Microsoft Word saodat asri 1 ziyouz com doc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/206
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#213916
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   206
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Saodat asri qissalari. 1-kitob

www.ziyouz.com кутубхонаси 
101
келиб қолар, деб кута бошлади. 
Орадан бир неча соат ўтди. Бироқ ҳеч ким келмади. Оқшом тушди ҳамки, ҳеч ким 
келмади. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ кечаси шу ерда ётиб қолди. Эрталабдан яна, Абу Хамса 
ваъдасининг устидан чиқади, деган илинжда то кечқурунгача интизор кутди. 
Абдуллоҳ ваъдаси эсига тушиб, келишилган жойга югуриб келганида, учинчи кун ҳам 
ўтиб бораётган эди. 
— Эй йигит, менинг тоза адабимни бердинг. Уч кундан бери сени шу ерда кутиб 
ўтирибман, — деди. Абдуллоҳ узр сўради. Мақсади уни алдаш бўлмагани, ёдидан кўтарилгани 
сабабли шундай бўлиб қолганини айтди. 
Абдуллоҳ кейинчалик шу воқеани эслар экан: 
— Агар мен унинг ўрнида бўлсам, берган сўзимнинг устидан чиқай деб уч кунгача кутиб 
ўтирмасдим. Кутган тақдиримда ҳам, қарздор киши мендан бунчалик осон қутулмасди, — деган 
эди. 
* * * 
Қалб қабиласининг ҳаж сафаридан қайтган кишилари тўғри уйларига кириб бордилар. Ҳеч 
ким гаплашмай, дастлаб бутларининг қошига яқинлашдилар. Қўлларини унга суркадилар. 
Кетаётганда ҳам шу алфозда хайрлашган эдилар. Арабларда одат шунақа эди. Сафар давомида 
халоскор бўлишлари, барака келтиришлари ва таҳликалардан муҳофаза этишлари учун шундай 
қилинарди. 
Бир оздан сўнг кўзлари ёшли Ҳорисани тондилар. Хушхабар келтирдик, эй Ҳориса, 
ўғлингни топдик, — дедилар. 
Ҳориса ҳеч кутилмаган дақиқада бундай хушхабарни эшитиб, эсҳушини йўқотиб қўйди, 
уларнинг бўйнига осилди. 
— Ростми? Қасам ичинг, тангрилар номидан қасам ичинг! 
Йиғлашни ҳам, севинишни ҳам билмасди. Бир амаллаб ўзини тутиб олди. Сўнгра укасини 
қидириб топди. Бор бойлигини бир халтага солиб, укаси билан бирга йўлга чиқди. 
Сафар узоқ давом этди. Ҳар дақиқа соатлар каби чўзилгандек бўлиб туюларди. Ҳориса 
бетоқат эди. Гўё охири йўкдай туюлаётган йўлга қайтақайта тикилар, аёвсиз қиздираётган 
қуёшга ёлворгудек боқар, бир дақиқа бўлсада эртароқ Маккага етиш учун туясини тинмай 
қамчи билан савалар эди. 
— Тезроқ, тезроқ юр, жонивор. Зайдимни жуда соғинганман, — дерди. 
Йўл бўйи оташин шеърлар ўкиб борди. Кўзларидан оқаётган ёшларни артиб ҳам ўтирмади. 
Ниҳоят, акаука Маккага етиб бордилар. Дуч келган кишига: 
— Муҳаммад ибн Абдуллоҳни қидиряпмиз! — дер эдилар. 
Яна бир неча кишидан сўрадилар. Ҳамма уларга ҳошимийларнинг манзилини кўрсатарди. 
Ниҳоят, бир киши: 
— Уни Каъбанинг ёнидан топасиз, — деди. Байтнинг ёнига келдилар. Сўрадилар, 
кўрсатишди. Ҳориса кўрсатилган одамни илк бор кўрганидаёқ излаган одамини топганига, 
қалбида Зайдни бешак қутқаришига қатъий ишонч туғилган эди. Бу муборак чеҳра, марҳамат ва 
шафкатга тўла бу нигоҳлар, ишонч туғдирадиган бу сумбат бир қарашдаёқ Ҳорисага кўп 
нарсани англатган эди. 
— Ал-Амин сенмисан, эй пурзиё киши? 
— Ҳа, менман. 
— Яъни, Абул Қосим, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб? 
— Ҳа, ҳа, менман. Мақсадингиз нима? 
Ҳориса ютинди. Сўнгра мақсадга ўтди: 
— Эй Абдуллоҳнинг ўғли, эй Абдулмутталибнинг, эй Ҳошимнинг ўғли! Эй 
қурайшларнинг буюги. Сизлар Ҳарам халқисизлар ва Ҳарами Шарифнинг қўшниларисиз. 


Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish