Микропроцессорлар



Download 0,53 Mb.
bet13/30
Sana23.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#172786
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30
Bog'liq
2 5460880522626468013

6 - расм.
Шундай қилиб, тизимостини аниқ белги бўйича шаклланган ва ажратилган, мувофиқ масалалар гуруҳини қамраб олувчи ва мустақил, алоҳида мақсадга эга бўлган тизимнинг бир қисми сифатида қараш мумкин.
Алоҳида тизимостилар ўртасидаги алоқадорлик тизимостиларнинг бирида масалаларни ечиш натижалари, бошқа тизимостиларга юкланган функцияларнинг бажарилиши учун бошланғич маълумот ёки чекланишлар бўлиб хизмат қилишида тез-тез намоён бўлади. Кўп ҳолларда АБТ параллел ҳаракат қилувчи тизимостиларнинг, бошқарувнинг умумий мақсадида ҳамда тизим бошқаруви бутун қисмда иерархик таркибида аниқ ўрин тутувчи мураккаб мажмуа сифатида намоён бўлади.
Бошқарув тизими таркибининг иерархиялиги деганда унинг қуйи даражаларининг юқориларига бўйсуниши, таркибининг кўп даражали, «пирамидали» тамойили тушунилади. Бунда назорат ва бошқарув функциялари бир неча поғона юқори даражаларнинг бошқарув сигналлари устиворлиги билан тақсимланади. Мураккаб тизимнинг иерархик таркиби унинг ташқи ғазабларга бардошлилигининг ошишини таъминлайди, тизим ичида пайдо бўлувчи низоларни чегарадан четга чиқармасликка имкон беради, тизим маҳаллий элементларининг унинг глобал мақсадлари билан мувофиқлашишининг асосий шарти ҳисобланади. Ҳар бир даражада маълумот алмашинув даври бир хил бўлмаганлиги сабабли Ту бошқарув кадами киритилади (икки қўшни бошқарув таъсирлари ўртасидаги давр). Бошқарув қадамлари орасида тахминан шундай нисбат мавжуд:
Ту1 < Ту2 < Ту3 < Ту4
бир неча соат смена-кун иш хафтаси ой
Иерархик тузилишнинг миқдорий баҳоларидан бири, иерархия коэффициенти. У қуйи даражадаги тизимости ёки объектлар сонининг кейинги, юқорироқ бошқарув тузилмалар сонига алоқаси билан аниқланади. Қарор қабул қилиш нуқтаи назаридан, рационалрок деб ҳар бир ташкилий даражага мувофиқ доирада масалалар ҳал этилиб ва автоматик тарзда тушуриб қолдириб, кейинги даражага, ечилиши юқорироқ даражага узатиш талаб этиладиганларини ҳисоблаш керак.




7- расм.

Кўп босқичли мураккаб объектларни бошқарув тизимлари алоқаларнинг алоҳида тизимостилар ичида ва улар орасида шохланган тузилишга эга бўлгани сабабли, бошқарувнинг ҳар бир функциясини иерархик тизимнинг мувофиқ босқичларида ҳал этилувчи ўзаро изчил боғланган масалалар қатори сифатида кўрсатиш мумкин. АБТ таркибини тизим элементлари орасидаги энг оддий схемалар алоқадорлигини ҳисобга олиб иерархия даражалари сонини мумкин қадар камайтириш тамойили асосида қуриш керак. Лекин шу билан бирга ҳар бир тизимости ва ажратилган объектларнинг тўлиқ мустақиллиги шартларини назарда тутиш зарур.


Тизим бошқарув қисмининг иерархик таркиби, энг аввало, маълумотни қайта ишлаш функцияларининг тақсимланиши ва унинг қисмлари (бўғинлари) орасида қарор қабул қилишни кўзда тутади. Маълумотни қайта ишлаш бўйича вазифаларнинг бундай тақсимланиши, энг аввало, қарор қабул қилиш учун зарур бўлган маълумот ҳажми ва унинг қайта ишланишига талаблар (сифати, қайта ишланиш вақти, нархи) билан аниқланади. Шундай бўлиши мумкинки, маълумотни тўплаш ва қайта ишлашнинг тўлиқ марказлашуви ёки техник жиҳатдан иложи йўқ, ёки қарор қабул қилишда маълум кечикиш, шу билан биргаликда, эскирган маълумот бўйича қарор қабул қилинишига олиб келади. Барча ҳолларда бу бошқарув самарадорлигининг пасайишига олиб келади. Маълумотнинг катта ҳажми ва унинг мураккаблиги билан боғлиқ бўлган қийинчиликларни енгишнинг бир йўли, маълумот қайта ишланиш жараёнларининг “параллеллигини олиб ташлаш”, яъни тизимни ҳар бири умумий маълумот ҳажмининг фақат катта бўлмаган қисми билан ишловчи бўғинларига бўлиш. Аммо, бу йўл нафақат маълумотни қайта ишлашнинг, балки қарор қабул қилишнинг номарказланишига олиб келади. Аниқ бир ҳолатнинг ҳамма ўзгаришларини ҳисобга олишга қобил тизимнинг алоҳида бўғинлари у ёки бу масалалар бўйича мустақил қарор қабул қилиш хуқуқини олади. Ана шундай йўл билан бошқарув тизимида иерархик тузилиш пайдо бўлади (7-расм).
Тизимнинг алоҳида бўғинларида қарор қабул қилиш учун маълумотнинг кичик ҳажми талаб этилади ва демак, бу қарорлар кам ноаниқлик шароитида қабул қилинади. Бу эса биз тўлиқ марказлаштирилган бошқарувдан иерархикка ўтганимиздан далолат беради. Лекин бу номарказлашув доимо мақсадга мувофиқ дегани эмас, чунки у ўз навбатида, янги ноаниқлик манбаи бўлиб хизмат қилади: умумий тизимнинг бир қисми (тизимости) қарор қабул қилиш хуқуқини олиши билан у бир мустақил фаолият кўрсатувчи организмга айланади ва албатта умумий ҳолда юқори даражалар манфаати билан бир хил бўлмаган хусусий мақсадларни олади. Шунинг учун ноаниқлик ва номарказлашти-ришнинг оптимал ўлчами, марказий бошқарма ва тизимостилар ўртасидаги қарор қабул қилиш функцияларининг оптимал тақсимланиши тўғрисида фикр юритиш лозим.
Иерархик бошқарув тизими назариясининг ўзига хос қатор муаммолари бор, улардан асосийси тизимостилар мақсадларининг шаклла-ниши. Тизим фаолияти натижасида иерархия турли бўғинларининг бу бўғинлар мақсадлари тўғрисида ўзаро маълумотга эга бўлиш даражасига маълум маънода боғлиқ. Тизимостиларга мақсадларни директив топшириш мумкин эмас. Одатда, иерархия юқори даражаларининг алоҳида бўғинлар мақсадлари тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлмайди. Шу сабабли бошлиқлар учун алоҳида тизимостилар мақсадларини олдиндан баҳолаш зарур.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish