www.ziyouz.com кутубхонаси
33
муддат қоплар билан овора қилишни ва ўзлари янада узоқлашиб олишни кўзлашган кўринади.
Қарқаратул Қудргача таъқиб этиб боришди, сўнг Расулуллоҳ (с.а.в.) тўхташга амр
бердилар. Етолмаган бўлишса ҳам, аммолекин уларни хўб қўрқитишгани аниқ эди.
Қайтишда таъқибчилардан бири:
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, бу юришимиз биз учун ғазот ўрнига ўтадими? Бундан ажр
ва мукофот оламизми? — деб сўраб қолди.
— Ҳа, — деб марҳамат қилдилар Расули акрам (с.а.в.).
Ҳеч бир тўқнашувсиз кечган бу таъқиб йўлда ётган унлар номи билан «Севик ғазоти» деб
аталди.
* * *
Убайй ибн Каъб асҳоб орасида Қуръонни энг яхши биладиганлардан эди. Набиййи акрам
(с.а.в.) хазратларининг тақдирлашларига сазовор бўлган, Қуръон ўрганмоқчи бўлганлар устун
қўйишлари лозим саналган тўрт кишидан бири сифатида кўрсатилган эди. Қолган уч дўсти
Абдуллоҳ ибн Масъуд, Муоз ибн Жабал ва Абу Ҳузайфанинг озод этилган қули Салим эдилар.
Убайй бир куни масжидда ёлғиз ўзи Оллоҳ ризоси учун намоз ўқимокда эди, чақириб
колишди:
— Эй Убайй ибн Каъб!
У пайтлари ҳали намозда ўнгсўлга қараш айб саналмас эди. Муҳим эҳтиёж юзага келса,
баъзан намозда гаплашишар, ҳатто салом берилса, алик олишар эди. Убайй ўзи жуда яхши
танийдиган, ҳурмат туядиган бу овоз эгасига қайрилиб қаради, аммо намозини бузмади.
Тугатиб, ўрнидан турди ва эҳтиром ила ёнларига борди.
— Амрингизга мунтазирман, эй Оллоҳнинг расули, — деди.
— Биринчи чақириғимни эшитмадингми?
— Эшитдим, эй Оллоҳнинг пайғамбари, лекин намоз ўқиётган эдим.
«Эй имон келтирганлар, Оллоҳ ва расули сизни сизга ҳаёт берадиган нарсаларга
чорлаганида, уларга ижобат қилинг!..» (Анфол, 24.) оятини сен билмайсанми, эй Каъб.
— Биламан, ё Расулуллоҳ, бундай хатога иккинчи йўл қўймайман.
Намоз ўқилаётган бўлса ҳам, агар Сарвари анбиё чорлаб қолсалар, кечиктирмасдан итоат
этиш лозимлигини Убайй шу тариқа ўрганиб олди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳазратлари унинг намоз
ўқиётганини билатуриб чақирдиларми, бунда буюк бир ҳикмат борлигини у ўйлаши лозим эди.
Чунки Оллоҳ таоло номидан намозга буюрган ва энг буюк ибодат намоз эканини таълим берган
Жанобимиз ўзлари яхши кўрган бир дўстларини бекорданбекорга чақирмасдилар, ахир.
— Куръоннинг энг буюк сурасини бу масжиддан чиқмасдан сенга ўргатишимни
хоҳлармидинг? — дедилар Расули кибриё (с.а.в.).
— Албатта, ё Расулуллоҳ!
Жанобимиз Убаййнинг кўлидан тутдилар, суҳбатла
шиб, масжид эшиги сари бошладилар. Убайй бундай бахтли оннинг узоқ давом этишини
орзу қилганидан, одимларини янада секинлатгиси келарди. Фахри коинот (с.а.в.) эса, гўё
таклифларини унутгандай эдилар. Убайй қараса, масжиддан чиқиб кетиб қолишади. Эшикнинг
ёнигинасига келганларида, нозик бир ҳаракат ила Султони анбиёни тўхтатди.
— Масжиддан чиқмасдан Қуръоннинг энг буюк сурасини ўргатишни ваъда қилган
эдингиз, эй Оллоҳнинг расули, — деди.
Нурли юзда бир пайтда ҳам майин табассум, ҳам такдирлаш аломатлари зоҳир бўлди.
— Намозда нимани ўқийсан? — деб сўрадилар.
— Фотиҳа сурасини ўқийман, эй Оллоҳнинг пайғамбари.
— Қуръоннинг энг буюк сураси шудир, эй Убайй. Оллоҳ таоло бу сура каби шонли бир
сурани Забурда ҳам, Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, ҳатто Қуръонда ҳам нозил этган эмасдир. У
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |