2-мавзу. Умумий фаровонлик давлатининг моҳияти, тамойиллари ва амал қилиш механизми
1-топшириқ. Мавзу бўйича қуйидаги саволларга жавоб беринг:
Назорат учун саволлар:
“Ижтимоий давлат” тушунчасини фанга ким олиб кирган?
Антик давр файласуфлари намунавий давлатни қандай тасаввур қилганлар?
Н.Макиавеллининг “Давлат” асарининг асосий қоидалари нималардан иборат?
К.Маркс ва Ф.Энгельс коммунистик жамиятнинг қандай тамойилларини асосладилар?
В.И.Ленин томонидан ишлаб чиқилган ижтимоий фаровонлик назариясининг моҳияти нимадан иборат?
Ж.М.Кейнс назариясида давлатнинг роли нимада?
“Парето тамойили” нималардан иборат?
Утилитаристлар ва неоклассикларнинг фаровонлик концепцияларидаги ўхшаш ғояларни топинг.
Ижтимоий давлатнинг мазмуни, асосий мақсади ва вазифалари нималардан иборат?
Ижтимоий давлатнинг асосий вазифаларини бажариш юзасидан Ғарбий Европа тажрибаси бўйича мисоллар келтиринг.
Ижтимоий давлат моделлари: либерал, корпоратив ва ижтимоий-демократик моделларнинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?
XIX аср охири – ХХ аср бошларида Ғарбий Европа, АҚШ ва Японияда ижтимоий давлатнинг вужудга келиш хусусиятлари нимада?
Ижтимоий ва социалистик давлатнинг умумий белгилари ва фарқли жиҳатларини келтиринг.
2-топширик. Мавзу бўйича 10 тадан глоссарий тузинг ва таърифланг
Умумий фаровонлик давлати, ижтимоий давлат, ижтимоий давлат белгилари, ижтимоий давлат вазифалари, ижтимоий давлат тамойиллари, либерал ижтимоий давлат; консерватив ижтимоий давлат, ижтимоий – демократик ижтимоий давлат .
3-топшириқ. Тўғри жавобларни танланг:
Кайси мутафаккир олим сиёсий қарорлар қабул қилинадиган сиёсий жараёнларнинг табиатини таҳлил қилиш орқали ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил қилишни ўрганади:
а) С. Оффе
б) Н.Пуланзас
в) П.Флора
г) К.Маркс
Қайси ёндашув қандайдир ихтисослаштиришсиз давлат бошқарув органлари ва давлат муассасаларининг вазифалари умумий рўйхатига ижтимоий вазифаларни киритиш билан тавсифланади:
а) учинчи
б) иккинчи
в) биринчи
г) ҳеч қайси ёндашувда бундай вазифалар кўзда тутилмаган.
Учинчи ёндашув бу-
а) нодавлат бошқарув органлари, аниқроғи эса маҳаллий бошқарув органлари ва ижтимоий-сиёсий ташкилотлар (сиёсий партиялар, жамоат ва кўнгилли ташкилотлар, касаба уюшмалари ва б.) га ижтимоий вазифаларни юклашга таянади
б) фаолияти у ёки бу ижтимоий масалаларни ҳал қилишга бутунлай ва тўлиқ йўналтирилган ихтисослашган тузилмалар, давлат институтлари ва муассасалари бошқарув органларининг (парламент, ҳукумат ва бошқа ҳокимият тармоқлари) таркибида мавжудлигини кўзда тутади: ижтимоий сиёсат бўйича қўмиталар ва кенгашлар, тармоқлар ва ижтимоий вазирликлар
в) қандайдир ихтисослаштиришсиз давлат бошқарув органлари ва давлат муассасаларининг вазифалари умумий рўйхатига ижтимоий вазифаларни киритиш билан тавсифланади
г) тўғри жавоб йўқ.
Қайси даврда Европада фаровонлик давлатининг вужудга келганлиги ҳолати жаҳоннинг ушбу минтақасида эришилган индустрлаштириш ва демократлаштиришнинг нисбатан юқори даражаси билан изоҳланади:
а) XIX асрнинг охирларида
б) ХХ асрнинг охирларида
в) XVIII асрнинг охирларида
г) XVI асрнинг охирларида
Фаровонлик давлатин нимага жавобан пайдо бўлди:
а) ривожланган функционализмга
б) ривожланган капитализмга
в) ривожланган интеграциялашувга
г) ривожланган социализмга
6. Фаровонлик давлатининг вужудга келиши қайси жараён таъсирида юз берди:
а) саноат меҳнат ресурсларининг ажралиб чиқиши
б) саноат жамиятларининг ташкил этилиши
в) саноатлаштириш билан боғлиқ равишда шаҳар аҳолисининг кўпайиши, камбағаллик, ижтимоий муаммоларнинг тўпланиб қолиши, ижтимоий соҳани ривожлантиришга талабнинг ошиши
г) саноатга алоқаси йўқ.
7.Умумий фаровонлик давлати қандай ташкил этилди:
а) ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил қилиш орқали
б) ишлаб чиқаришни сиёсий ташкил қилиш орқали
в) саноат ташкил қилиш орқали
г) ғоявий ривожланиш орқали
8. Модернизацион ёндашув доираси бу-
а) ўтказилган қатор кейинги ишларда индустриализм функционал эҳтиёжлари ва аҳоли таркибига алоҳида урғу беришнинг танқиди билан боғлиқ
б) ишчилар синфининг сиёсий ҳаракатчанлиги ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ўртасидаги боғлиқлик билан белгиланади
в) ижтимоий синфлар ва давлатлар ролини ҳисобга оладиган умумий фаровонлик давлатини ривожлантиришни ҳисобга олади
г) тўғри жавоб йўқ.
9. Ижтимоий бозор хўжалиги модели бу-
а) иқтисодиёт тенг ҳуқуқли унсур ҳисобланган, сиёсат, ижтимоий жараёнлар ҳамда ҳуқуқий майдон ва тартиботлар билан ўзаро боғлиқ бўлган ижтимоий тизим ғоясига таянади.
б) универсализм ва даромадларни прогрессив солиқлар ёрдамида қайта тақсимлашдир
в) бандлик тизимида қатнашиш шароитида камбағаллик билан курашиш ва барча фуқароларга муносиб турмуш стандартларини таъминлашга қаратилгандир
г) тўғри жавоб йўқ.
10. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда иштирок этиш орқали ижтимоий соҳани ривожлантиришда давлатнинг роли ҳақидаги ғоялар кайси мутафакирнинг асарларида келтирилган:
а) С.С.Алексеевнинг
б) Н.А.Бердяев
в) Д. В. Пожарский
г) Д.Роик
Do'stlaringiz bilan baham: |