www.ziyouz.com кутубхонаси
103
сув сепилгандек бўлганини ҳис этдилар. Энди «Бўлар иш бўлди», дейишдан ўзга чора қолмаган
эди. Бундан кейин Зайд «ибн Ҳориса» эмас, «ибн Муҳаммад» деб аталажак ва узоқ йилларгача
шундай бўлиб қолади. Ҳорисанинг Зайддан ажралиши қийин бўлди. Неча йиллар унинг
ҳасратда куйибёнган, бетўхтов оққан кўзёшларидан ранги синиққан, ниҳоят, унинг хабарини
эшитиб, борйўғини юклаб, қуш бўлиб, қанот ёйиб учгудек бўлиб етиб келган, умидлари катта
эди.
Ичида минг хил ҳистуйғу жўш урган Ҳориса уйига ажойиб бир инсон бўлиб қайтди. Ҳиди
ҳамон димоғидан кетмаган суюкли фарзандидан жудо бўлиш такдирига ёзилган экан. Аммо
ўғли энди асир эмас эди. Эркинликдан маҳрум бир қул, хизматчи эмас эди. Қўлларидан зўрлик
билан тортиб олинмаган эди. Отаси ва амакисини ҳам севасева тарк эттирадиган даражада
севилишга муносиб деб билган нур юзли бир инсоннинг ёнида қолишни шахсан ўзи афзал
кўрган эди.
Ҳориса баъзан шуларни ўйлаб кўнглига таскин берар, баъзан ғунчадек жигаргўшасини
ортиқ кўрмаслиги эсига тушиб, йиғлаб кетар эди. Қўйларининг кўплиги билан шуҳрат қозонган
Қалб қабиласи узокдан кўрина бошлаганда ҳам Ҳорисанинг соқолидан ҳамон ёшлар думаланиб
оқар эди. Хадича яна бир ўғил кўрди. Унинг исмини Абдуллоҳ қўйишди. Жуда чиройли, жуда
ёқимтой бу болага отаси «Таййиб», «Тоҳир» лақабларини берган эди. Баъзан «Абдуллоҳ»,
баъзан «Таййиб», гоҳида эса «Тоҳир» деб суяр эдилар, уни еру кўкка ишонмасдилар. Орадан
бир неча ой ўтди. Аввал Қосим, сўнгра Абдуллоҳ ҳаётдан кўз юмдилар. Бу жудолик ота-онани
чуқур қайғуга солди.
Зайд ҳам ўзи кечагина елкасига опичиб, ўйнатиб юрган бу гўдакларнинг вафотидан
қайғуриб, уларнинг ота-онаси билан бирга юмюм кўзёши тўкди. Кейинроқ Хадича хоним
биринкетин Руқаййа, Зайнаб ва Умму Гулсум исмли уч қиз кўрди. Учала қизча ҳам истараси
иссиқ, нурли гўдаклар эди. Қизчаларни кўрган одамлар «Оллоҳ бу оилага алоҳида лутфу карам
кўрсатмоқда», дейишдан ўзларини тия олмасдилар. Хадича бир қарашдаёқ киши диққатини
тортадиган, кўнгилларга осудалик бағишловчи фарзандлар туққанидан, эрига фаришталарни
ёдга солувчи гўдакларни ҳадя этганидан хурсанд эди. Гўдаклигидаёқ ўлиб кетган фарзандлари
Қосим билан Абдуллоҳнинг ҳасратини бу қизчаларига қараганда унутар, баъзанбаъзан юрагида
оғриқ пайдо қиладиган даражадаги аччиқ хотиралар бу гўдаклар туфайли эсдан чиқар эди.
Муҳаммад биринкетин ўлиб кетган гўдаклари учун аччиқаччиқ кўзёши тўкди, аммо
кўнглини бўшатар экан, тақдиридан рози эканлигини ҳам айтарди, демак, шундай бўлиши керак
эди, деб ўйларди. Фарзандидан жудо бўлганда етук инсонга ярашмайдиган додфарёд чекиб
йиялаш, ёқасини йиртиш каби қилиқлар унга хос эмас эди.
Кетганлар учун куйибпишишдан кўра, кейин туғилган қизлар тарбиясига эътибор бериш
муҳимроқ эди. Шундай бўлди ҳам.
Бирбирларини севган, тушунган, хурмат қиладиган, ҳар қандай муаммони хам муросаи
мадора билан ҳал этадиган бу ота-она қурган оила ушбу гўдакларнинг порлоқ руҳий оламига
катта ижобий таъсир кўрсатди. Улар уришжанжални, ёмон сўзни билмайдиган, уят сўз
эшитганда юзлари ловлов ёнадиган, ҳаёлиандишали қизлар бўлиб улғайдилар.
Ота-она фарзандлари одобидан мамнун эдилар. Уларни кўча эмас, айнан мана шу оила
тарбиялагани кўзга яққол ташланиб турарди. Кўрганлар: «Мухаммад ибн Абдуллоҳ билан
Хадичанинг фарзандлари бундан ўзгача бўлишлари мумкин эмас», дейдиган ноёб гулғунчалар
бўлган эди бу қизлар.
Кўчада ўйнаб юрганда болалар уйларидаги бутлар ҳақида ҳам баҳслашардилар. Шубҳасиз,
бу ҳол уйда ота-оналаридан эшитган гапларнинг натижаси эди. Баъзи болалар ҳатто қўлидаги
охирги хурмосини ҳам емасдан:
— Буни санамга едираман, — деб уйига қараб югуриб кетарди. Бир оздан сўнг ўша бола
яна қўлида хурмо билан қайтиб чиқиб: «Санам емади», дерди. Сўнгра:
Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий
Do'stlaringiz bilan baham: |