Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
126
Қавминг сени юртингдан ҳайдаб чиқарган пайтда соғсаломат бўлсам... 
—Улар мени ҳайдайдиларми? 
—Ҳа. Чунки одамларни сен каби бирор динга даъват қилган пайғамбарларнинг ҳаммаси 
душманликка учраганлари тарихдан маълумдир. Агар ўша кунларгача яшасам, сенга кучим 
етганича ёрдам бераман. 
Варақа қаттиқ ҳаяжонланган, қайтақайта: — Субҳаноллоҳ... Субҳаноллоҳ. Бу Мусога 
туширилган Номусдир, Жаброилдир, — дер эди. 
* * * 
Неча йиллардан буён орзиқиб кутилган хушхабарга етишиш кувончи таъсирида 
Хадичанинг руҳи алғовдалғов бўлган, қалбидаги бу тўнтаришни оддий сўзлар билан ифода 
этиш қийин эди. Оллоҳнинг энг суюкли бандаси, энг буюк ва энг сўнгги Расулининг умр 
йўлдоши бўлишдек улкан саодат тожи ўзининг бошига кийдирилганини ўйлаганда, кўзларида 
севинч ёшлари порлар, бундай армоннинг ушалишидан туғилган ҳистуйғулар юзида нурдек 
балқиб тажалли этар эди. 
Шу кунга қадар яшаган ҳеч бир аёл Хадича ноил бўлган шараф ва саодатга эришмагани, 
бундан кейин ҳам эришмаяжагига ишончи комил эди. 
* * * 
Ҳиро ғоридаги буюк воқеадан кейин масала ёпдиёиди бўлгандек эди. Орадан кунлар ўтса 
ҳам, у фаришта бошқа кўринмади. Бир, икки, уч, беш, ўн беш, йигирма кунча вақт ўтди ҳамки, 
Жаброилдан дарак йўқ эди. Шундан кейин Муҳаммаднинг юраги сиқила бошлади, яна Ҳиро 
ғорига борадиган бўлди, аммо у ерда фариштани ҳеч учрата олмасди. Баъзан юрак сиқилиши 
сўнгги, авж нуқтасига етар ва Муҳаммад тушкунликка берила бошларди, баъзан эса
умидсизлик ҳисси шу даражага етардики, у тоғнинг тепасигача тирмашиб чиқиб, ўша ердан 
ўзини пастга ташлаб юборишга ҳам тайёр бўларди. Аммо ўша онда кўз олдида фариштанинг 
қиёфаси пайдо бўлиб: 
— Ё Муҳаммад, ҳеч шубҳасиз, сен Оллоҳнинг расулисан, — дерди. 
Бу унинг юрагида ёнаётган оташ алангасини пасайтирар эди. Гоҳо ёлғиз кезиб юрган 
пайтларида баъзи тош ва дарахтлар: 
— Салом сенга, эй Оллоҳнинг расули! — дердилар. 
* * * 
Хадича илк бор келган фариштанинг яна ташриф буюргани ҳақидаги хушхабарни зўр 
ҳаяжон ва интизорлик билан кутар, эри ҳар гал тоғдан қайтганида бирон янгилик бормикан
деган умидда унинг юзига тикилар эди. Аммо Хадича хоним ўта сабртоқатли, матонатли аёл 
зди, масала шу ҳолича қолиб кетмаслигига, эрта тонгда куёшнинг албатта балқишига ишонарди. 
* * * 
Буюк Пайғамбарнинг юрак сиқилишлари, навбатдаги илоҳий учрашувни орзиқиб 
кутишлари неча кун ёки неча ой давом этганини биз аниқ билмаймиз. Ҳар ҳолда, бу кутиш 
иккиуч йилгача чўзилиб кетмагани ҳам, ёки бир ҳафта, ўн кунгина давом этмагани ҳам аниқ. Бу 
узилишнинг сабаби Буюк Пайғамбарни янаги ваҳийни кутиб олиш учун лозим даражада интиқ 
қилиш, уни кутиб олишга тайёрлаш мақсади бўлса керак... 
Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) бир ойча яшаганидан кейин Ҳиро тоғидан одатдагидек 
Маккага қайтастган эди, Батни Водийга етиб келганида бирдан: 
⎯ Ё Муҳаммад!.. Ё Муҳаммад!.. деб чақирган бир овозни эшитди. Бениҳоя баланд, 
қўрқинчли бир овоз эди бу. Чапга, ўнгга қаради. Ҳеч ким кўринмади. 
— Ё Муҳаммад!.. Ё Муҳаммад!.. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) бошини кўтарди. Бутун вужуди титраб кетди. Юрагига ғулғула тушди, 
қўрқувдан чўккалаб ўтириб қолди. Бу Ҳирода келган фаришта эди. Бутун уфқни тўсиб қўйган, 
таърифи сўзга сиғмайдиган баҳайбат бир мавжудот қиёфасида намоён бўлиб турар эди. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish