www.ziyouz.com кутубхонаси
91
Унинг айтгани келди. Кечалари Иномжон алла-паллагача йўқ бўлиб кетадиган,
комендантнинг энсасини қотириб, қоқ ярим кечада шимига дазмол босадиган қилиқ чиқазди.
Унинг бу ҳаракатлари йигитларга малол келса ҳам, Мўттининг меҳрини тортган ундаги
аллақандай меҳригиёга тан беришган эди.
Бир куни бригада сменадан чиқиб келаётганда Иномжон улардан суғурилиб стрелкачи қиз
Мўттихоннинг олдида қолди.
Олифта Мўттихоннинг фасонлари ер юзида қолган. Қоракуяга беланиб кетган бўлса ҳам,
бари бир аёллик ҳисси ғолиб келиб, бир стакан сувга иккита атиргулни солиб қўйибди. Туянинг
кўзидек ойначага қараб ҳадеб сочини тузатар, лабига ҳафсала билан помада сурарди.
Биринчи смена ишни тугатиб, ерга чиқиб кетган, иккинчи смена ҳали тушмаган. Ер тагида
улардан бошқа одам боласи йўқ эди.
Қора ернинг қаърида шамол гувиллайди. Ер қатлами силжиб шитирлайди. Йўғон
тирговичлар қисирлаб синади. Юқоридан силқиб келаётган сувлар чак-чак томади.
Қоракуяга беланган икки ошиқ-маъшуқ ҳеч нарсани сезмайди.
Қора туннеллардаги чироқлар уларга баҳор осмонининг чақнаган юлдузлари, томаётган
сувлари савр ойининг жаласи, тирговичларнинг қасирлаши кўклам момақалдироқлари бўлиб
туюлади.
Тепада босиб ётган неча юз минг тоннали ер қатламини муҳаббатнинг азамат елкаси
кўтариб тургандек эди.
1961 йил.
Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар
www.ziyouz.com кутубхонаси
92
СУМБУЛ
(«Сурхон ҳикоялари»дан)
Ваҳобжон Деновга бемаҳал келганидан у ёқ бу ёққа телефон қилиб, ҳеч кимни тополмади.
Охири ўйлаб-ўйлаб колхоз меҳмонхонасида тунаб қолишни маъқул топди. Меҳмонхона
қоровули чопонини бошига ёпиб ухлаб ётган экан, унинг илтимосига дўнғиллаб-дўнғиллаб
зўрға кўнди.
Ваҳобжон ишлаган пайтларда бунақа боғ йўқ эди. Меҳмонхона ҳам кейин қурилибди.
Қоровул уни айланма тахта зинадан бошлаб чиқиб чироқни ёққанда, икковлари бир-бирларига
тикилиб қолшнди.
— Кўзимга иссиқ кўринасан, ука. Каерда кўрганман?...
— Мен сизни танияпман. Қосим ака эмасмйсиз? Бундан йигирма олти йил олдин кўр
ичагингизни кесиб ташлаган эдим.
Қосим аканинг кўзлари чақнаб кетди.
— Анавуни қаранг-а, анавуни қаранга. Вой, жонингдан...
Қосим ака унинг қўлидаги чамадонини олиб, қаерга қўйишиии билмай, хонани бир айланиб
чиқди. Охири стол устига қўйиб, унга қаради. Кейин чамадонни яна олиб ушлаб турганича,
гапира бошлади:
— Тирик одам ахир бир кун бирбирини кўрар экан. Тан-жонингиз соғми? Буни қаранг-а.
Ҳозир, ҳозир.
У гапини тугатмай, йигитлардек чаққонлик билан зинадан тушиб кетди. Сал ўтмай пастдан
тўқтўқ ўтин ёрган товуш эшитилди. Ваҳобжон деразани очиб юборди. Кеч куз бўлишига
қарамай, кўклам ҳавоси уйга ёпирилди. Тошкентдан чиқаётганда изғирин жонини ачитар,
аллақачон яланғоч бўлиб қолган новдаларни буйдалар эди.
Хурмозор орқасидан ярим палла тарвуздек қипқизил ой кўтарила бошлади. Ваҳобжон
папирос кулини ташлаш учун кулдон қидириб у ёқ бу ёққа аланглаган эди, буфет устида турган
кулранг нарсага кўзи тушди. Беихтиёр яқин бориб қаради. Каради, баданн ғалати сес канди. Бу
дур боғлаган сумбул бутоға эди. Қўлига олди. Панжадек бутоқлар усти новвот дуридек
қалинлашиб кетган, соч толасидек сумбул новдаси фақат дурнинг синган жойидан аранг
кўриниб турарди.
У сумбулни қўлига олиб, чироқ тагига келди. Қўллари беихтиёр титрарди. Шу пайт Қосим
ака патнисда хурмо, анор, олма олиб чиқди. Ваҳобжон унга йўл бераман деб, қўлидан сумбул
дурини тушириб юборди. Сумбул полга тушиб, жаранглаб синди. Ваҳобжон афсусланиб
бўлакларини териб олар экан, Қосим акага гуноҳкорона қаради.
— Ҳечқиси йўқ. Сероб нарса. Хурмони эрмак қилиб туринг, ҳозир чой дамлаб чиқаман.
Ваҳобжон сумбул синиқларига тикилиб, ўйлаб кетди. У бу сумбулларнинг қаерда битишини
билади. Сумбул-сойда хаёл суриб ўтирган кунларни эслади.
Ваҳобжон урушдан олдин медитцина техникумини тугатиб, Сумбулсойга юборилган эди.
Сумбулсой тоғ оралиғгтдаги қишлоқ. Пасту баланд тепаликлар, арча ва қарағайларга бурканган,
ёнбағирлари кўз ёшидек тиниқ булоқлар, майда барг азамат толлар қўйиида мудраган сўлим бир
қишлоқ, Кишлоқнинг қоқ белидан кесиб ўтган сойдан кечиб адирга кўтарилса, бутун қишлоқ
кафтда тургандек кўринади. Адирнинг орқасида эса тиғ жарлик. Бу жарликда фақат қушларнинг
чирқиллаши-ю, шамолнинг гувиллаши эшитилади, холос. Жарлик тубида мажнунтоллар
қўйнига яширинган Сумбулсой бор. Қишлоқ йигитлари ёзнинг жазирама кунлари адир ошиб шу
жарга тушишада. Худди новвотдан ясалган қасрдек, Сумбулсойда бир текис шувиллаган
томчиларга қулоқ солиб, соатлаб ўй суриб қолишади. Унсурлардан осилган соч толасидек қора
сумбул новдаларидан шудринг томади. Йиллар ўтиб бу шудринглар тошга айланади. Сумбул
Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар
Do'stlaringiz bilan baham: |