www.ziyouz.com кутубхонаси
93
толалари йўғолашиб, баъзан ток зангидек дурга айланади. Ваҳобжон ҳам Сумбулсойда соатлаб
қолиб кетарди. Бу ерда сумбул толаларидан тўкилаётган томчиларнииг қўлсоат чиқиллашига
ўхшаш товушига қулоқ солиб, кўнглига ўт солган қизнинг келишини кутарди. Тоғликлар одати
ёмон. Киз боланинг йнгит билан хилватда турганини кўришса, катта жанжал чиқади. Шунга
қарамай, қиз келарди. Адирлардан ошиб, тошлар панасида биқиниб, Сумбулсойга етиб келарди.
Гулсум қишлоқнинг ўқимишли қизи эди. У ота-онасининг қаршилигига қарамай,
Самарқанддаги медсестралар курсини битириб келган. Амбулаторияда Ваҳобжоннинг қўлида
ишларди. У пайтларда қишлоқ аёллари эркак докторга кўринмасдилар. Ваҳобжон учун Гулсум
ниҳоятда зарур эди.
Ваҳобжон билан Гулсум Сумбулсойда жуда кўп учрашарди. Ишк-муҳаббат ўртаган
юракларнинг бир-бирларига тикнлиб овутишарди. Аммо кичкинагина қишлоқда бундай
сириинг узоқ сақланиб қолнши мумкнн эмас эди.
Кимдир улариинг Сумбулсойда учрашишларини пайқаб қолган. Ана шундай
учрашишларнинг бирнда тўрт-беш йигит уларнинг йўлини пойлаб, Сумбулсойда тутиб
олишади. Қизни қўйиб юборишадию, Ваҳобжонни қишлоққа олиб тушишади. Бетига қора
суртиб, эшакка тесқари миндирганча қишлоқдан чиқариб юборишади.
Чўлда қўли боғлиқ, эшакка тескари минган Ваҳобжоннинг қўлини чўпон чол ечиб юборади,
унга раҳми келиб, отида Денов йўлигача чиқариб қўяди. Чўпон чолнинг гаплари ҳали ҳам
Ваҳобжоннинг қулоғида:
— Одатимиз қурсин, болам. Келгиндига қиз бермаймиз. Қизимизга сал мундороқ қараганни
аямаймиз.
Ўшанда Ваҳобжон Деновга тонготар пайтида кириб келганди. Одамларнинг кўзлари
бесарамжом. Ҳамма ташвишда. Уруш бошланибди. Урушга кетгани маъқул.
Ваҳобжон тўппа-тўғри Ҳарбий комиссариятга учрашдию, эртасигаёқ армияга жўнаб кетди.
Кирқ йил қирғин бўлса, ажали етган ўлади, дейдилар. Ваҳобжон фронтда тўрт йил кезди.
Қанча ярадорларни жанг майдонидан судраб олиб чиқди. Қанча беҳол жангчиларга қон қуйди.
Баданлари ўкдан илма-тешик бўлиб кетди.
Уруш тугаши билан туғилиб ўсган Чинозга қайтиб келди. Дунё кезгаи одам бир жойда
туролмас экан. Тошкентга келди. Института кириб яна ўқишга шўнғиб кетди. У фронтда
пайтларида икки-уч марта Сумбулсойга хат ёзиб, жавоб кутди. Аммо Гулсум ўрнига имзосиз
жавоб келарди. «... Башаранг қоракуя соғинган бўлса кела қол... »
Ана шундан кейин у хат ёзишни тўхтатди. Гулсумни ҳам, Сумбулоойни ҳам унутди.
Шу топда у дур бойлаган сумбул синиқларини ушлаб туриб, ўша воқеаларни бир-бир
эслади. Кўнгли ҳам қувонч, ҳам алам билан ўртанди. Қосим ака елкада сочиқ, қўлида чойник
билан чиққанда у ана шундай ўйлар билан банд эди.
— Оббо, дўхтир ука-е, муни қаранг-а, кўришарканмиз-а. Тинч-омонмисиз? Эсингиздами,
Сумбулсойдан қайтганингизда, бизникида тунаган эдингиз, ўзим армияга кузатиб қўйган эдим.
Қосим ака асли деновлик бўлиб, ўтин кесиш учун Сумбулсойга атайин борарди. Бир кун
ёнғоқзорда саржин кесаётганда қорнини чангаллаб ётиб қолади. Икки йигит замбилда уни
амбулаторияга олиб келишганди. Ваҳобжон қараса, кўричаги тутиб қолган экан. У умрида
операция қилмаган. Аммо уни дарров операция қилмаса, нобуд бўлиши аниқ эди. Ваҳобжон
таваккал қилиб операция қилади. Қосим ака омон қолади.
Ваҳобжон қишлоқдан қувилганда, Деновга келиб, шу кишининг уйида тунаган эди. Мана,
бемаҳалда у билан яна учрашиб қолди.
— Сиздан ўла-ўлгунча қарздорман. Қўлингиз енгил экан. Мутлақо тузалиб кетдим. Урушга
ҳам бориб келдим. Икки орден, уч медаль олдим. Хўш, энди сўраб қўяй: биз томонларга сизни
қайси шамол учирди?
— Қизим шу ерда. Икки ой бўлди ишга келганига, Душанбадан қайта туриб қизимни кўриб
Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар
Do'stlaringiz bilan baham: |