Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий
www.ziyouz.com кутубхонаси
175
— Мукаммал бир ташвиқот юритишимиз даркор, бу масалада бир ёқадан бош чиқармасак,
мағлубиятга
учрашимиз
муқаррардир.
Ҳар
ким
ўзбошимчалик
қилиб,
би
римиз иккинчимизнинг сўзимизни тингламасак, мусофирлар биздан шубҳаланадилар. Энди ҳар
ким ўз фикрини билдирсин.
Мухаммадни ким деб, қанақа қилиб таништиришимиз маъқулроқ
бўлади? Уни шундай тасвирлайликки, келган ҳожилар ундан ўзларини олиб қочсинлар.
— Қулоғимиз сенда, эй Абдушшамс!..
— Қайси йўлдан юришни маъқул десанг, ҳаммамиз шунга рози бўламиз.
— Мен олдин сизларнинг фикрингизни билмоқчиман. Ўз фикримни ҳаммангиздан кейин
айтаман. Балки меникидан ҳам кўра маъқулроқ фикр чиқиб қолар.
— Ҳақлисан, эй Валид. Биринчи таклиф билдирилди:
— Уни ёлғончи деб танитайлик. Валид бошини чайқади.
— Орамизда қирқ йилдан бери яшаб келаётган бу одамнинг бирон марта бўлса ҳам ёлғон
гапирганини эшитган киши борми? Бу сўзга ҳеч ким ишонмайди, ҳатто ўзимиз ҳам.
— Телба десак, қандай бўларкан?
— Қанақасига жинни бўлсин? Ҳеч телбаларни кўрмаганмисизлар ўзи? Муҳаммаднинг
гапсўзи, хатти-ҳаракати телбаларникига ўхшайдими? Телбаларда кузатиладиган чираниш,
депсиниш, васвасалар, тутруқсиз гапсўз ва ҳаракатлар борми унда?
Биз шундай чора
топишимиз керакки, унга нафақат бегоналар, балки ўзимиз ҳам ишонайлик.
— Фолбин дейлик, мана шу нарса унга ярашади.
— Биз бугунгача кўпгина фолбинларни кўрдик, уларнинг бемаъни гапларини эшитдик.
Аммо унинг сўзлари билан фолбинлик орасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. Қолаверса,
Муҳаммадни кўпдан бери танийсизлар, унинг ҳеч
фолбинларга иши тушганини
кўрганмисизлар?
— Энг тўғриси — уни шоир деб танитайлик, — деди яна бири.
— Азизим, биз шеърни ҳис этмайдиган, шеър ўқимайдиган одамлар бўлсак ҳам, бошқа гап
эди. Шеърнинг ҳамма турини биламиз. Қасам ичаманки, бу ўтирганлар
ичида шеьриятни
мендан яхширок биладиган киши йўқ. Аммо унинг каломи шсър эмас. Бундай десак, бизга ҳеч
ким ишонмайди.
— Жодугар дейлик бўлмаса.
— Ҳечамда. Унинг жодуга алоқадор иши йўқ. Куф-суф қилмаса, ичида бир нималарни
бидирламаса, қанақасига жодугар бўлсин?
Валид таклифларни шу тариқа рад этди. Бирон кимса: «Ахир, ҳақиқатни кўрабилатуриб
инкор этишдан нима фойда?» деёлмас эди.
—У ҳолда энди гап яна ўзингда қолди, эй Абдушшамс. Бизнинг ҳамма таклифларимизни
рад
этдинг.
Сен
нима
деб
ўйлайсан.
Нима
дейишимизни
истайсан,
қани,
гапир.
Валид боши эгик холда бирмунча жим бўлиб қолди. Қайси томонга юрса хам, охири берк
кўчага бориб тақалиши аён эди. Ё туҳмат қилиш, ё мағлубиятга рози бўлиш керак. Учинчи йўл
ҳам бор эди: Оллоҳ Расулининг байроғи остига тўпланиш, абадий саодат тожини кийиш.
Аммо...
Бошлар эгилган, миялар ғувиллар эди. Валиднинг башараси дамбадам бужмая бошлади.
Ишонтирса бўладиган чора топишга уринарди у. Лекин нимани ўйласа, барибир тўғри келтира
олмасди. Ниҳоят, бошини кўтарди.
— Худо ҳаққи, унинг сўзларида ўзгача
бир жозиба, ўзгача бир софлик ва таъсирчанлик
бор. Меваси сархил бир дарахт гўёки... Худо ҳаққи, унга қарши айтиладиган ҳар қандай гап
бемаъни бўлиб чиқиши аниқдир.
Бирон кимсадан садо чиқмасди. Абу Жаҳл ҳам ўйга толди: «Бўлмаса, ҳой қария, сен бизни
айланибўргилиб мағлубият сари етакламокчимисан?!» дейишдан ўзини зўрға тийди.