Microsoft Word Uzbek Олий таълимда кредит модуль Вохид Ўринов Avgust 10 2020. docx


d)  ОТМ ўқув дастурларига шаффофлик олиб кириш



Download 3,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/35
Sana22.02.2022
Hajmi3,6 Mb.
#114925
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35
Bog'liq
ECTS Kредит-Mодуль Тизими

d) 
ОТМ ўқув дастурларига шаффофлик олиб кириш 
Кредит-модуль тизимида ОТМлар нафақат ҳар бир ўқиш дастурлари 
мақсадларини олдиндан белгилаб олишлари зарур, балки бу мақсадларни ўзининг 
бўлғуси ва мавжуд талабаларига олдиндан шаффоф тарзда етказиши керак. 
Ҳозирда, маҳаллий ОТМларга ҳужжат топшираётган талабалар ўзлари ҳужжат 
топшираётган бакалавр ёки магистратура дастурларида айнан нималарни 
ўрганишлари мумкинлиги ҳақида етарлича маълумотга эга эмаслар. Аксарият 
ҳолларда абитуриентларга фақат университет, факультет ва дастур номигина 
маълум. Ҳатто университетда ўқиётган талабалар ҳам кейинги семестрда қайси 
фанларни ўқишларини фақат ўша семестр бошидагина биладилар. Яъни, 
абитурентлар ва талабаларга бакалавр ёки магистратура дастурларининг 
мақсадлари, унда ўрганиладиган фанлар, дастурда улар қандай билим, кўникма ва 


33 
маҳоратга эга бўлишлари ҳақида олдиндан, қолаверса ўқиш давомида ҳам 
етарлича маълумот берилмайди.
Абитуриентга ёки талабаларга бу маълумотлар нима учун олдиндан тақдим 
этилиши зарур? Ҳозирда талабаларга бир пайтнинг ўзида бир нечта 
университетларга ҳужжат топшириш имконияти берилмоқда. Шундай экан улар 
бир пайтни ўзида бир нечта ОТМга қабул қилиниши мумкин. Бўлғуси талабалар 
қайси ОТМнинг қайси дастурига ҳужжат топшириш ва уларга қабул қилингандан 
сўнг танловни амалга ошириши учун ОТМ ва уларнинг дастурлари ҳақида 
етарлича маълумотга эга бўлишга ҳақлидирлар. Танлов учун ОТМ ёки ундаги 
дастурларнинг номини билишнинг ўзигина етишмайди. ОТМлар сони кўпайган 
сари эндиликда талабалар ундаги дастурларнинг номига қараб эмас, балки 
сифатига қараб танлай бошлайдилар. Яъни, абитуриентлар ҳаётларининг 4 ёки 2 
йилини ва қийналиб топилган пулларини нимага сармоя қилаётганликларини 
олдиндан билишга ҳақлидир. Қолаверса, ҳар бир талаба ОТМга анча миқдорда 
контракт пули тўлаётган мижоз сифатида муайян ўқиш дастури ҳақида батафсил 
билишга ҳақлидир.
Кредит-модуль тизимига ўтгандан сўнг эса университетлар ўзларининг ҳар бир 
бакалавр ва магистратура дастурлари бўйича дастур каталогини, яъни 
китобчасини ишлаб чиқишларига тўғри келади. Унда ҳар бир бакалавр ва 
магистратура ўқув дастурнинг мақсадлари, қабул қоидалари, ОТМдаги ўқиш 
шароитлари, академик тақвим, талабалар 4 йиллик ёки 2 йиллик дастур давомида 
айнан қайси фанларни ўқишлари мумкинлиги, ушбу фанларнинг қисқача тавсифи, 
қайси фан айнан қайси курсда ўрганилиши, уларни айнан кимлар ўқитиши, 
ОТМда талабалар учун ётоқхона имкониятлари, талабаларнинг бир ойлик ўртача 
яшаш харажатлари, ОТМда қўлланиладиган баҳолаш усул ва мезонлари ҳақида 
абитуриент ва талабаларга олдиндан шаффоф тарзда маълумот берилиши зарур. 
Бу маълумотлар ҳар янги ўқув йили бошида китобча тарзида талабаларга 
тарқатилади ёки университет веб саҳифасига юклаб олиш мумкин бўлган 
форматда жойлаштирилади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish