Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar



Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
1
САИД АҲМАД 
 
ТАНЛАНГАН АСАРЛАР 
 
III жилдлик 

ЖИЛД 
Ҳикоялар 
«ШАРҚ» НАШРИЁТ-МАТБАА КОНЦЕРНИ 
БОШ ТАҲРИРИЯТИ 
ТОШКЕНТ - 2000 
 
Саид Аҳмад... Бу номни ўзбек китобхонига таништиришга, таърифу-тавсифлашга эҳтиёж 
сезмаймиз. Чунки бугунги кунда бирорта ўзбек хонадони йўқки, Саид Аҳмад китоблари кириб 
бормаган бўлса. Оқсоқол адибимизнинг ўткир мушоҳадага бой романлари, теран қиссалари, 
ажойиб саҳна асарлари-ю, ичакузди ҳангомалари мана неча ўнлаб йиллардан буён халқимиз 
дилидан жой олган. Халқ ёзувчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Саид Аҳмаднинг ушбу «Танланган 
асарлар»ига кирган ҳикоя, ҳажвлар, хотира ва адабий ўйлари сизга манзур бўлар деган 
умиддамиз. 
 
 
ХАЛҚ СЕВГАН АДИБ 
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси — бу олий унвонлар Саид Аҳмаднинг эл-
юрт олдидаги буюк хизматларининг халқ томонидан, давлат томонидан эътироф этилишидир. 
Чиндан ҳам жонажон Ўзбекистонимизда биронта туман, биронта шаҳар ёқи қишлоқ йўқки, у 
ерда Саид Аҳмадни танишмасин ва ҳурмат қилишмасин. Жуда кўпчилик унинг асарларини 
ўқиган, ўқимаган бўлса телевизор орқали унинг ҳажвиялари ва миниатюраларини кўриб мазза 
қилган, унинг суҳбатларидан, ҳазил-мутойибаларидан, ижодкорга хос лутфларидан баҳра олган. 
Саид Аҳмад буларнинг барига ўзига хос, бетакрор, ёрқин истеъдоди туфайли, кўп йиллар 
мобайнида халққа қилган сидқидил меҳнати туфайли, қолаверса, юксак пнсоний фазилатлари 
туфайли эришди. Саид Аҳмаднинг ижоди ўзбек адабиётининг XX аср иккинчи ярмида босиб 
ўтган анча машаққатли, анча мураккаб йўлини ўзида акс эттиради. Унинг сиймосида, тақдирида 
адабиётимизнинг ярим асрлик тарихи тажассум топган десак хато бўлмайди. 
Саид Аҳмад адабиётга уруш арафаларида кириб келди. Унинг «Тортиқ» деб аталган 
биринчи китоби ҳикоялар тўплами бўлиб, у нашрдан чиққанида Саид Аҳмад ҳали йигирма ёшга 
ҳам тўлмаган эди. Муаллифи ёш бўлишига қарамасдан бу китобни мириқиб ўқиса бўларди. 
Кези келганда айтиб ўтай — бу юпқа китобчани мен ўша кезлардаёқ ўқиб чиққандим ва кейин 
авайлаб асраб юрардим. Нима ҳам бўлди-ю, 5—6 йил бурун шу китоб менда борлиги тўғрисида 
Саид Аҳмадга мақтаниб қолдим. Саид Аҳмаднинг ўзида бу китоби йўқ экан. «Берасан» деб 
ёпишиб олди. Афандига ўхшаб бсрмасликка кўп баҳона изладим. Эсингиздами — афандининг 
қимматбаҳо узуги бор экан. Бир дўсти сафарга кетаётиб ундан нлтимос қилибди: «Шу 
узугингни менга берсанг. Мусофирчиликда ҳар гал узукни кўрганда сени эслаб юрардим». 
Афанди ўйлай-ўйлай жавоб берипти: «Қўй, дўстим, узук менга қолақолсин. Ҳар гал уни 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish