Назорат саволлари:
ЎАИЧ нима?
ЎАИЧ тизимлари нима учун мўлжалланган?
ЎАИЧ нинг харинтеллектуал ахборот тизимлар ерли хусусиятларига нималар киради?
Интеллектуал ахборот тизимлар ЎАИЧда нима учун қўлланилади?
Супервизорли ва тўғридан-тўғри рақамли бошқарувни тавсифлаб беринг.
Бошқарув дастурларини тайёрлаш жараёни босқичларини айтиб беринг.
II БОБ.
МИКРОПРОЦЕССОР – ИНТЕЛЛЕКТУАЛ АХБОРОТ ТИЗИМЛАР НИНГ АСОСИЙ
ЭЛЕМЕНТ БАЗАСИ
2.1. ИНТЕЛЛЕКТУАЛ АХБОРОТ ТИЗИМЛАР ТАРКИБИ. ПРОЦЕССОР. ХОТИРА ТУРЛАРИ.
Ўқув қўлланманинг биринчи бобидан келиб чиқаяптики, ҳеч қандай автоматлаштиришни интеллектуал ахборот тизимлар сиз бажариб бўлмайди. Бу бобда биз интеллектуал ахборот тизимларнинг, яъни ҳозирги пайтда энг кенг тарқалган шахсий компьтерни (ШК) асосий қурилмаларининг вазифаси ва таркиби билан танишиб чиқамиз. 11-расмда шахсий компьютерни таркиби келтирилган.
Маълумки, ШКнинг асосий қурилмаси –микропроцессор.
Микропроцессор – интеллектуал ахборот тизимларнинг ишини берилган дастур бўйича ташкил қиладиган марказий қисмидир. Микропроцессор таркибига арифметик-мантиқий қурилма ва марказий бошқарув қурилмаси киради. Улар ёрдамида ишчи дастур ҳисоблаш жараёнига айлантирилади. Микропроцессор таркиби интеллектуал ахборот тизимларда қабул қилинган ҳисоблаш тизими, маълумотлар ва буйруқлар шакли, буйруқлар тизими, ҳисоблаш жараёнининг маълумот адреси ва ташкил қилиниш усулларига, шунингдек ҳисоблаш жараёнини бошқарув, интеллектуал ахборот тизимлар ишини назорат қилиш ва ишчи ҳолатни назорат қилиш усулларига боғлиқ.
Математик ҳампроцессор
Асосий хотира
Ташқи хотира
Микропроцессор
Доимий хотира қурил-маси
(ДХҚ)
Жорий (Оператив) хоти ра қурил-маси
(ЖХҚ)
Қаттиқ магнит диски йигувчиси
(ҚМДЮ)
Юмшоқ магнит диски йигувчиси
(ЮМДЮ)
Арифметик мантиқий қу-рилма (АМҚ)
И
Н
Т
Е
Р
Ф
Е
Й
С
ЛИ
Т
И
З
И
М
ҚМД
Адаптери
ЮМД
Адаптер
Микропро-цессорли хотира (МХ)
Видеоадаптер
Принтер
алаптери
Адаптер
Бошқарув қурилмаси
(БҚ)
Видеомонитор (дисплей)
Алоқа канали
Видеомонитор (дисплей)
Тактли им-пульсларнинг генератори (ТИГ)
Интерфейснинг клавиатураси
Клавиатура
11-расм
Арифметик-мантиқий қурилма (АМҚ) – микропроцессорнинг операндлар устида арифметик ва мантиқий амалларни бажаришни таъминловчи блоклари ва тугунлари йиғиндиси. Амал тавсифи дастур буйруғи ёрдамида берилади.
Марказий бошқарув қурилмаси (МБҚ) – интеллектуал ахборот тизимлар барча қурилмаларининг ишини мувофиқлаштирувчи ва уларни интеллектуал ахборот тизимларда қабул қилинган барча иш тартиблари бўйича бошқаришни таъминловчи учун процессор блоклари ва тугунлари йиғиндисидир.
АМҚси барча арифметик ва мантиқий амалларни бажаришга мўлжалланган битта арифметик-мантиқий блокни (АМБ) ўз ичига олган микропроцессорни универсал турдаги процессорлар қаторига киритилади. АМҚси буйруқларнинг маълум турини бажаришга йўналтирилган бир неча ихтисослаштирилган АМБни ўз ичига олган микропроцессорларни функционал турдаги микропроцессорлар қаторига киритилади.
Маълумотни узатиш ва ишлашни ташкил қилиш усулига кўра изчил, параллел ва изчил-параллел ҳаракатли микропроцессорлар, ҳисоблаш жараёнининг ташкил этилиши бўйича эса бирдастурли ва мультидастурли микропроцессорлар фарқланади. интеллектуал ахборот тизимларнинг навбатдаги асосий қисми – унинг хотирасидир.
Микропроцессор ишлатувчи маълумот ёки дастурларни айнан хотирадан олади ва натижаларни унга ёзади. Хотира кўпинча доимий, жорий (оператив), КЭШ, қўшимча ва ташқи хотира деб аталувчи қисмларга бўлинади.
Хотирани жорий деб аталишининг сабаби бирор дастур компьютер иш жараёнида ҳосил бўлган маълумотларни сақлаб туради ва жуда тез ишлайди, яъни микромикропроцессор ундан маълумотни олиш ёки унга ёзишда деярли вақт сарфламайди.
Компьютернинг имкониятлари бевосита унга ўрнатилган тезкор хотира ҳажмига боғлиқ бўлади. Компьютерда жорий хотира 1 Мбайт ёки ундан кам бўлса, у фақат MS WORD операцион тизими муҳитида ишлашга яроқли. Агар тезкор хотира 4 Мбайт бўлса, компьютер MS WORD OT, WINDOWS 3.1 муҳитида ишлайди. 8 Мбайт тезкор хотира янги операцион тизимлар, хусусан WINDOWS 10 муҳити ва у билан барча ишловчи MS OFICCE дастурларида ишлаш имконини беради. Агар компьютернинг тезкор хотираси 32 Мбайт ва ундан катта бўлса маҳаллий тармоқларда (Internet, электрон почта - Email) компьютерлараро суратли маълумотлар ёки видеофильмлар алмашиш ва улар устида ишлаш имконини беради.
Кўпчилик компьютерларда тезкор хотирага мурожаатни ўта мақбуллаш учун тезкор хотира орасига КЭШ - хотира ўрнатилади. Кўп ишлатиладиган маълумотлар тезкор - хотирада ёзилади, шу боис компьютер зарурий маълумотларни дастлаб КЭШ - хотирадан қидиради, сўнгра зарурат бўлса тезкор хотирага мурожаат қилади.
IBM PC компьютерида хотиранинг BIOS (доимий хотира), CMOS (яримдоимий хотира) турлари мавжуд бўлиб, уларда компьютер қурилмаларини текширувчи дастурлар, операцион тизимни юклаш ва компьютер қурилмаларига хизмат кўрсатиш функцияларини бажарувчи дастурлар сақланади.
Тезкор хотира ўзида компьютерда ишлаётган дастур ва маълумотларни сақлайди. Маълумотлар доимий хотирадан тезкор хотирага кўчирилади, олинган натижалар зарур ҳолда дискка қайта ёзилади.
Одатда Intel 8088 микропроцессорли шахсий компьютер 1 Мбайт ҳажмдаги тезкор хотирага эга. (Intel 80286 4 Мбайт, Intel 80386 16 Мбайт гача тезкор хотира билан ишлайди).
Do'stlaringiz bilan baham: |