Микропроцессорлар



Download 0,53 Mb.
bet2/30
Sana23.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#172786
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
2 5460880522626468013

Бошқаруваниқ мақсадларга эришишни таъминловчи у ёки бу жараённинг ташкил этилиши. Автоматика, электроника ва ҳисоблаш техникасининг тез ривожланиши автоматиканинг инсон фаолиятининг деярли барча соҳаларига жорий қилинишига олиб келди. Автоматика ва автоматлаштириш бутун техника ривожланишининг асосий йўналиши бўлмоқда. Алоҳида оддий ишлаб чиқариш амалларини автоматлашти-ришдан ишлаб чиқариш воситалари ва ишлаб чиқариш жараёнларини мажмуа автоматлаштиришга ўтилди. Турли автоматик ишлаб чиқариш линиялари, ҳатто автоматик заводлар пайдо бўлмоқда. Автоматиканинг ривожланишида интеллектуал ахборот тизимлар нинг пайдо бўлиши ҳал қилувчи ўрин тутади. Ҳозирги пайтда интеллектуал ахборот тизимлар турли мураккаб жараёнларни бошқарув имконига эга. Бунда инсоннинг роли автоматик тизимлар ва ҳисоблаш техникаси воситалари ишини ташкил этиш, уларни шундай бирлаштириш ва қўллашки, зарур натижалар энг кам харажатлар билан олинсин. Бундай масалаларни ечиш учун бошқарув жараёнллари ва уларнинг умумий қонуниятлари тўғрисидаги фан зарур.
Бошқарувнинг асосий тамойилларини тушуниш учун автомобилни бошқарув жараёнини кўриб чиқамиз. Рулда ўтириб, ҳайдовчи ўз олдида йўлни ва ундаги предметларни кўради, машина қаерга кетаётганлигини кузатади ва шу асосда машина ҳаракатининг йўналишини ўзгартириш керакми, керак бўлса, қаерга ва рулни қанчага буриш кераклиги ҳақида қарор қабул қилади. Бу жараённи ташкил этиб, биз қуйидаги асосий элементларни кўрамиз:
Биринчидан, машина юриши керак бўлган йўналиши тўғрисида маълумот олиш, яъни бошқарув вазифалари тўғрисида ахборот олиш. Бу ахборотни ҳайдовчи кўриш ёрдамида олади.
Иккинчидан, бошқарув натижалари тўғрисида ахборот олиш. Ҳайдовчи ўз олдидаги йўлни кўриши етарли эмас у машина қаерга кетаётганлигини кўриши керак.
Учинчидан, олинган ахборотни таҳлил қилиш ва бу таҳлил асосида зарур бошқарув таъсирлари тўғрисида қарор қабул қилиш.
Тўртинчидан, қабул қилинган қарорни бажариш.
Бу тўрт элемент ҳар қандай бошқарув асосини ташкил этади. Агар улардан ақалли биттаси олиб ташланса, бошқарувнинг иложи бўлмайди. Кўриб чиқилган мисол кўрсатиб турибдики умумий ҳолда бошқарув жараёни қуйидаги тўрт элементдан иборат: бошқарув вазифалари тўғрисида ахборот олиш, бошқарув натижалари тўғрисида маълумот олиш, яъни бошқарув объектининг хулқи тўғрисида, олинган ахборотнинг таҳлили ва қарор ишлаб чиқиш, қарорни амалга ошириш, яъни бошқарув таъсирларини амалга ошириш.
Шунга мувофиқ бошқарув жараёнини ташкил этиш учун бошқарув вазифалари ва натижалари тўғрисидаги ахборот манбалари, олинган ахборотни таҳлил қилиш ва қарор ишлаб чиқариш учун қурилма ва объект бошқарувини амалга оширувчи бажарувчи асбобларга эга бўлиш зарур.
Келтирилган таҳлилдан келиб чиқадики, бошқарув жараёнини ташкил этишда катта, кўп ҳолларда эса ҳал қилувчи ролни бошқарув натижалари тўғрисида ахборот олиш ўйнайди, яъни бошқарув таъсирлари тўғрисидаги қарор бошқарув натижаларига боғлиқ бўлади. Бошқача қилиб айтганда, ёпиқ доира ҳосил бўлади: бошқарув объекти ҳолатининг ўзгаришини чақирувчи сабаб у чақирувчи натижага тобе қилиб қўйилади. Бундай сабаб ва натижанинг алоқаси тескари алоқа деб аталади. Бошқарув жараёнла-рининг кўпчилиги асосида тескари алоқа тамойили ётади.
Тескари алоқа тамойили инсон фаолиятининг деярли ҳаммасининг асосида ётади. Масалан, одам бирон бир нарсани олиш учун қўлини узатганда, у нарсага қараб қўлининг ҳаракатини онгости қўл ҳаракати йўналишидаги хатоларини тузатиб бошқаради. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун бошқарув натижалари тўғрисидаги ахборотни одам кўзини боғлаб, олиб ташлаш ва унинг қўл ҳаракатини кузатиш кифоя.
Аммо баъзи бир алоҳида ҳолларда тескари алоқа тамойилини бошқарув натижалари тўғрисидаги маълумот олишнинг иложи бўлмаганлиги туфайли қўллаш имкони бўлмайди. Бундай ҳолларда мураккаб жараёнларни бажариб бўлмайди (автомобил қаерга ҳаракатлаётганлигини билмай бошқарув).
Шу билан бирга баъзи ҳолларда бошқарув объекти ҳолатини вақтда ўзгариш қонуни олдиндан маълум ва одатда бошқарув натижаларига боғлиқ бўлмайди, фақат бошқарувчи таъсирларга боғлиқ бўлади.
Бошқарув объекти ҳолатининг вақтда ўзгариш қонунини бошқарув натижаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда таъминловчи бошқарув дастурли бошқарув ёки очиқ цикл бўйича бошқарув дейилади. Вақтда бошқарув объекти ҳолатининг ўзгариш қонуни бунда бошқарув дастури дейилади.
Тескари алоқа қоидаларини қўллаб бошқарув ёпиқ цикл бўйича бошқарув деб аталади. Дастурли бошқарувни тоза ҳолда қўллаш соҳаси асосан саноат автоматлари (автоматик станоклар) билан чегараланган.
Бирор объектнинг бошқарувини таъминловчи қурилмаларнинг барча йиғиндиси – бошқарув тизими деб аталади. Ҳар қандай бошқарув тизими бошқарув вазифалари ва натижалари тўғрисидаги маълумот манбаси, маълумотни таҳлил қилувчи ва бошқарув таъсирлари тўғрисидаги қарор ишлаб чиқарувчи қурилма ва бажарувчи қурилмадан иборат бўлиши керак. Бу элементларнинг баъзи бири ёки ҳаммаси бўлиб инсон хизмат қилиши мумкин (автомобил ҳайдовчиси). Бу ҳолда тизим автоматик бўлмайди.
Агар бошқарув тизимининг (БТ) ҳамма элементлари вазифасини инсоннинг бевосита иштирокисиз турли қурилмалар бажарса, бошқарув тизими автоматик деб аталади (автопилот, ракеталарнинг ўз-ўзини бошқарув тизими). Бошқарув ҳаракатлари тўғрисидаги қарорлар инсон томонидан қабул қилинадиган, автоматик қурилма эса фақат бошқарув вазифалари ва натижалари тўғрисидаги ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва кўрсатиш учун қўлланадиган бошқарув тизими автоматлаштирилган деб аталади (саноат тармоғининг бошқарув тизими).
Бошқарув жараёнини ўрганишда бошқарув объекти (БО) ва бошқарув тизими (БТ) ҳамкорлиги ва уларнинг ўзаро ҳаракатини кўриб чиқишга тўғри келади. Фақат шундай шароитдагина тескари алоқа тамойилига асосланган бошқарув жараёнини ўрганиш мумкин. Бошқарув объекти бошқарув тизими билан биргаликда мураккаб динамик тизимни акс эттиради, уни биз бундан кейин тизим деб атаймиз.
Мазкур ўқув қўлланмада ҳам автоматик, ҳам автоматлаштирилган бошқарув тизимларининг тавсифлари ва ишлаш тамойиллари кўриб чиқилади.



Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish