Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
132
Муаззамнинг кўзларидан дув этиб ёш тўкилиб кетди. 
— Хафа бўлма, Муаззам, омон қолдим-ку! Сизлар бўлмасанглар ўлиб кетадиган нарса эдим. 
Операцияни кўтарадиган ҳолим йўқ эди. 
Врач, беморни чарчатиб қўясизлар деб, бизни чиқазиб юборди. 
Ташқарида офтоб яшнагандан яшнаб кетган. Тиниқ беғубор осмонда бир гала каптар нурга 
чўмилаётгандек гоҳ шўнғийди, гоҳ парларига қўнган нурни тўкиб юбормоқчидек қанотларини 
тинимсиз силкитади. 
Яна автобус остановкасида тўхтадик. Муаззам чиройли бир табассум билан қўл бериб 
хайрлашди. 
— Раҳмат! 
Бошимдан зар сочсалар, оёқларим остига поёндоз ёзсалар, нурдан кўйлак тикиб 
кийдирсалар, баридан кечардим-у, шу бир оғиз сўз билан қолардим. 
Инсон кўксидан тошиб чиққан, унинг қалбида энг эзгу ҳислари-туйғулари тоблаган самимий 
ташаккуридан қимматлироқ мукофот борми одам боласига! 
Бугун мен ўзимни танидим. Бунга сиз сабабчисиз, азизларим! 
1958 йил. 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
133
ОНАЖОНЛАР 
Бугун уч кун бўлди кампирдан дарак йўқ. Унга жуда ўрганиб қолган эдик. Ҳар гал у сутми, 
шафтолими олиб келганида, барагимизга кириб, у ёқ-бу ёқни синчиклаб қарарди-да, койишга 
тушиб кетарди. Идишларимиз ювуқсиз, ўринларимиз йиғиштирилмай қолганини у 
келгандагина сезардик... Тўғриси, унинг койишлари бизга ёқарди. Унинг товушини эшитганда 
ҳар ким қишлоқда қолган ўз онасини эслаб кетарди. 
У кетганда куни билан жазирамада ишлаб чарчашимга қарамай уйимни, онамни, 
укаларимни ўйлаб, анча вақтгача ухлаёлмай ётардим. Саратон офтоби қовжиратган саҳро 
гиёҳлари кеч шабадада аллақандай ҳид чиқариб, бутун чўл бўйлаб айланиб юрарди. Осмон тўла 
юлдуз. Ой тепага келиб, қимирламай туриб олади. Дарё шовиллайди. Тўғон тепасида 
электрпайванд чақин чақади. Унинг ўкдек югурик кўкимтир нури тепамдан ўтиб, чўл қўйнига 
кириб кетади. 
Бу манзара, бу ҳисларни кўпинча сезмай қолардим. Кампир келиб-кетган кунлардагина 
шунақа ҳислар вужудимни қамраб олади. Оламни кўраётгандек бўламан. Шу сокин оқшомда 
қаердадир, жуда олисда жанг кетаётганини, ўт чақинлари орасида кампирнинг ўғли гоҳ 
эмаклаб, гоҳ югуриб олдинга интилаётганини кўриб тургандек бўламан. 
Орамизда оналик меҳрига тўймаган етим болалар ҳам бор эди. Улар кампир келганда 
атрофида гирдикапалак бўлишарди. Топган-тутганларини олдига тўкиб солишарди. Шундай 
бўлса ҳам у койишдан тинмасди. Ҳадеб бизни уришаверарди. Биламан, оналар шунақа бўлади. 
Болани, ҳатто у бола-чақалик бўлганда ҳам койийверишади. 
Ким билсин, у ҳам ёлғизликдан ўртаниб, дилини ёзиш учун олдимизга келаётгандир. Ким 
билсин, у бизни кўрганда ўғлини кўргандек бўлар. 
Уч кун бўлди уни кўрмаганимизга. Бугун иш зўр бўлди. Куни билан заводдан қайноқ цемент 
ташидим. Машинамнинг кабинаси жазирамада дазмолдек қизиб кетди. Ҳориб-чарчаб 
келарканман, кампир тўғон устида мени кутиб турарди. 
— Неъматдан хат, ўқиб бер, болам. 
Унинг қўлидан уч бурчак хатни олиб, табелчининг будкасига бошладим. Нарядчи қиз 
курсисини бўшатиб берди. Хатни ўқиётганимда кампир икки қўлини тиззасига тираб, жимгина 
қулоқ солиб ўтирди. 
Ўғли соғ-саломатлигини айтиб, яраланиб госпиталга тушиб қолганини, яқинда уйига 
бутунлай жавоб тегишини айтган эди. Кампирнинг кўзлари бесаранжом бўлиб қолди. Қўлимдан 
хатни олиб орқа-ўнгини ағдариб қаради. 
— Ҳаммасини ўқидингми? Бирон жойини ташлаб кетмадингми? Қаеридан яраланганини 
ўқиб бермадинг-ку! 
Хатда Неъмат қаеридан яраланганини айтмаган эди. Кампир ташвишда қолди. Хат билан 
бўлиб, будкага қизлар киришганини, улар жим туриб суҳбатимизга қулоқ солишаётганини 
билмай қолибмиз. 
Қизлар кампирни алаҳситиш учун бирдан чувиллаб юборишди. 
— Холажон, ўғлингиз келганда мени келин қиласизми? 
Кампир унга қараб кулиб юборди. 
— Сеними? Аҳволингни қара, сочинг пахмоқ, бурнинг пучуқ. 
— Ҳо, — деди гап қотган қиз, — яхшилаб қаранг, пардоз қилсам ойдек келин бўламан. 
Ҳаммамиз қотиб-қотиб кулишдик. Кампир бирдан қизларни койиб кетди. 
— Ўзларингга қарасангиз бўлмайдими, қиз бола деган ўзига қараб туради. Уйимга келинг, 
қатиқ ивитиб қўйганман, бош-мошларингни ювиб оласанлар. Ўсмам ҳам отқулоқ бўлиб ётибди. 
Кампир кетди. У кетди-ю, қизларнинг кулгиларини ҳам ўзи билан олиб кетгандек бўлди. 
Бирданига ҳаммасининг уйи, онаси, онасининг беозор койишлари эсига тушиб кетди. Қозиқда 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish