Microsoft Word qisasi rabguziy ziyouz com doc



Download 1,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/125
Sana23.02.2022
Hajmi1,26 Mb.
#141673
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   125
Bog'liq
Qissasi Rabg uziy. Nosiruddin Rabg uziy

 "Эҳсон ал-баён" деган тавсирда келишича, Мадина шаҳрида Сулаймон ибн Ясар 
исмли гўзал ва кўркам бир йигит бор эди. Мадина аёллари унинг ишқи Билан маст 
бўлиб, эрларига кўнгилсиз бўлдилар. Сулаймон ибн Ясор бундан ҳабар топгач, 
балога йўлиқмайин, Дея мадинадан қочиб бориб, Шомга ўрнашди. . . Еттиш йилдан 
сўнг Юсуф алайҳиссаломни тушида кўради.  
Ундан "Эй юсуф, хотинларга майл қилиб, қасд қилган сенмисан?", деб сўради. 
Шунда Юсуф алайҳиссалом "Агар парвардигоримнинг мўжизаларини кўрмаганимда 
эди, маломатинг ўринли бўларди. Айт-чи, аёлларга қасд қилмасдан улардан қочган 
сенмисан?" дея жавоб берибди. Ушбу далил Билан маълум бўладики, Зулайҳо қасд 
қ
илганида Оллоҳнинг мўжизасини кўрган Юсуф алайҳиссалом обрўйи билан ўзини 
сақлади. 
 Пайғамбаримиз муҳаммад мустафо с.а.в. дебдурларки: "Менга дунёдаги уч нарса 
суюкли бўлди: бири хушбўй нарсалар, иккинчиси хотин зоти ва учинчиси намозда 
кўзимнинг ёруғ бўлиши". 
 Ишорат: Агар Юсуф Зулайҳога қасд қилмаганида эди, (Оят) "Биз шундоқ қилдик, 
ундан ёмонликни ва беҳаёликни қайтармоқ учун" дейилмаган бўларди. Юсуф 
алайҳиссалом қасд қилди, аммо Оллоҳ таолодан қўрқди ва шариат ҳаққини сақлади. 


Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
89
Оллоҳ таоло марҳамат қиладики: "Кимки бизшга Юсуф сингари сиғинса, уни Юсуфни 
қ
утқаргандан қутқазурмиз". 
 Ҳикоят. Бир аёл имом Муҳамма ибн ҳасан Шайбонийга ошиқ бўлиб қоади. У йўл 
бўйида пойлаб ўтириб, имом Муҳаммад келганида деди:  
 - Эй мўминларнинг имоми, сендан бир масалални сўрамоқчи эдим. Уйга киргил, 
сўрайин. 
 Имом уйга кириши билан аёл ортидан эшикни беркитди-да, унга ташланди. Имом 
унга қанча насиҳат қилмасин, қабул қилмади. 
 - Менинг хирсим кучлидир. Жон аччиғидан хирс аччиғи қаттиқ дейишади. Мени 
кўргил, ҳожатимни ушатиб олайин, ундан кейин сенинг муродингни ҳосил қилайин, - 
деди имом. 
 Аёл бунга кўнди. Имом ташқарига чиқиб, ўзининг вужудидан чиққан нажосатини 
юзига, бўйнига суртган ҳолда қайтиб кирди. Буни кўрган аёлнинг кўнгли совиди. 
 - Эркак киши ҳам шундай бўладими, бор кетгил! - дея уйидан чиқариб юборди. 
Имом Муҳаммад уйига боргач, минг олтинни садақа қилди ва Оллоҳ таолога шукрона 
келтирди. Дейдиларки, одамзотдан икки нарса қолар: эзгулик ва ёмонлик.  
 Кўргилки, Зулайҳонинг ўтганига неча йиллар бўлса ҳам унинг яроқсиз ишини 
ҳ
амон барча имомлар меҳробда, ҳамма олимлар минбарда, барча қорилар 
анжуманларда, ҳамма фарзандлар мактабларда ўқиб келадилар. Шунинг баробарида 
Юсуф ҳам дунёдан ўтганида қанча йиллар бўлса-да, унинг эзгу номи қолди ва уни 
Оллоҳ 
каломи 
ичида 
(Оят) 
"Ҳақиқатда 
у 
Бизнинг 
мухлик 
қ
илинган 
бандаларимиздар", дея қироат қилинмоқда. 
 Қачонки, Зулайҳо Юсуфни уйга киритганидан кейин эшикларни темир занжирлар 
билан беркитганида Юсуф алайҳиссалом кўнгли нохушликни сезиб, иштони 
боғичини туга бошлади. Буни кўрган зулайҳо Юсуф иштони боғичлари ечмоқда, деб 
ўйлаб, севинганидан уйнинг тўрида турган бут устини чодир Билан ёпиб қўйди. 
 - Устини ёпганинг нима эди? - сўради Юсуф алайҳиссалом. 
 - Топинадиган бутим ўшадир, ундан уялурман, - деди Зулайҳо. 
 - Сен бир санамдан уялганингда мен нега Оллоҳдан андиша қилмайин, - деди 
Юсуф алайҳиссалом. 
 Баъзилар айтадилакрки, Юсуф бу ишни қилайинми, Дея икбиланиб қолди. 
Қ
улнинг ўз муроди устидан эрки бўлмасди, аммо Юсуфни ўзи кўрган далиллар 
тўхтатиб қолганди. Ўша далиллар нима эди? 
 Бири шуки, Юсуф "Қаноти юлинган қушдай бўлишни истайсан-ми? Бошқа қушлар 
кўкка учса, сен ерда қолурсан", деган овозни эшитганди. 
 Яна бири шуки, уй шифтида Яъқуб алайҳиссаломни кўрганда ва у "Эй Юсуф, 
пайғамбарлардан эканлигингни унутиб, аҳмоқлар ишини қиласанми?" деган эди. 
 Яна бири шуки, уйнинг шифтида "Эй Юсуф, зино қилмагин!" деган ёзувни 
кўрганди. 
 Яна бири шуки, Азизи Мисрни кўрганди. Яна айтишларича, Зулайҳонинг юзига 
боққанда, кўзига кўрксиз кўринди: юзи ёнғоқ каби қаваргандек, лаблари 
ҳ
абашийлар лабларидек, кўзлари чақир, бурун тешиклари кенг ҳолда намоён бўлди. 
Бу ҳолатни кўрган Юсуф алайҳиссалом юзини ўгирди.  
 - Эй Юсуф, биттагина сўзим қолди, сабр қилгин айтиб олайин, - деди зулайҳо. 
 Аммо Юсуф алайҳиссалом ортига бурилди, Зулайҳодан кечмоққа тушди. Зулайҳо 
юсуфни тутмоқчи бўлиб ўрнидан турди, бири қочди, иккинчиси қувлади. Юсуф 
алайҳиссалом қайси эшикка етгани ҳамони Оллоҳ қудрати билан эшикнинг темир 
занжирлари ўз-ўзидан очиларди. Бир-бирларин қоча-қува еттинчи эшикка 
етганларида Зулайҳо Юсуф алайҳиссаломинг этагидан тутиб олди, тортганида этак 


Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
90
йиртилиб, бир парчаси қўлида қолди. (Оят) "Улар ҳар иккаласи дарвоза томон 
югирдилар ва у Хотин Юсуфнинг орқа этагидан йиртиб олди ҳамда дарвоза олдида 
ул хотиннинг эрини учратиб қолдилар". Эшик олдида ўз эрини кўрган Зулайҳо айбни 
Юсуф алайҳиссаломга ағдарди: 
 - Сени уйингда хотининг ёмонлик қилган, таомингга қўл чўзган одамнинг жазоси 
нимадир? - деди Зулайҳо ўзини оқламоқчи бўлиб. 
 - Менинг аёлимга ким ёмонлик қилди, ким қўлини чўзди? - деди эри. 
 - Уйда ётган эдим, Юсуф кириб қолди, ёлғизлигимни кўриб, менга қўл чўзгани 
қ
асд қилди. Аччиғимдан уни қувиб чиққанимда, сен дуч келдинг, - деди зулайҳо. 
 Латифа. Зулайҳо кофира эди, ўз айбларини Юсуфга ағдарди. Зулайҳо бир соат 
ичида учта макр тузди. Аввало айбини ўз зиммасидан Юсуфга ағдарди; кейин уни 
ўлдириб қўядилар деб қўрқди-да, зиндонга солишни талаб қилди; Яна зиндонга 
солдирганим учун менга нисбатан адоват уйғонади деб ўйлади-да, қаттиқ азобга 
солишини тилади. 
 - Мен сени сотиб олгандим, ишончли ва ихлосли деб билгандим, ўғил 
тутингандим. Буларнинг эвазига шундай жавоб қилдингми? - деди азиз Зулайҳонинг 
иддасларини эшитгач, Юсуфнга қараб. 
 - Мен покман, гуноҳим йўқ, - деди Юсуф алайҳиссалом ўзини ҳимоя қиларман. - 
Зулайҳонинг ўзи қасд қилди, қувлади, қочиб чиқдим. 
 - Сен ундай дейсан, бу эса бундай дейди. Қайси бирларинггизнинг сўзларингиз 
ёлғон эканлигини билмай қолдим, - деди Азиз бу гаплардан ожиз қолиб, ҳаёлга 
чўмаркан. 
 - Бу ишга шошилмагин, яхши ўйлаб олгил, - деди Юсуф алайҳиссалом. 
 - Поклигингга қандай гувоҳлик келтирасан? - Сўради азиз. Шунда Юсуф 
алайҳиссалом Зулайҳонинг Талҳон исмли хизматкорининг бешикда ётган тўрт ойлик 
чақалоғини кўрсатди. 
 - Эй Юсуф, гуноҳ қилганинг, ёлғон сўзлаганинг етмасмиди, яна менинг устимдан 
куларсан? Тўрт ойлик бола қандай қилиб сўзласин? - деди Азиз гинахонлик қилиб. 
 - Менга яқин келгин, сўзларимдан ҳурсандчилик ва фарқ топарсан, - деди 
чақалоқ шунда азизга қараб. Азиз боланинг олдига келди. - Эй Азиз, Юсуфнинг 
кўйлагини олди томонидан йиртилган бўлса, Зулайҳо ростгшўйлардан бўлар, Юсуф 
ёлғончилардан бўлар. Агар кўйлакнинг орқа томнидан йиртилган бўлса, Юсуф 
ростгўйлардан бўлар, Зулайҳо ёлғончилардан бўлар. 
 Савол: Чақалоқ Зулайҳо ёлғон айтди, Юсуф тўғри сўзлади, Дея аниқ-равшан 
нишорна бермасдан, ишорат билан гапирди. Бунинг боиси нимада?  
 Жавоб: маҳлуқ (яратилмиш)ларнинг гуноҳликлари икки нарчадан бирига 
нишона беради: ё поклайди, ё раво қилади. Аммо бу бола Оллоҳ таоло даргоҳидан 
сўз сўзлади. Шу сабабдан ёлғон сўзлаш раво эмасди, рост гап айтилса расволик 
бўларди. Расво қилмоқ Яратганга раво эмас, шу жиҳатдан Зулайҳонинг пардасини 
очмади, балки ибрат Билан эмас, ишорат билан билдирди. 

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish