизимлардан фойдаланар эди. Замонавий йиғма АБТ лар пайдо бўлиши билан мутахассисга мўлжалланган ўзига хос мажмуа ва воситалар билан бир қаторда дастур тузмайдиган профессионал (ДТП) учун янги индивидуал-функционал тартиблар ишлаб чиқарилди. Функционал тартиб индивидуал (жамоавий) фойдаланувчи нуқтаи назаридан, энг қулай бўлган маълумотни акс эттириш усули ва унда фойдаланувчининг иш жойи зарур терминал асбоблар ёрдамида жиҳозланиши билан тавсифланади.
Ўзига хос тартиб махсуслаштирилган ёки универсал операцион тизимлар (ОТ), маълумотлар базасини бошқарувнинг муаммоли йўналтирилган ёки универсал тизимлар (МББТ), амалий дастурлар пакетини (АДП) асосан мини- ва микро- интеллектуал ахборот тизимлар базасида қўллаш билан аниқланади. Функционал тартиб аппарат-дастурли воситаларни қўллаш билан тавсифланади. Улар бу тартибни амалга ошириш учун конкрет иш жойларини терминал асбобларнинг хоҳлаган тартибда ўзгарувчан жиҳозлашни амалга оширишга имкон беради. Бу тартибни жорий этишда қуйидаги ҳисоблаш воситалари қўлланилади: катта ҳажмдаги маълумотлар базасини олиб бориш учун мўлжалланган мини-, микро- интеллектуал ахборот тизимлар; фойдаланувчилар жамоасига мўлжалланган илмий-техник ҳисоблаш, бошқарув ва иш юритиш масалаларини ечиш учун мини- интеллектуал ахборот тизимлар; функционал-технологик иловаларга йўналтирилган ва индивидуал фойдаланувчига мўлжалланган микро- ва персонал интеллектуал ахборот тизимлар (ИАТ); матнлар ва ҳужжатлар тайёрлаш учун матнни қайта ишлаш процессорлари; дастурланувчи микрокалкулаторлар; илмий-техник ва иқтисодий ҳисоблашлар учун махсуслаштирилган асбоблар.
Ҳозирги пайтда барча айтиб ўтилган воситалар кўп ёки бу даражада фойдаланувчининг интеллектуал ахборот тизимлар билан мулоқотини самарали ташкил этиш ва (ДТП) вазифаларини автоматлаштириш учун қўлланади. Конкрет автоматлаштирилган бошқарув тизимларини яратиш ва жорий этишда автоматлаштириш тизимлари тадқиқодчилари ва яратувчилари воситаларни марказлаштириш, йирик ҳисоблаш тизимларини лойиҳалаш, ва мураккаблиги одам имкониятларидан анча юқори бўлган супертизимларни яратиш ягона концепциясига асосланган турли ёндашувларни қўллайдилар. Бундай тизимларда самарадорлик ва хизмат кўрсатиш нархи қарама-қаршиликда туради.
Охирги 10-15 йилда чет элда маълумотларни номарказлаштирилган қайта ишланиши, энг аввало режалаштириш ва бошқарувнинг алоҳида функционал масалаларини ечишга мўлжалланган маҳаллий маълумотлар манбаини яратиш тан олинди ва кенг тарқалди.
Зарурат туғилганда глобал маълумотлар манбаи билан ўзаро боғланиши таъминлаш ва юқори даражага. узатиш амалга оширилади. Маълумотни марказлаштирилган ҳолда қайта ишлаш концепциясидан номарказлаштирилганига аста-секин ўтиш амалга оширилди. Бунга маълум даражада кўп сонли фойдаланувчиларга маълумотларни жойида қайта ишлашни таъминловчи персонал интеллектуал ахборот тизимларнинг оммавий чиқарилиши сабаб бўлди.
Мамлакатимизда маълумотни номарказлаштирилган ҳолда қайта ишлаш концепцияси турли тоифадаги мутахассислар ва маъмурий-бошқарув ходимлари АИЖ яратилишида ўз аксини топди. АИЖлари аҳамияти интеллектуал ахборот тизимлардан кам бўлмаган янгилик сифатида қабул қилинди. Бунда АИЖ муҳандис, олим, лойиҳачи, бошлиқ, шифокор ва бошқалар меҳнатининг технологик воситаси сифатида тушунилади. Шунингдек, ижодий элемент тез ўсадиган фаолиятнинг янги моделларини тузиш воситаси сифатида қабул қилинди.
АИЖлари йиғма АБТларни тузишда кенг қўлланилади. АБТнинг тартибга кирувчи аниқ техник модул бўлган ва янги концепциялар ва тамойилларда қурилган АИЖ, қоғозсиз технология асосида иқтисодий объектларда ҳужжат айланишини автоматлаштиришни амалга ошириш, режалаштириш ва бошқарувда тартиб ўрнатилиши учун янги шарт-шароитлар яратиш, жадаллаштириш тамойилини ҳисобга олган ҳолда бошқарув имконини беради. Бунинг учун кўп турдаги бошқарув ходимлари ва мутахассислари учун турли даражадаги АИЖ лойиҳаланиши ва жорий этилиши лозим.
АИЖ - бу ташкилий-технологик ва дастурли-техник ҳисоблаш мажмуи. Унинг асосий мақсади реал вақт доирасида шахсий интеллектуал ахборот тизимлар асосида ДТП вазифаларини “ўзгарувчан” автоматлаштиришдир.
АИЖ таркибининг асосий концепцияси ДТПнинг иш жойларида маълумотларни номарказлашган автоматлаштирилган қайта ишланишини таъминлаш, шахсий билим ва мақсадлар манбаини, маҳаллий зарур бўлганда эса, шахсий интеллектуал ахборот тизимлар ва интеллектуал терминаллар асосида АИЖ глобал тармоқларини яратишдан иборатдир.
Тажриба кўрсатадики, АИЖ жорий этилишнинг биринчи босқичларида автоматлаштирилган тизим билан қамраб олинмаган бўлинмалар билан қоғозли узаротаъсир технологияси сақланиб қолади. Шунинг учун АИЖ машинограммалар минимумини шакллантириш учун босмага чиқариш асбоби, норматив-маълумотли ахборотлар ва маълумотларнинг ишчи йиғмасини қулай ҳолатда сақлаш учун ташқи хотира, интеллектуал ахборот тизимлар оралиқ асбобларининг минимал заҳирасига эга бўлиши керак. Асбобларни заҳиралаш зарурияти доимий хизмат кўрсатувчи ходимлари бўлмаган, фойдаланувчи эса ҲТ соҳасида билимлари чегараланган шароитлар билан боғлиқ.
АИЖ бундай вариантда амалга оширилган объектда фойдаланувчи телефон орқали операторга сўров йўллаш мумкин бўлган маъмурий йўл маркази ташкил этилади. Сўровни бажаришда жавоб клавишсиз дисплейда ёритилади.
АИЖни яратиш қуйидаги асосий тамойилларга асосланади: дастур тузмайдиган мутахассис ҳисоблашлари ва ўзи ўрганишининг индивидуаллашуви, касбий билимларнинг автошаклланиши, янги вазифалар, қоғозсиз технологияларнинг автоматлаштирилиши, маълумотларнинг номарказлашган ва марказлашган қайта ишланиши, шунингдек модуллилиги, тизимлилиги ва эргономиклиги. ДТП ҳисоблашлар ва ўзи ўрганишнинг индивидуаллаштириш тамойили у бажарадиган ҳисоблашларнинг индивидуаллиги ва интеллектуал даражасини ошириш билан белгиланади.
Касбий билимларнинг автошаклланиши, АИЖ мутахассисига фақат лойиҳада кўзда тутилган вазифаларнигина автоматлаштиришга имкон берибгина қолмай, янгиларини ҳам мумкин бўлган воситалар ёрдамида шакллантиришга имкон беради.
АИЖ -илгари бу тузилиш бўлинмаси ёки ДТПга хос бўлмаган вазифаларни бажаришга ҳам имкон беради. Бу маънода АИЖ-очиқ, узлуксиз ривожланаётган тизим.
АИЖ - АБТнинг таркибига киради ва у маълумотларни режалаштириш, бошқарув ва қайта ишлашнинг шахсий воситаси сифатида ДТПга қарорларини тайёрлаш ва қабул қилишга имконият яратади. Бундай кўп функционаллик маълумот тақсимланган, номарказлаштирилган ва марказлаштирилган қайта ишлатилишининг рационал олиб борилишини назарда тутади.
Модуллилик тамойили АИЖни тизимнинг бошқа элементлари билан бирга ишлаш, шунингдек ҳаракатдаги тизимларга минимал харажатлар ва унинг ишини тўхтатмасдан ўрнатиш имконини беради.
АИЖ - барча тизимостилари ўзаро мувофиқлаштирилган тизим элементидир. Эргономик талаблар ҳисобга олинса қулай иш шароитларини таъминловчи АИЖ яратилади.
Анча вақтгача фойдаланувчи масалаларини интеллектуал ахборот тизимлар ёрдамида вақтни тақсимлаш тартибида ва дастурлашнинг диалогли тизимлари асосида ечиш тартиби устиворлик қилади. Бу эса ўз навбатида катта универсал ёки ихтисослашган интеллектуал ахборот тизимлар нинг имкониятлари “бўлиш” ва зарурат туғилганда маълумотни катта масофага узатиш имконини берар эди.
Аммо маълумотларни шу йусинда автоматлаштирилган қайта ишлаш технологияси инсон интеллектуал фаолияти самарадорлигини техник ҳисоблаш воситаларининг паст мустаҳкамлиги, алоқа каналларининг қимматлиги ва узатилувчи маълумотнинг тез-тез бузиб кўрсатилиши, ҳамда тўлиқ эмаслиги сабабли маълум даражада кўпайтира олмади. АИЖ бир томондан фойдаланувчига санаб ўтилган камчиликлардан қисман қутулишга, иккинчи томондан - маълумотлар қайта ишланиш сифатини оширишга имкон беради.
АИЖ функционал йўналтирилганлиги бўйича-таълимий ва функционал-ихтисослаштирилган (ФИАИЖ) бўлиши мумкин. ФИАИЖ қўлланиш тавсифи бўйича жамоавий (ЖФ) ва индивидуал фойдаланиш (ИФ) АИЖларига бўлинади. ЖФАИЖ технологик жиҳатдан бир хилдаги масалаларни ҳудудий бирлаштирувчи фойдаланувчилар учун мўлжалланган (товароведлар, бухгалтерлар ва ҳ.к.), ИФАИЖ - ишлаб чиқариш ёки илмий фаолиятнинг зарурати бўйича индивидуал ишлаши зарур бўлган аниқ мутахассиснинг ўзига хос вазифаларини автоматлаштириш учун мўлжалланган.
ИФАИЖ аниқ автоматлаштириладиган функцияларнинг ўзига хослигини тўлароқ ҳисобга олиш имконини беради ва талаб этиладиган индивидуал хизмат кўрсатиш маданиятини таъминлайди.
ЖФАИЖ маълумотларни тайёрловчи-ишловчи АИЖ (ТИАИЖ) ва жамоа-функционал (фойдаланишнинг тартиблаштирилган гуруҳли АИЖ) (ЖФАИЖ) га бўлиниш имконини беради. ТИАИЖ тайёрлов, назорат, дастлабки маълумотларни машина ахборот ташувчиларида муҳаррирлашга мўлжалланган. Бундан ташқари улар тартиблаштирилган ҳужжатларни қоғозли ташувчиларда бир вақтда шакллантиришга йўл қўяди. ЖФАИЖ мутахассисларнинг, ҳудудий алоҳида бўлмаган, функционал бир турдаги, лекин вақтда қўшиб бажарилмайдиган, катта бўлмаган ҳажмдаги маълумотларга асосланган вазифаларини автоматлаштиришга мўлжалланган (3000 сатргача).
ИФАИЖ шахсий-ихтисослаштирилган (ШИ), индивидуал клавишсиз (ИКАИЧ) ва клавишли (КАИЖ), тадқиқодчи (ТАИЖ)га бўлинади. Биринчилари реал вақт тартибида қарорлар ишлаб чиқувчи мутахассислар вазифасини бажариш учун мўлжалланган.
КАИЖ қарор қабул қилувчи шахслар учун ишлаб чиқилади. Улар индивидуал сўровга мувофиқ экранларда (планшетларда) тезкор ахборотни тартибга солинган маълумотлар кўринишида шакллантириш имконини беради. Мажлислар, конференциялар, илмий-техник маслаҳатлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш пайтида КАИЖларга маълумотномалар кўринишида олдиндан тайёрланади ва дисплей экранида бошлиқнинг телефон орқали сўровида ёки қатъий аниқ вақтда намоён этилади. КАИЖ дисплей клавиатураси билан ишлашга ўргатилган ДТП учун мўлжалланган ва информацион маълумот тартибида тартиблашган ва тартиблашмаган маълумотлар олиш учун қўлланади (ишлаб чиқариш ташкилотчилари, иқтисодчилар ва ҳ.к. учун).
Тадқиқотчи учун АИЖ ўрганилаётган муаммо тавсифларини, уларнинг самарали ҳал этиш йўлларини аниқлаш мақсадида, таҳлил қилиш учун ишлаб чиқилади, шунингдек иқтисодий объектни бошқарувни автоматлаштиришнинг амалдаги тартибини уни реконфигурациялаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида, таҳлил қилиш учун ҳам. Бундай АИЖ янгидан лойиҳаланувчи тизимларнинг ҳосил қилиш учун ҳам қўлланилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |