Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
134
дазмолланганича қолиб кетган атлас кўйлақдан тортиб, кўнгилни ром қилган йигитигача, ариқ 
бўйидаги ошрайҳондан тортиб, боламнинг насибаси деб едирмай, арига талатмай оналари 
сақлаб қўйган сўридаги узумгача шу онда будка ичига келиб қолгандек бўлди. 
Шу-шу бўлди-ю, кампир барагимизга келмай қўйди. Уни гоҳ катта йўлда, дастурхонга 
тугилган пахтани бошига қўйиб, гоҳ челакда оҳак олиб кетаётганини кўриб қолардик. 
Билиб турибмиз. У ўғлининг келишига тайёрланаётибди. 
Унинг уйи бош тўғон тушаётган дўнгнинг нари ёғидаги ўрикзорда эди. Ҳовлисидаги бир туп 
азамат садақайрағоч узокдан кўриниб туради. Эри дарёда қайиқчилик қилган. Ислоҳот йиллари 
эрини душманлар дарёга чўктириб юборишган. Битта-ю битта ўғли фронтга кетган. Ҳувиллаб 
қолган катта ҳовлида бир ўзи яшайди. Кечқурунлари эшиги олдидаги супада ҳассасини ерга 
тираб, ўғлининг йўлига кўз тутиб ўтиради. Қоронғи тушгандагина кириб, алла-паллагача 
ухламай, тиқ этса эшикка қараб ётади. Диққати ошиб, дили қоронғи бўлиб кетган кезларда 
челакни шафтолига тўлдириб, ётоғимизга келиб қолади. Бизни койиб-койиб тафтини босиб 
кетади. 
Ўзингиз биласиз, нимаики янги гап чиқса, аввал шофёр халқи билади. Бошлиғимизнинг 
машинасини ҳайдайдиган ҳамкасбим бир гап айтиб қолди. Эртадан дарёнинг эски йўли 
тўсилармиш. Сув кўтарилганда ўрикзорни сув босармиш. Уч-тўрт кундан кейин ўша ерда 
яшайдиганлар кўчирилармиш. 
Шу гапни эшитдиму, юрагим жиз этиб кетди. Демак, кампир ҳам бошқа ёққа кўчирилади. 
Ахир, у ўғлининг келишига уй оқлаб, девор-тошларини тузатаётган эди-ку! 
Ошнамнинг айтгани келди. Гаражда мажлис бўлиб, бизни ўрикзорликларни кўчиришга 
ажратишди. Кампирни кўчиришни ўзим сўраб олдим. 
Эрта билан минг хижолатда машинамни кампирнинг уйига олиб бордим. 
Кампир супада икки тиззасига қўлини тираб ўтирарди. Бош кўтариб менга қарамади. 
Атрофга разм солдим. Иморати анча нураб қолган бўлса ҳам, деворлари оқланиб, дераза 
ойналари артилиб, топ-тоза қилиб қўйилган эди. Ҳовли супурилган. Ариқ бўйида атиргул, 
қашқаргул очилиб ётибди. Девор ёнидаги икки туп шафтолининг шохлари эгилган. Супадан 
дарё, тўғондаги кранлар кўриниб турибди. Ҳовли ичи жимжит. Моторларнинг шовқини 
эшитилмайди. 
Илгариги вақтларда хотинлар базм қилишганда, эркаклар эшитмасин деб дераза олдиларига 
сув тўла челакларни териб қўйишарди, деб эшитардим. Демак, сув овозни тўсар экан-да. 
Бўлмаса қулоқни битирадиган мотор товушлари эшитилмасмиди. Кампир бошини кўтармай, 
«келдингми?» деди. 
Ним^а дейишимни билмай серрайиб туриб қолдим. 
— Йўқ, уйимга ачинмайман. Ҳукуматдан аяйдиган жойим йўқ. Одамлар жонини аямаяпти-
ку, шу кулбага ҳукуматдан пул оламанми?! Мен шунақа танти хотинман. Фақат Неъматгинам 
келганда мени тополмай сарсон бўлмасмикин, дейман. 
Юрагим тўлқинланиб кетди. Кампир тиззасига тиралиб ўрнидан турди: 
— Юкларни тугиб қўйганман. Машинангга олиб чиқавер. Менда нима ҳам бор, дейсан. 
Келинга атаган бисотимдан бошқа нарсам йўқ. Сигирни эртага ўзим етаклаб кетаман... 
Юкларни ташиб бўлгунимча кампир ҳассасига таяниб, садақайрағочга тикилиб тураверди. 
Машина жойидан қўзғалганда унинг ўпкаси тўлиб хўрсинди. Йиғлармикин деган эдим. 
Йиғламади. Қайрилиб орқасига қарамади ҳам. Аммо мен бир киприк қоқсам тамом. 
Кўзларимдан ёш оқаман деб турибди. 
Ахир бу хотин шу кулбада эллик йил умр кечириб, не кунларни кўрмаган. Очлигига ҳам, 
тўқлигига ҳам, бахтига ҳам, бахтсизлигига ҳам гувоҳ бўлган уй, унинг аламли кунларини сир 
қилиб сақлаган деворлар қолди. 
То цемент заводи посёлкасига етгунимизча ундан садо чиқмади. Янги қурилган, ёнида 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish