Microsoft Word yukduzlar mangu yonadi ziyouz com doc



Download 0,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/58
Sana21.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#34415
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   58
Bog'liq
2 5344063317755298644

www.ziyouz.com kutubxonasi 
38
тоштахта қоқ ўртасида бўлди. 
Бўри полвон этикларини ерга тепиб-тепиб қоқди. Мармар тоштахта узра оёқ учида юрди. 
Омонат-омонат юрди. Тағин, кир қилиб қўймадимми, демишдай, изига қараб-қараб юрди. 
Бир амаллаб, онаси қабрига етиб борди. Қабр бошида тиззалаб ўтириб, фотиҳа ўқиди. 
Оёқлари остида тўшалмиш мармар тоштахтани силади. 
Онаси раҳматлик бир умр лой томда яшади. Бир умр тупроқ ерда яшади. Энди эса... бош-
адоғи мармар бўлди! 
Бўри полвон ўйлаб ўйига етолмади: бу ишни ким қилди? Онаси раҳматликнинг Бўри 
полвондан ўзга ўғлида бўлмади, қизида бўлмади. 
Мармар сағанани бўлса, фақат фарзанд қўяди! 
Чин, оғайин-жамоалари бор, хеш-ақраболари бор. Аммо хеш-ақраболари мармар сағана 
қўядими? Қўймайди, қўймайди! 
Ахир, ўғил тирик турибди! Кимсан, Бўри полвон! 
Бўри полвон теварак-бошга аланглади: бутун қабристонда битта ҳашамдор мозор бўлди. 
Уям бўлса, Бўри полвон онаси мозори бўлди. Шу боис, мозорлар ичра алоҳида ажралиб турди. 
Бўри полвон хеш-ақраболари олдидан ўтди. Кўнгил яқинлари олдидан ўтди. Ким бўлса-да, 
ўзи айтади, дея ўйлади. Жуда бўлмаса, бирор-бир ишора билдиради, дея умидланди. 
Аммо бировда садо бермади! Бировда юз ифодаси бермади! 
Бўри полвон ўзи сўрайин, деди. Аммо сўрашга тили бормади, нима деб сўрайди? 
"Бизнинг онамиз қабрига сиз мармар сағана қўйдингизми?"— дейдими? 
Идорага кўнгил яқин одамларини чақирди. Яқинларига бир-бир тикилди. Қандай қилиб 
сўрайди? 
"Ким бизнинг онамиз қабрига мармар сағана қўйган бўлса, қўлини кўтарсин!"— дейдими? 
Бўри полвон дарди ичида бўлди. Бу борада миқ этолмади, оғиз очолмади. 
Унча-мунча одам бундайчикин қимматбаҳо мармар сағана қўёлмайди. Мармар сағана 
қўёлса-да, бир уй ичича келмиш жойга мармар тоштахта тўшаш қўлидан келмайди. 
Боиси, қишлоқда мармар зоти йўқ бўлди. Мармар тоштахта туман марказида бўлди. Катта-
катта идоралар олдида бўлди. 
Бу ишни ким қилса-да, ўзига тўқ одам қилибди! Қўли узун одам қилибди! 
"Ким бўлди бу одам?" 
Бўри полвон қурилиш бригадирини чақирди. Билдирмай, омборда нима бор-йўқлигини 
сўради. Бригадир юз-кўзларига синчиклаб-синчиклаб қаради. Бригадир юзидан бирор нима 
билолмади. 
"Ё тавба! — деди Бўри полвон. — Мармарлар осмондан тушдими, нима бало..." 
21 
Бу вақт, қурбон ҳайит келиб қолди. 
Бўри полвон ҳайит арафа кунлари онасини йўқлаб борди. 
Бўри полвон олисдан қабр бошида бир қора соя юрмишини кўрди. 
"Тоғаларим бўлса бордир, — дея ўйлади Бўри полвон. — Ҳайит арафада йўқлаб келибди-
да". 
Кора соя қабр бошида юрди-юрди, кейин ўтирди. 
Бўри полвон қабристон оралаб юрди. Бошини хам қилиб юрди. Сағаналарда битилмиш 
битикларни ўқиб-ўқиб юрди. Кўнгил яқин қабрлар бошида оёқ илиб, фотиҳа ўқиб-ўқиб юрди. 
Бўри полвон кўнгли увишиб-увишиб кетди: шу ётмиш бандалар яқин-яқинларда тирик эди, 
эсон-омон эди. Энди эса йўқ... 
Бўри полвон қабрлар бошида фотиҳа ўқиб-ўқиб, онаси қабрига келиб қолди. Мармар 


Тоғай Мурод. Юлдузлар мангу ёнади (қисса) 

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish