Энергия манбаларига караб микроорганизмлар: 1. Фототрофлар - биосинтез реакциялари учун қуёш нуридан энергия олади.
2. Хемотрофлар - неорганик моддаларнинг оксидланишидан ваорганик моддалардан энергия олади.
Ҳозирги вақтда микроорганизмларнинг озиқланиш типларининг характеристикасига қараб янги терминология киритилган:
1. Гетеротрофлар - органотрофлар деб аталади
2. Автотрофлар - литотрофлар деб аталади
Микроорганизмлар озиқланиши. Озиқ моддалар микроб хужайрасининг цитоплазмасига фақат кичкина молекула ҳолида ва эриган ҳолда кириши мумкин. Мураккаб органик моддалар (оқсиллар, полисахаридлар) микроб хужайрасидан чиққан ферментлар таъсирида ишлатишга мослашади. Озиқ моддаларнинг кириши ва чиқиб кетиши босқичлари бактерия хужайрасининг цитоплазматикмембранаси орқали боради озиқ моддалар хужайра ичига бир неча йўллар билан киради:
Пассив диффузия- бунда озиқ мухит билан микроб хужайраси ўртасидаги осмотик босим ва моддалар концентрацияси тенглашади ёки микроб хужайрасидаги модданинг концентрациясидан юқори бўлади.
Енгиллашган диффузия -бу асосан пермеазалар ёрдамида бўлади. Бу фермент бўлиб, хужайранинг цитоплазматик мембранасида жойлашган, специфик хусусиятга эга, энергиясиз ўтади.
Актив транспорт - бу ҳам пермеаза ферменти ёрдамида, лекинэнергия сарфлайди.
Химиявий группалар транслокацияси - бунда баъзи химиявиймоддалар радикаллар ҳолида ўтади. Микроб хужайрасиданмоддаларнинг чиқиши пассив диффузия йўли билан ёкиенгилашган диффузия йўли билан пермеаза ферменти иштирокида кетади.
Машғулотда қўлланиладиган янги педагогик технологиялар:
“ҚОПДАГИ МУШУК” ИШ ЎЙИНИ УЧУН ВАРИАНТЛАР ТЎПЛАМИ.
ВАРИАНТ 1. Бактериологик лабораториянинг хоналарини санаб беринг.