Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
183
киритишмагандан кейин пиёда идорага қараб кетди. Раис йўқ экан. Бурчак-да чўт қоқиб ўтирган 
Отабой: 
— Кассадан пулингизни олинг, — деди. Омонтойнинг колхозда ҳали оладиган ҳақи йўқ эди. 
Ҳайрон бўлди. 
— Олаверинг, ука, олаверинг, Кейинчалик узилишиб кетасиз. Раис тайинлаб кетган, 
келмасангиз уйингизга элтиб бермоқчи эдик. Раис айтган гапни қилдирмай қўймайди. Олинг, 
бўлмаса биз балога қоламиз. 
Омонтой иккиланиб кассага борди. Шу пайт Қўзибой келиб қолди. 
— Ўғилми, ҳолва? — деди илжайиб. 
— Ҳолва, ҳолва! — деди Омонтой ҳам илжайиб. 
— Дуруст, дуруст! Қани баққа кирингчи, ўтиринг! Гап бундоқ, Ўғилчани бизникига обориб 
қўйинг. Кокиланинг ўзи келиннинг иссиқ-совуғидан хабар олиб туради. Туғруқхонада бир одам 
учун складдан нарса олиб, қозон қайнатиб ўтирмай қўя қолишсин. Пулни олдингизми? Кам-
кўстингизга яратинг. Энди ишдан гаплашайлик. Қандоқ иш берсак маъқул? 
Омонтой ўзингиз биласиз, дегандек индамай турарди. 
— Йўқ, йў-ўқ, матрос йигит. Айтинг. Қанақа ҳунарингиз бор? 
— Ҳунар бўлгани билан бу ерга тўғри келмайди. Одамлар қилаётган росмана ишни 
бераверинг. Чўлга нима иш лозим бўлса, шуни қилавераман. 
— Бўпти, иш топиш биздан. Илгари денгиз бўрони билан олишган бўлсангиз, энди чўл 
бўрони билан олишасиз. Кечқурун янги келганлар билан қўшма мажлис бўлади, албатта келинг: 
правление сайлаймиз. Колхозга ҳам ном қўямиз. Кейин, сизга топшириқ, мотоцикл минишни 
биласизми, ҳа, балли, бутун участкаларни айланиб, янги келгану, эскилару ҳаммасини мажлисга 
хабарлайсиз. Эшикда турган мотоциклни миниб жўнайверинг. 
Омонтой матросчасига гурс-гурс юриб чиқиб кетди. Бир оздан кейин патиллаган овоз 
эшитилиб, секин-аста тинди. 
Кечқурун мажлис кўп ҳам узоққа чўзилмади. Янги келганларни бригадаларга тақсимлашди. 
Омонтой ремонт устахонасига механик қилиб қолдирилди. Кўпчилик бир оғиздан колхозга 
«Бўстон» деган ном берди. 
Бу номни ким таклиф қилганини раис ҳам аъзолар ҳам эслашолмайди. Гўё ўзидан-ўзи ном 
қўйилиб қолгандек бўлди. Ё минбарга чиққанларнинг сўзларига аралашиб турган «Чўлда 
бўстон яратамиз, чўл энди гулистон, боғу бўстон бўлади!» деган гаплар ўзидан-ўзи сингиб, 
номга айланиб кетдимикан? 
Эрталаб Қўзибой билан Кокила туғруқхонага келишганда мўйловдор Омонтой эшик олдида 
ўғлини кўтариб турган экан. У раисга доктордан шикоят қила кетди. 
— Киритишмаяпти-ку, раис ака, айтинг, кўрсатишсин! Кокила ичкарига кириб кетди-да, бир 
оздан кейин дераза пардасини кўтариб, ойнани чертди. 
Қўзибой билан Омонтой ўша ёққа қарашди. Кокила йўргакли болани баланд кўтариб, уларга 
кўрсатди. Бола ёруғдан кўзларини қисиб, лабларини бурарди. Қўзибой завқланиб кетди. 
— Ҳа, жонингдан айланай, Бўстонхон! Қара, қара, чўлга қара! Кўр, шу жойлар сеники! 
Ўзингники! Бирга, туғилдинглар, бирга ўсасизлар! 
Раиснинг шу гапи билан боланинг исми ҳам Бўстон бўлиб кетди. Ўйлаб, қидириб ўтирмай, 
унга, ўзидан-ўзи исм топилди-қўйди. 
Албатта, шундай бўлгандан кейин, бу ҳикоянинг номи ҳам «Бўстон» бўлади-да! Чунки 
ҳикоя ҳам ўша чўлда туғилган. 
1961 йил. 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish