Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
138
етиб, қомати тўлиша бошлаган пайтларда кийиниб кўчага чиққанда Ганжиравон йигитлари 
эсдан оғиб қолишарди. Унинг қўшиқлари, унинг жарангдор кулгилари, бўйи басти, кекса толлар 
соя ташлаган анҳор бўйларида хаёлчан кезишлари Ганжиравонга бирам ярашарди, бирам 
ярашарди, Қишлоқ йигитлари атайин тегажоғлик қилиб унинг олдидан «Мен сени кўрдим яна 
Ганжиравон кўчасида», деб қўшиқ айтиб ўтишарди. Нигора ҳам уларнинг ҳазилларига ҳазил 
билан жавоб қайтарарди. Нигора туғилиб ўсган қишлоғининг шайдо йигитларини ҳасратда 
қолдириб кимни топдийкин? Она ана шу тўғрида ўйларди. 
Куёв кирди. У ниҳоятда чиройли, қора қош, гавдаси қуйилгандек, қирра бурун, жингалак 
соч йигит эди. Эгнидаги тугмаси чала қадалган йўл-йўл яшил пижамаси ўзига жуда ярашиб 
тушган эди. У одоб билан қайин отасига, қайин онасига салом берди. Кейин уларни нариги уйга 
таклиф қилди. 
Ваҳобжон билан Манзура беихтиёр ўринларидан туришди. Улар бу зинадан тушиб у зинага 
кўтарилишар экан, Ваҳобжонда куёвга аллақандай меҳр уйғонгандек бўлди. Аммо бу туйғу 
ясатилган уйга киришганда ўзи ҳам маъносига тушуниб етмаган аллақандай ҳислар билан 
аралашиб кетгандек бўлди. Нигоранинг уйи бояги уй ҳашамидан ўн чандон афзал эди. 
Ваҳобжон олтмиш ёшга кирган бўлса, шу олис умр давомида кўриш у ёқда турсин, хаёлига ҳам 
келтирмаган буюмлар бор эди бу уйда. Ҳатто деразаларнинг юқоридаги кўзларига рангли 
шишалар солинган эди. 
Нигоранинг юзида, кўзида: эрим ёқдими, деган маъно порлаб турарди. Ташқарида қайин 
отанинг зардали товуши эшитиларди. Куёв кулиб деразадан ҳовлига қаради. 
— Кечирасизлар, бобойнинг ясама тишлари йўқолиб қолибди, тополмай хуноб 
бўляптилар,— у Нигорага юзланди,— иш бўлмаса чой олиб келмайсизми? 
Нигора чиқиб кетди. Куёв кеча тўйнинг жуда яхши ўтганлиги, арақнинг ўзидан етмиш шиша 
кетганини, меҳмонлар кабобга тўйиб қолиб мантига қарамаганлари, маст бўлмаган одам 
қолмаганини гапирарди. 
— Бизнинг бобой ҳам маст бўлиб қолганларидан билаверинг тўйнинг қанақа бўлганини. 
Ахир у кишини унча-мунчага маст қилиб бўлмайди-я. 
Ваҳобжонга бу уйдаги буюмлардан тортиб одамларигача бегона, куёв бўлса кўзига 
аллақандай бачкана, ёқимсиз бўлиб кўринди. Қани энди вақт ўтмаган, тўй бўлмаган бўлганда у 
албатта қизининг қўлидан етаклаб чиқиб кетарди. На чора, бўлар иш бўлган. Ундан ташқари ўз 
йўлини ўзи топадиган ёшга етган қизининг тақдирига у қандай қилиб ҳокимлик қила олади. 
Икки шиша коньяк кўтариб қуда кирди. Унинг эгнида янги тўн, бошида тўрт каржли сурма 
ранг дўппи. 
— Энди, қуда айбга буюрмайсиз-да, болаларимизнинг бахтли бўлишига андек танаввул 
қиламиз-да! Икромжон, рюмкаларни ол. Энди сен ичма. Кечагига ўхшаб довдираб юрма. 
Деразадан иситилган манти узатишди. Ваҳобжон ичмади. Ота-бола бир шишани 
бўшатишгандан кейин Ваҳобжон узр сўраб ўрнидан турди. 
— Мени айбга буюрманглар, қиладиган ишларим бор эди. Онаси майли қолсин. Эртага бир 
хабар оларман. 
Кайф қилиб олган қуда унча қаршилик кўрсатмади, куёвнинг кўзлари сузилиб ҳадеганда 
тилла тишини кўрсатиб илжаяверди. Аммо, қуда ая ялиниб эси кетди. 
Ваҳобжон ташқарига чиқиб тўйиб нафас олгандек бўлди. Сал нарироқ бориб бирдан кўнгли 
бузилиб кетди. Унинг бу кайфияти уйига ўт кетганда боласи қолиб ўзини қутқарган кишининг 
аҳволини эслатар эди. 
Ваҳобжон шу куни кечгача шаҳар кўчаларида тентиб юрди. Меҳмонхонага кириб ётиб 
ётолмади, ўтириб ўтиролмади. Яна кўчага чиқди. Кеч кирди. Фонтан атрофи одамлар билан 
гавжум бўлди. Бола етаклаган жувонлар, ҳассасига таянган кексалар шаффоф томчиларнинг 
салқинида беозор сайр қилишарди. Ҳамма шод. Ҳамманинг юзида аллақандай бахтнинг, 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish