Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
179
тополмай қолар эдилар. 
Энг осони — мутлақо эътибор бермаслик, тингламаслик, «Э, борэ», деб қўл силтаб кетиш 
эди. 
Аммо суякларнинг йиғилиши у ёқда турсин, бармоқ учларининг ҳам тасдиқ этилишига 
нима дейсиз? Юз йиллар ўтиб, инсонларнинг бармоқ учларидаги ақл бовар қилмас сирлар юзага 
чиққанида, ҳайратдан бармоқларини тишлайдиган кунлар келиши муқаррар. Бир инсоннинг 
бармоғи учларидаги изларнинг бошқа бир инсонда бўлмаслиги... буни инсоният тарихи 
давомида ҳар бир инсон учун алоҳидаалоҳида тасдиқ этган Буюк Қудрат, бутун оламларни 
йўкдан бор қилган Қудрат, албатта, уларни иккинчи марта қайта яратиши, қайта хаёт бериши 
муқаррардир. 
Аммо буни тушунишни истамаган кишига уқтиришдан, ишонмасликка олдиндан қарор 
қилиб қўйган кишини ишонтиришдан, ёки бўлмаса, ишонмаса ҳам, «ишондим» дейишга 
мажбур этишдан кимга нима фойда? 
Шуниси бешакки, мўминлар ушбу ҳақиқатни тан олганликлари учун эзилар, ҳақоратланар, 
мазах қилинар эдилар. Ҳузуридан паноҳ топиб, дардини айтиб енгил тортадиган, жиддийлик 
билан ҳаёт ҳақиқатлари тўғрисида баҳс юритадиган мард кишини тополмай гаранг эдилар. 
Имон келтирганларнинг ичида бойлардан битта Абу Бакр бор эди, холос. Битта Хадича 
бор эди. Қолганлар кўпи фақир, заиф, камбағалбечоралар... 
Ёнатрофда эса, ҳамма кофир, душман, инсофсиз... Ташқарида қуёшнинг ҳароратидан ҳам 
баланд, ёндирибкуйдирувчи, қўрқинчли бир муҳит ҳукмрон, шуниси кишининг юрагини сиқар, 
безовта қилар эди. «Мен мўминман» дейиш хавфли, оламларни яратган Буюк Оллоҳга ибодат 
қилиш тақиқланган; устига қўнган пашшаларни ҳам қўрий олмайдиган бутларни: «Булар бир 
тошдир», дейиш айб... 
Бундай муҳитдан бўғилган мўминлар ҳузурҳаловатни фақат Набийи Акмалнинг (с.а.в.) 
машваратларида топар, руҳларга ором берувчи, кўнгилларни покловчи сухбатларидан енгил 
нафас олар эдилар. 
Ўн тўрт кунлик тўлин ой чиққан бир кеча эди. Расулуллоҳдан (с.а.в.) Қиёмат сурасининг: 
«У кунда мўминларнинг юзлари яшнаб, Парвардигорларига боқиб тургувчидир» (22 — 23) 
оятларининг мазмунини изоҳлаб берингни сўрадилар. Шу маънода: 
— Ё Набийаллоҳ, биз Қиёматда Роббимизни кўрамизми? дедилар. Фахри Олам (с.а.в.) 
жаноблари кўкдаги ойга қарадилар. Осмонда битта ҳам булут парчаси йўқ эди. Ой худди унга 
қараганларнинг юзларини нурлантирадигандек ёрқин порлаб турарди. 
* * * 
— Сизлар худди шу ойни кўриб турганингиздек, Роббингизни ҳам тиниқравшан 
кўрасизлар, — дедилар ва қўншмча қилдилар: Агар қуёш чиқмай туриб ва ботмасдан олдин 
намоз ўқишга кучингиз етса, зинҳор бунга бепарво бўлмангиз. 
Ҳабиби Акмалнинг (с.а.в) намоз масаласида билдирган фикрлари атрофларини ўраб олган 
мўминларга янги бир ҳаяжон, янги бир завқшавқ берди. Бугун Роббини кўрмаса ҳам, худди 
кўриб тургандай самимият ва хоксорлик билан намоз ўқиганлар, эртага уни кўриш шарафига 
муяссар бўладилар! Бугуннинг мукофотини эртага у ерда оладилар! 
Ичлари ҳузурхаловатга тўлиқ ҳолда Пайғамбаримиз (а.с.) билан хайрлашдилар. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish