Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet182/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
181
баробар бўламиз, —дедилар. 
Бундай лўнда, бундай аниқ ифода бўлиши мумкин эмас. Бундай мукофотга сазовор бўлган 
кишининг «Мен яна бошқа нарса ҳам истайман», дейишига ўрин қолмаган эди. 
Набийи Акрам (с.а.в.) ҳузурларидагилар орзиқиб кутилган ваҳийга қовушишдек бахтдан 
маст ҳолда тарқалдилар... 
* * * 
Мўминлар ҳар куни, имкон топилди дегунча, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ёнига тўпланишар, 
келган оятларни эшитиб ёд олишар, ёд олган оят ва сураларни бирбирларига ўқиб беришар, 
оятларнинг мазмуни ҳақида ўзаро баҳс юритишар ёки Расулуллоҳдан уларнинг изоҳини 
тинглашар эди. 
Шундай кунлардан бирида ВалФажр сураси туширилди. Суранинг бир қисми инсон 
табиатини таърифлашга бағишланган эди: 
«Бас, энди инсон қачон Парвардигори уни имтиҳон қилиб, азиз қилиб қўйса ва унга неъмат 
ато этса, дарҳол: «Парвардигорим мени азиз қилди», дер. Энди қачон уни имтиҳон қилиб, 
ризқини танг қилиб қўйса, дарҳол: «Парвардигорим мени хор қилди», дер. Йўқ (сизлар гумон 
қилганларингиздек, иззатикром бойлик билан, хорзор қилиш камбағаллик билан бўлмас)! Йўқ, 
сизлар етимни иззатикром қилмассизлар! Мискинбечораларга таом беришга ҳам 
бирбирларингизни тарғиб қилмассизлар. Меросни эса, (ўз улушларингизга ўзгаларникини ҳам) 
қўшиб ейиш билан еяверурсизлар! Яна, мол-дунёни қаттиқ муҳаббат билан яхши кўрурсизлар!» 
(15 — 20). 
Инсонга Робби хиёнат қиладими? 
Инсонни инсон қилиб яратган Робби ҳақида бу сўзларни инсонлигини унутганларгина 
айтиши мумкин. 
Бу ерда Рисолат тахтининг султони ушбу муборак сўзларни баён этдилар: 
«Мусулмонларнинг ичида энг хайрли уй — ичида етим паноҳ топган уйдир. 
Мусулмонларнинг энг ёмон уйи эса — ичида бор етимга ёмон муомала қилинган уйдир». 
Сўнгра муборак бармоқларидан иккитасини жуфтлаб, ёнларида ўтирганларга кўрсатдилар 
ва: «Мен билан етимнинг кафили бўлганлар жаннатда мана шундай бир бўламиз», дедилар, 
ВалФажр сураси ўша куни мўминларга ўзгача тарзда қаттиқ таъсир қилди, борлиқларини 
эритиб юборди. Қалблари ўзгаргандай, руҳлари покланиб, қайта туғилгандай бўлдилар. 
«Йўқ, (бундай кирдикорларингиздан қайтингиз!) қачон ер (зилзилага тушиб, барча нарса) 
чилнарчин қилинганда, Парвардигорингиз(нинг ҳукми) ва фаришталар сафсаф бўлиб келганда, 
ўша кунда жаҳаннамни ҳам (яқин) келтириб қўйилганда, ана ўша Кунда инсон (бу 
кўрганларидан) эслатмаибрат олур. (Аммо у Кунда) бу эслатмаибрат(нинг фойдаси) қаёқдан 
тегсин?! У: «Эх, кошки эди мен ҳаёт вақтимда (солиҳ амаллар) қилиб ўтган бўлсам», деб қолур! 
У Кундаги (Оллоҳнинг) азоби каби ҳеч ким азоблай олмас, ва у Зотнинг (кишан ва занжирлар 
билан) боғлаши каби ҳеч ким боғлай олмас. (У Кунда ҳаёти дунёдан Оллоҳ таолонинг ваъдасига 
ишониб имон ва эзгу амаллар билан ўтган мўминларга хитоб қилиб, дейилур): «Эй хотиржам, 
сокин жон, сен (Оллоҳ ато этган неъматлардан) рози бўлган (ва Оллоҳ таоло томонидан сенинг 
амалларингдан) рози бўлинган ҳолда Парвардигоринг (ҳузури)га қайт! Бас, (солиҳ) бандаларим 
қаторига киргин ва менинг жаннатимга киргин!» (21—29 оятлар). 
Бу оятлар, айниқса, Ҳазрати Абу Бакрни маст қилди. Кўзларида шундай оқибатга эришиш, 
шундай бахтсаодатга етишишнинг умид учқунлари иорламаган кимса йўқ эди. Бу саодатга 
эришиш, бу чексиз маънавий завкни тотиш кимга насиб бўлади? Буни ёлғиз Оллоҳнинг ўзи 
билади. 
— Ё Набийаллоҳ, — деди Абу Бакр, — бу қандай гўзал, қандай ажиб бир мукофот. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) нигоҳларини унга йўлладилар: 
Ё Абу Бакр, Буюк Оллоҳ сен ўлаётганингда худди мана шу сўзларни баён этади, — 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish