Микроорганизмларга биологик омилларнинг таъсири. Микроорганизмлар физикавий, кимёвий омиллардан ташкари биологик омиллар хам катта таъс этади. Микроорганизмлар табиий шаротда яъни тупрок, сув, хаво, хайвон ва од организмида яшагада, факат ташки мухит билгангина эмас, балки турли микробл ва бошка тирик организмлар билан хам узаро муносабатда булад Микроорганищмларнинг ана шундай яшашига биоценоз дейилади. Биолог омиллар асосан 3 га булинади. Симбиоз, метабиоз ва антогонизм ёки антибиоз.
Симбиоз. Симбиозда бир мухитда икки ёки ундан ортик турдаги микроблар бир – бирига халакит бермасдан тотув яшайди ва купаядилар. Масалан, анаэроб (О – сиз) микробларнинг ривожланиши учун аэроб микроблар булиши керак. Чунки аэроб микроблар мухитдаги кислородни узлаштириб, анаэроб микробларнинг ривожланишига шароит яратади. Анаэроб микроблар эса уз навбатида хаводаги молекуляр азотни узлаштириб, аэроб бактерияларга азотли моддалар етказиб беради.
Метабиоз. Микробларнинг микроблар билан хамкорлигига метабиоз дейилади. Бунда бир микроорганизм 2 – чи микроорганизмларнинг яшаши учун кулай шароит яратади. Масалан, купчилик сапрофит микроблар оксилни пептонга ва аминокислоталарга парчалаб нитрофикацияловчи бактериялар учун озик тайёрлаб беради. Нитрификацияловчи бактериялар эса аммиакли тузларни усимликлар учун яхши хазм буладиган азот кислотасига айлантиради. Ёки азотобактериялар билан клетяаткани парчаловчи бактерияларни олсак, азотобактерияларга азотсиз органик бирикмалар яъни клетчатка керак. Лекин азотобактериялар клетчаткани парчалай олмайди. Целлюлозани парчалайдиган бактерияларга эса целлюлозанинг парчаланиши хосил буладиган органик кислоталар салбий таъсир этади яъни уларнинг ривожланишига йул куймайди. Натижада ана шу органик кислоталарни бактерияларнинг ривожланишига ёрдам беради. Яъни азотобактериялар целлюлозадан тулик фойдаланади.
Антогонизм. Микроблар уртасидаги узаро карама- каршиликка антогонизм дейилади. Баъзи бир микроблар 2 – чи микробни ривожланишини тухтатадиган модда ишлаб чикаради. Масалан, содда хайвонлар бактерияларни еб куяди, бактерияфаглар бактерияларни эритиб юборади ва бошкалар.
Микроорганизмларда юз берадиган антогонизм жараёнини 1877 йилда Л.Пастер биринчи булиб аниклаган. Бунда Л.Пастер куйдирги касаллигини хосил килувчи бактериянинг ривожланишига чиритувчи бактериялар тускинлик килишини аниклайди. Микроблар хаётига анатагонизм ходисаси микроорганизмлардан бактерияларга таъсир этувчи модда антибиотикларни ажратиб олишга ёрдам беради.
Назорат саволлари:
Микрорганизмларга ташки мухитнинг таъсири хакида умумий тушунча.
Микроорганизмларга физикавий омилларнинг таъсири.
Микроорганизмларга кимёвий омилларнинг таъсири.
Биологик омилларнинг таъсири.
Микроорганизмга намликни таъсири
Эритмадаги моддаларнинг концентрациясининг таъсири
Температурани таъсири
Ёругликни таъсири
Кимёвий моддаларни таъсири. 10.Симбиоз, метабиоз хакида тушунча.
16. Маъруза. ИММУНИТЕТ ТУГРИСИДАГИ УМУМИЙ
Do'stlaringiz bilan baham: |