www.ziyouz.com кутубхонаси
102
ушлаган кўҳлик бир қиз турарди. Ваҳобжоннинг юраги орқасига тортиб кетди. Қиз қошларини
кериб, кимда ишингиз бор эди, дегандек ҳайрон бўлиб турибди.
— Акбарда ишим бор эди. Чақириб берсангиз. Қиз эрмак қилаётгандек орқасига қараб
қичқирди:
— Ҳой, Акбар, ўртоғинг келдилар, бу ёққа чиқ! Ичкаридан трусичан, олти ёшлардаги бир
бола бур-
нини тортиб чикди. У Ваҳобжонни кўриши билан тўхтади. Кейин Ваҳобжоннинг ўртоғи
бирдан орқасига тирақайлаб қочиб қолди. Қиз нима гаплигига тушуна олмай хайрон. Ваҳобжон
бўлган гапни айтиб берди. Қиз хижолат бўлиб, ундан узр сўрадида, ҳозир ўша буюмни олиб
бераман, деб орқасига бурилди. Кейин тўхтаб, қўлидаги калла суягини Ваҳобжоннинг қўлига
тутқазди.
— Ҳозир, ҳозир олиб бсраман.
Акбар ваннахонани ичидан беркитиб олган экан. Қиз ялинди.
Охири Акбар эшикни очди. Ваҳобжон қараса, у ваннага сув тўлдириб, минг ямоқ бўлиб
кетган автокамерага насос билан ел бераётган экан.
— Бу ўлгур чўмилишга керак-да. Сузишга ўрганаётганмиш. Қани, бер, ким ўргатди сенга
бировнинг нарсасини олишни?!
— Магазинда йўқ-да, бўлмаса олармидим, — деди Акбар бурнини тортиб.
Шундай деди-ю, ваннадаги илма-тешик камера оғзидан золотникни чиқазиб берди.
Ваҳобжон қизга раҳмат айтиб, ташқарига чиқди. Уст кийимини ечиб, машинага домкрат қўйиб,
ғилдиракни кўтарди, уни чиқариб олиб, бошқатдан ел бера бошлади. То у ишини битказгунча
кора терга тушиб кетди. Анча кеч бўлиб қолган эди. Унинг қийналаётганини балкондан кўриб
турган қиз:
— Кириб ювиниб олинг, — деди.
Ваҳобжон бир сўз демай қайтиб кирди. Қиз елкасида сочиқ, қўлида совун билан уни кутиб
турарди.
У юзига совун суртаётганида ҳам, оппоқ, крахмалланган сочиққа артинаётганида ҳам бир ўй
калласидан кетмасди: «Қандай чиройли қиз-а, аммо қўлидаги одамнинг калла суяги нимаси».
— Чой дамлаб қўйдим, ичиб ола қолинг, қорнингиз ҳам очгандир.
Ваҳобжон узр айтса ҳам қиз қўймади. Чой қуйиб узатди. Бола бечора ичишни ҳам,
ичмасликни ҳам билмай ҳайрон эди. Ичдию яна бояги каллани эслади. Охири, у қизга раҳмат
айтиб кетар экан, Акбарга золотник келтириб беришга ваъда қилди.
Ана шу воқеадан кейин Ваҳобжон қизни учратмади. Уйига Акбарга ваъда қилган нарсани
олиб борганда киз йўк экан. Мана, орадан бир йил ўтди. У ўша қизни эслаганида ниҳоятда
кўҳлик бир қизнинг юзи, кўзи, кслишган гавдаси кўз олдига келарди-да, зум ўтмай, бу гўзаллик
ўрнини тиржайган калла суяги эгаллаб оларди. Шунинг учун ҳам Ваҳобжон уни эсламасликка
тиришарди.
Мана бугун дарс шовуллаган, шағаллар қалдираган тоғ оқшомида иккови яна бақамти келиб
туришибди. Қиз уни танимаган бўлса керак. Негаки, Ваҳобжоннинг соч-соқоли ўсиб кетган,
кийимлари чанг, тупроқ эди.
Уларнинг хар иккови бир-бирларига қараб анча туриб қолишгандан кейин Ваҳобжон гап
бошлади:
— Кўктошга кетяпман денг. У ерда қариндошларингиз борми?
— Йўқ, — деди қиз. — Ишга шу ёққа тайин қилишди. Райздрав ихтиёрига...
Қизнинг овози бирам ёқимли, бирам жарангли. Ваҳобжон сесканиб кетди. Демак, бу қиз
районга доктор бўлиб келяпти. У докторликни битирган. Одамнинг калла суягини бекорга
кўтариб юрмаган экан у...
— Мени танияпсизми? — деди Ваҳобжон.
Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар
Do'stlaringiz bilan baham: |