Савол: пайғамбарлар ҳалойиқни дуоибад қилмас эдилар. Юсуфнинг карвон
аҳлини дуо қилмоғида не ҳикмат бор?
Жавоб: Юсуфнинг дуоси дуоибад эмас. У хот бу қул мени урди, гуноҳкор бўлди,
қ
иёматда азоб кўргуси. Зора Оллоҳ қудратини кўриб, тавба қилса, гуноҳидан фориғ
бўлса, дўзах азобидан қутилса, деган умидда ҳайрли дуо қилганди.
Алқисса, карвон йўлга равона бўлди. Мисрга етишга бир кунлик йўл қолганда
Ушвон деган жойда, денгиз қирғоғида тўхтадилар.
- Эй ўғлим, сувга тушиб, ювиниб, ўзингни гард-ғуборлардан поклаб олгин,
эртага шаҳар халқи билан учрашурмиз, - деди малик Заър.
Юсуф алайҳиссалом сув бўйига келдилар ва Оллоҳга муножат қилдилар:
-ь Илоҳо, бир пардани каромат қилгил. Баданларимни кишилар кўрмасинлар.
Оллоҳ таоло Айнулҳитон балиққа амр қилди. У балиқ сув ичидан чиқиб, гавдаси
биолан Юсуф алайҳиссаломни тўсди. Ул зот ечиниб, ювина бошлади.
- Илоҳо, Юсуфнинг барокатидан шундай каромат бергилки, жамики балиқлар
ичида номим эзгуликка буркансин, - деди балиқ. Бу дуо ижобат бўлди. Оллоҳ таоло
унга иккита бало бердики, улардан бирининг қорнида Юсуф алайҳиссалом қирқ кун
турди. Яна бирининг қорнида эса Сулаймон алайҳиссаломнинг узуклари қирқ кун
туриб қолди.
Юсуф алайҳиссалом ювиниб бўлганларидан сўнг Жаброил алайҳиссалом
жаннатдан нурдан яратилган кўйлак келтирди. Малик Заър унга шоҳона тўн
кийдирди, бошига олтин тож, кийдириб гавҳарлар Билан зийнатилган камар
боғлади. Ясатиб, туя кажавасига ўтказган эди Юсуф алайҳиссаломнинг бир ҳуснлари
минг бўлди, ҳалойиқнинг кўзи ҳира, ақли тийра бўлди.
Савол: Ўша карвон ичида бошқа жойлардан келганлар ҳам бор эди. Юсуфни
айнан Малик Заър қўлига туширилганда қандай ҳикмат бор?
Жавоб: Миср шаҳрида Зулайҳо деган заимфа бор эди. Оллоҳ таоло тақдири
азалда бу заифага Юсуф алайҳиссалом қўлида имон келтиришликни тақдир
қ
илганди. Юсуфнинг Малик Заър сотилиш, Мисрга келтирилиши ва Яна
сотилишидан сабаб шу эди.
Вақтики, малик Заър Юсуф алайҳиссаломни Миср яқинига олиб келганида
шаҳарда шундай гап юрди: "Малик осмон ойини ердан топиб олганмиш. Кимки
унинг юзига боқса, кўзи ҳира бўлармиш. Унинг ҳусну малоҳати олдида куну ой ҳира
тортармиш". Бу гапни эшитгна Миср аҳли борки, ҳаммаси: ёшу қари, эркаку аёл
томошага чиқдилар. Ҳаммасининг кўзи Юсуф алайҳиссаломда эди, унинг боши узра
бир парча булут соя ташлаб турарди. Буни кўрган одам борки, ошиқу шайдо
бўларди, Яна бир кўрсам, дея орзу қиларди, ҳаргиз ажратгилари келмасди. Ҳамма
вилоятнинг беклари келиб, Юсуфни сотиб олмоқ умидида олтин, кумуш, мол-қўй,
товар йиға бошлади. Улар пуллари етмаса, жонларини ҳам беришга тайёр эдилар.
Даллоллар орага кириб, нарҳини тинмай ошириш пайида эдилар. Чиройли
кўринишли айвон қуриб, нақшлар Билан безатди, шоҳона гилам ва бисотлар билан
оройиш берди. Олтин тахт қўйиб, зарбоплар Билан безатди. Жума куни эди. Миср
халқи кимдир сотиб олишга, кимдир томошага йиғилдилар. Жарчи баланд овоз
Билан чорлай бошлади:
- Эй Миср халқи, кўринглар, чиройда ҳеч бир одам боласи тенглаша олмайдиган
бу ўғлонни ким сотиб олади. Кулча юзли, юмалоқ бошли, қора сочли, ўнги сўлида
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |