www.ziyouz.com кутубхонаси
34
ҳар намозда такрорланиши лозим бўлган энг аҳамиятли сурадир.
Убаййнинг хурсандлигини ҳеч бир нарса билан ўлчаб бўлмасди. Набийлар Сарварининг
(с.а.в.) қўлларини тутиб, ерда юряптими ё кўкда учяптими, билмас даражада устун бир
маънавий қувонч, қониқиш ва лаззат туйган, худди жаннат боғларида кезаётгандек ҳис этар эди
ўзини. Қуръон ичида энг қийматли сура Фотиҳа сураси эканининг ҳақиқати англатилгани бир
шодлик бўлса, уни ана шу Қуръоннинг таблиғига маъмур Расули карим (с.а.в.) етказганлари
Убайй учун қўша шодлик эди.
Бундан буён Убайй намозларида бу сурани ўкиётганида ва ё Расули кибриё
жанобимизнинг оғизларидан эшитаётганида ўзини айрича бир хотиранинг остоналарида
кўражак ва доим ўша оннинг хаёлила маст бўлажак эди.
* * *
Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) Бани Саълаба «Зу Амарр» деган жойда тўиланаётганини,
Мадинага босқин қилишга ҳозирланаётганини эшитдилар. Дарҳол лашкарни йиғишга
буюрдилар. Тўрт юз эллик киши тўпланди.
Ҳазрати Руқаййага қарайман деб Бадрда иштироқ этолмаган Усмон ибн Аффон бу дафъа
яна Мадинада қолишга мажбур бўлди. Жанобимиз уни то қайтиб келгунча ўринларига вакил
қилиб тайинладилар.
Лашкар қўзғалди. Зу Амаррга яқинлашганда Жаббор исмли кишини тутиб олишди.
Жаббор мусулмон бўлди ва мўминлар лашкарини Бани Саълаба тўпланган жойгача бошлаб
борди. Аммо мусулмонлар келаёлтанидан хабар топган одамлар тарқаб, тоғ тепаларига чиқиб
кетибди. Хатто баланд тепаларда юрганлари ҳам кўриниб турарди.
Лашкар шу ерга қўнди. Лекин сел каби бир ёмғир ёғиб, кийимларини шалаббо қилиб
юборди. Расули акрам ҳеч кимнинг кўзи тушмайдиган бир четга ўтиб, устларини ечдилар,
яхшилаб сиқиб, ёйиб қўйдилар. Сўнгра ўша атрофга ёнбошлаб, бир оз тин ола бошладилар.
Салдан кейин ухлаб колдилар.
Тепадан кузатиб турганлар ғатафонликлар ичида энг жасур йигитларидан хисобланган
бирига:
— Эй Дуъсур, сендай бир йигитга бунақа фурсат ҳар доим ҳам келавермайди, — дейишди.
Дуъсур жавоб бермади, аммо бу мақтовдан жазаваланиб, кўзи ва қўли қилич ахтариб
қолди. Биттасини шартта олдию пастга эна бошлади.
Орадан ҳеч қанча ўтмай, у шайтоний бир илжайиш билан Пайғамбари зишоннинг (с.а.в.)
тепаларида турарди. Ҳазилакам гапми, оёғи остида ётган бу одам лашкар қўмондони эди!
— Кўзларингни оч, кўрайлик, эй ошна! — деди истеҳзо билан. Расулуллоҳ уйғониб
кетдилар. Шундоқ бошлари устида қўлда қилич яланғочлаган ҳолда бир одам турарди.
— Шу онда сени менинг қўлимдан ким қутқара олади? — деди у одам пишиллаб.
Кескин бир тарзда:
— Оллоҳ! — деб жавоб қилдилар Расули акрам. «Оллоҳим, мени бу одамнинг шарридан
асра!» деб илтижо этдилар.
Дуъсур титраб кетди, қўлидан қиличини тушириб юборди. Расулуллоҳ (с.а.в.) узаниб
қилични қўлга олдилар, ўринларидан турдилар ва:
— Энди сени менинг қўлимдан ким қутқара олади? — дедилар.
Икки-уч сония ичида иш бу қадар чаппасига айланганидан Дуъсур донг қотди. Ҳозиргина
Жанобимизни яхшигина тузоққа туширганига амин эди. Қўлидан чиқариш нияти ҳам йўқ эди.
Бунақа ишларда унинг роса тажрибали эканини ҳамма биларди, қадрларди. Буларга қарамай,
хозир унинг ўзи қўлга тушиб ўтирибди.
— Мени кечирсанг, иккинчи сенга қарши урушмайман, — деб рижо қилди.
Султони анбиё жаноблари унга Ислом динини кабул этишни таклиф қилдилар. Дуъсур
шаҳодат калималарини айтиб, мусулмон бўлди. Ҳазрати Пайғамбар дўстларини чақирдилар.
Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |