Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
113
Кўм-кўк осмон жим. Булутлар жим. Унинг илтижоларига на кўк, на ер жавоб қиларди. 
Олисда ҳарир туман ортида салкам минг йил яшаган Вобкент минораси кўриниб турарди. 
Гўё у: 
— Юр, узоқ асрларга яна бирга кетайлик, — деб чорлаётганга ўхшарди. 
Чол қалъадан ҳорғин қайтиб келаркаи, атрофни қоронғулик пардаси ўраб, нилдек осмонда 
бирин-кетин юлдузлар кўз оча бошлаган эди. 
1992 йил, май. 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
114
ХОТИН 
Мунисхон эридан ажралиш ҳақидаги аризасини суд қабул қилгани тўғрисидаги хабар қоғози 
почтадан келганда ҳам, суд залида ўтириб эрининг ғамгин қиёфасини кўрганда ҳам бунчалик 
изтиробга тушмаган эди. У ҳозир айвон лабида ғижимланган газетага беҳуш қараб ўтирибди. 
Кампир ҳовлида ивирсиб гоҳ ошхонага, гоҳ уйга киради... Қизига бир нима дейишга тили 
бормайди. Нима ҳам дея оларди у. Олти ойдирки қизи Мунис ўз ёғига ўзи қоврилади. Севган, 
аҳди паймонлар билан теккан эрини ташлаб келди. Дарди ичида. На она, на ота унга ботиниб 
гапира олади. Нима бўлса ҳам, кўнгли яримта, деб яхши гапириб келишади. Она бўлса хилватда 
оҳ уриб: «Қўшгани билан қўшақарисин, ҳар қизки уйдан чиқдими, қайтиб келгулик қилмасин» 
деб пичирлайди. 
Мунисхоннинг эридан ажралиб келганидан то шу кунгача чеҳрасида самимий кулгини на 
ота, на она кўрди. Унинг юзи заъфарон бўлди. Айниқса, бугун эрталаб почтальон ташлаб кетган 
газета нохуш хабар келтирди. Газетада эри Жўрабек тўғрисида каттагина фельетон босилиб 
чиқибди. Ў маиший бузуқликда, қурилиш материалларини талон-торож қилишда айбланган эди. 
Мунисхон бир неча бор ўқиган бу айбномага тикилар экан, ичидан келган кучли хўрсиниқни 
тўхтатолмай ўрнидан турди. 
«Унинг шу аҳволга тушиб қолишига мен айбдорман. Нега уни ташлаб келдим, нега 
охиригача олишмадим? Нега уни шу йўлдан қайтаролмадим? Нега унинг бемаъни улфатларини 
қувмадим?..» 
Мунисхон ана шундай изтиробли ўйлар билан ўзини ўзи койиркан, бирдан кўзига суд зали 
кўриниб кетди. Жўрабек соч-соқоли ўсиб бир ҳоли, бир сар қиёфада ўтирибди. У ҳар замон 
бунга ер остидан қараб кўяди. Унинг бевақт ажин тушган юзларида аллақандай тушуниб 
бўлмайдиган ифода. Мунисхон беш йил бирга яшаб унинг юзларини, кўзларини бунақа лоқайд, 
ифодасиз кўрмаганди. Ҳатто Жўрабек бирор нарсадан ғазабланганда ҳам кўзларида қандайдир 
табассумга ўхшаган бир ифода бўларди. Ҳозир-чи? Ў энди ҳамма нарса тамом бўлди, энди 
яшашнинг ҳам қизиғи қолмади, дегандек, курашда енгилган, нажот йўлини бутунлай йўқотган 
киши кепатасида ўтирарди. Мунисхон ўшанда ўрнидан туриб суд ҳайъатига: «Йўқ, эримни 
ташламайман, ахир мен уни яхши кўраман!» деб қичқиргиси келди. Қандайдир бир куч уни 
ўтирган жойига михлаб қўйгандек қимирлатмади. Уйқусиз кечалар, тунни тонгга улаб уни 
кутишлар, лаззатини, тинчини йўқотган жуфтлик ҳаёти, тентишлар, то ҳушни йўқотгунча 
ичишлар, таъналар — ҳаммаси, ҳаммаси бир бўлиб, эр-хотинни суд остонасига олиб келган эди. 
Мунисхондан ажралиш Жўрабекнинг хаёлига ҳам келмаган эди. Бу мудҳиш сўзни биринчи 
бўлиб Мунисхон баланд овоз билан айтди. Бу гапнинг даҳшатини Жўрабек дарров сезмади. 
Эрлик ғурури шундоқ гапни айтган хотинига тик қарашга, уни эламасликка мажбур қилди. У 
бемаҳал портлаган бу бомбанинг даҳшатини суд залида сезди. Сезди-ю, энди кечикканини, 
жафокаш, чинакам мунис дўстини йўқотганини англади. Унга шу топда бирдан ҳаётнинг 
маъноси йўқолгандек, яшашнинг қизиғи қолмагандек бўлди. То суд мажлиси тамом бўлгунча 
мурдадек жонсиз, ҳиссиз ўтирди. Саволларга нима деб жавоб берганини, хотини унга қандай 
таъналар қилганини худди туш кўраётгандек жуда хира, рангсиз, товушсиз, фақат имо-
ишоралардангина сезаётгандек эди. Мунисхон эса ички дард, изтироб кучи билан, ҳам ғазаб, 
ҳам нафрат ёғилиб турган сўзлар билан уни айбларди. Ҳа, Мунисхон уни фақат, фақат 
айбларди. Бир умр ундан яхшилик кўрмагандек айбларди. Айбларди-ю, севган кишисидан, 
орзу-умидларидан, ниятларидан, бирга кечирган ойдин кечаларнинг ёрқин, аллақандай нурга, 
шуълага тўлган хотираларидан бир умр ажралаётганини сезмасди. Шундай бўлди. Беш йиллик 
умрдан фақат ўша суд қарори қолди, холос. Энди улар бир-бирларига бегона кишилар бўлиб 
қолишди. 
Шундайми? 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish