Microsoft Word saodat asri 3 ziyouz com doc



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/222
Sana24.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#236996
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   222
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 3-kitob(1)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
29
— Ннма дейсан? 
— Сен жангчи одамсан. Сендай бир кишига совут керак бўлмаса, кимга керак бўлсин? Шу 
совутни мендан ҳадя сифатида лутфан қабул эт. 
Али кулимсираган бир овозда: 
—Ҳозир уни сенга сотмадимми мен? — дея сўради. 
— Сотдинг, аммо мен уни сенга ҳадя киляпман. Мен дан кўра кўпроқ ўзингга лойиқдир. 
Сенинг бирор жангга совутсиз чиқишингни хаёлимга келтира олмайман. 
Усмон ибн Аффоннинг юзини ва овозини безаб турган самимият чин юрагидан 
келаётганига ҳеч шубҳа йўқ эди. Ҳадяси қабул этилмаса, эзилиши турган гап. 
— Ташаккур айтаман, эй Усмон, Оллоҳ сенга ҳам сени гунохдан тўсадиган бир совут 
насиб этсин, — деб дуо қилди Али. 
Шундай қилиб, Ҳазрати Али ўзининг совутини ҳамда тўрт юз саксон дирҳамни олиб, 
уйига келди. Усмоннинг бу иши хабарини етказган эди, Жанобимиз (с.а.в.) ҳам ғоят мамнун 
бўлдилар. Усмоннинг ҳақига дуолар қилдилар... 
* * * 
Никоҳга тўпланишди. Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) севикли қизлари Фотимани жиянлари 
Алига никоҳлаб бераётганларини эълон этдилар. Ҳазрати Али жавобан Ҳазрати Фотимани 
никох билан олганини ва ўзига турмуш ўртоқ сифатида қабул этганини билдирди. 
Маросимга йиғилганларга ҳарҳолда бирор овқат тайёрлаш лозим эди. Бироқ ҳеч нарса йўқ. 
Ҳазрати Али бу гал яна совутни гаровга қўйиб, бир яҳудийдан бирмунча ариа олди, ансордан 
бир киши кўй келтирган экан, ўша сўйилиб, пиширилди. Жаноби Расулуллоҳ келтирган хурмо 
билан зайтун ёғи ўртага қўйилганида, ўша замоннинг яхшигина бир дастурхони пайдо 
бўлдиқолди. Ўтиришди, маза қилиб ейишди. 
Расулуллоҳ жанобимизнинг Ҳазрати Фотимага берган сеплари — уй ашёлари ҳам кўп 
эмасди. Иккита либос, битта қўлтегирмон, қўй терисидан битта пўстак, битта ёстиқ, битта 
мешкоб, битта чўмич, элак, ётиш ва ўтиришга мўлжалланган битта тахтасупа... каби ғоят оддий 
нарсалардан иборат эди. 
Булардан ташқари, у Зоти шариф дилбандларига ҳеч бир ота бера олмайдиган адаб ва 
тарбия берганлар, бундан кейин келадиган барча қизлару хотинларга ўрнак бўлишга лойиқ бир 
қиз қилиб парваришлаган эдилар. Қалби имонла тўла, юзи бу имоннинг нурила порлаган, то 
юришигача ҳар жиҳатдан отасига ўхшаган Ҳазрати Фотима... 
Ҳазрати Фотима ҳар ҳоли билан отасининг қизи эканини исботлаяжак ва Улуғ Мавло 
севгили пайғамбарининг наслини унинг насабила давом этишини муносиб кўражак эди. 
Ҳар куни ва ҳар тун сенга юракларимиз тўла саломлар, ҳурматлар бўлсин, эй 
Севгилимизнинг севикли қизи!.. 
Умму Айман ва бошқа баъзи аёллар Ҳазрати Фотиманинг келин уйини безатишди, 
кўрпалар тўшашди. 
Набиййи акрам жанобимизнинг дуоларини олиб, янги уйлилар бир-бирларига қўшиб 
қўйилди. Шундоқ ҳам ҳар жиҳатдан буюк инсон бўлган Ҳазрати Али энди Расулуллоҳнинг 
(с.а.в.) куёви ва Ҳазрати Фотиманинг эри бўлишдек улкан бир шарафнинг ҳам соҳиби бўлган 
эди. 
Орадан бир неча кун ўтиб, Бани Нажжордан Ҳориса ибн Нуъмон янги келинкуёвларга бир 
уй ҳадя этди. Ҳориса бундан аввал ҳам муҳожир биродарларидан бир қанчаларига биттадан уй 
ҳадя этишдек бахтга мушарраф бўлган эди. 
* * * 
Мусулмонлар Бадрга йўл олишганида: «Балоларга гирифтор бўлсин ва биттаси ҳам 
қайтмасин», деган орзуда бўлган яҳудийлар мўминларнинг тушларда кўрганда ҳам тоқат қилиб 
бўлмайдиган даражадаги зафар билан қайтишганини ҳеч ҳазм этолмаётган эдилар. Бунинг 


Саодат асри қиссалари. 3-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish