Муҳаммад юсуфнинг “Қора қуёш” достони ҳАҚида мулоҳазалар ахматов Абдуллажон. Ўздсми каф факультети



Download 23,3 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi23,3 Kb.
#195860
Bog'liq
Қора қуёш А Ахматов 93695 20606


МУҲАММАД ЮСУФНИНГ “ҚОРА ҚУЁШ” ДОСТОНИ ҲАҚИДА МУЛОҲАЗАЛАР
Ахматов Абдуллажон.
ЎзДСМИ КАФ факультети
303-гуруҳ талабаси

It is written about the Black Sun epic written by Muhammad Yusuf. The epic is a work written in simple language that justifies the tyranny of the dictatorial regime. You can also find out who the Black Sun is and the oppression it inflicted on its colonies in a dictatorial system


Это написано об эпосе «Черное солнце», написанном Мухаммедом Юсуфом. Эпос – произведение, написанное простым языком, оправдывающее произвол диктаторского режима. Вы также можете узнать, кто такое Черное Солнце и какое угнетение оно нанесло его колониям при диктаторской системе.
Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб Қора қуёш достони ҳақида ёзилган. Достон мустабид тузим истибдодини асослаб беролган содда тилда ёзилган асар ҳисобланади. Бундан ташқари Қора қуёшнинг ким эканлигини, унинг мустабид тузимда мустамлакаларига ўтказган зулми ҳақида билиб олишингиз мумкин
Калит сўзлар: Муҳаммад Юсуф, Қора қуёш, достон, зулм, қуёш тутилиши.
Поэтик гўзалликнинг энг чиройли, содда ва халқона гўзал намуналари инсон қалбида куй бўлиб янграши шу халққа дахлдор бўлган инсонни бефарқ қолдирмаса керак. Уни қоғоздан қалбга кўчиришни уддалай олган шоир Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб бўлган “Қора қуёш” достони ҳам ана шундай яхши асарлардан бири ҳисобланади. Достонни ўқигач, истибдод зулми ҳақида, мустамлаканинг чириган сиёсатини англаб, беихтиёр ўйга толамиз. Бизни шундай азобларга гирифтор қиилган инсондан ўзбек халқининг бир вакили сифатида нафратланамиз. Сабаби босқинчининг қилмиши юракларга сиғмайди. Душманнинг зулми куракларда турмайди. Ана шундай зулмларни ва зулмлар сабабчисини достонни ўқиш жараёнида англаб борамиз.
Дастлаб “Қора қуёш” достони шундай бошланади: “Жондан азиз синглим Қумри! Мактубингга жавоб ёзаман. Шунинг учун ёзаманки, кечаси соат тўртда эслаб хат ёзганинг учун ёзаман, яна шунинг учунки, ёш қалбингни бахтсиз маҳбус учун эзиб, ширин уйқунгни бемаъни саргузаштим билан бузганим учун ёзаман. Кўнглингни паришон қилиб, уйқусиз тонг оттирганинг учун ёзаман… Хат ёзмаганимга сабаб умидсизлик эмас, аксинча умидим порлоқ ва юксак. Очиғини айтсам, аччиқ турмушнинг аламли азобидан куйловчи мактубим садоси билан сен каби меҳрибонларим кўнглини йиғлатишдан сақланиш мақсадида хат ёзишдан кечдим… Юракни тош қилиб бўлса-да унутишларизни сўрайман. Разил ҳаётга кўникиб қолганимда ширин турмушни эслатмасангиз эди. Мен учун тўккан кўз ёшларингизни эслар эканман, қалбим сиқилади, бахтсизлигим гавдаланиб кўз олдим қоронғулашади-да, туғилганимга қасам ичиб, бор дунёдан кечгим келади… Қумри, раҳминг келса яна қайта сўрайманки, мени эсдан чиқар, ортиқ мени қийнаб юрагимни эзма… Эҳтимол, тез кунда кўришармиз. 51-йилга ҳам кўп қолмади. Ўзини менга яқин тутган қариндош ва ёр-дўстларга олдинги хатимда охирги саломимни қўндирган эдим. Яна қайтаришга ўрин йўқ. Опангга айтгинки, мени илтимосимни унутмасин! Чор-ночор хайрлашиб қолувчи:
Акмал” Боенгол. 22.XII.46.
МУАЛЛИФДАН: Бу хатни мен тасодифан топиб олдим. Шу ҳолида, имлоларини тузатмай, сизга ҳавола этдим. Эҳтимол, бу мактуб Қумри исмли муштипар аёлга акасидан ёлғиз ёдгордир. Агар шундай бўлса, мен уни эгасига қайтараётганимдан хурсандман.”
Шу ўринда достоннинг бошланишига аҳамият берсак. Узоқ ўлкаларга қамоқ жазосини ўташ учун юборилган ўзбек йигити бор дардини унутиб, хат қоралайди. Дастлаб, узоқ хат ёзмаганини изоҳлаб қишлоғидаги синглисидан кечирим сўраб, хижолат билан уни безовта қилганидан куйинади. Уни кутаётганлар учун қамоқдан қайтишига ва кейинги ҳаёти яхши бўлишига умид қилади. Чунки ҳар бир маҳкумда эртанинг умиди, зулмнинг тугаши, жаннат ва озодликнинг бир-бирига жуда яқин эканлигига ишонч бор. Қалбларида ана шу озодликни қуриш учун жонидан ҳам кечишга тайёр бўлади. Шоир эса юртдошини кутаётган ватандошларига ана шу мактубни етказганидан миннатдор бўлади, чунки шоирлар инсоний фазилатлари жўш урган инсонларни куйлашни яхши кўришади.
Кейинги қисмларда шоир бир одам билан суҳбатда бўлади. Шунда Одам ҳақиқатни етим болага ва бахтни толкосадаги аталага ўхшатади. Замон зайли билан меҳрибон миллатимиз, соддадил халқимиз бахтни толкосада ичган аталасида деб ўйлайди. Ваҳоланки, мусулмон халқимиз борига қаноати, Аллоҳдан қилган андишаси ила, жонзотларга озор бермайдиган инсонлар бўлади. Аллоҳдан қўрқмайдиган, мустабид тузумнинг тизимидан чиқмайдиган одамлар шу тизимнинг бошқарувчилари ҳисобланарди. Улар инсон тақдирига мутлақо бефарқ қарайдиган атеистлар ва бошлиқнинг сўзини сўзсиз бажарадиган қуллар каби мартабада бўлади. Қилмишлари билан беозор халқни безор қилади.
Шеьр сўнгида халқларнинг бошига тушган азоб-уқубатлар, ранжларнинг сабабчиси Сталин тилга олинади. Одам эса толкосадаги аталанинг-бахтнинг нималигин Сталиндан сўрашини айтади. Адолат эса ота-онасидек ҳимоячиси йўқ етим болага ўхшатилади.
Тасаввур қилинг, соқов инсон Сталиннинг исмини “Ишталин” деб айтгани учун отилади. У ўлими олдидан ҳам “Яшасин Иштали-ин!”-деб жон беради. Наҳотки, инсонийлик тушунчалари шунчалар қолоқ, шунчалар тубан бўлган? Ахир соқовлиги учун шундай талаффуз қилади, бу унинг учун табиий ҳол. Наҳотки, инсон ҳаёти шунчалик беқадр бўлган бўлса, деб ўйлаб қоласиз. Ёки ўз айбини билмай қамалган “Сулаймон Азимов”нинг думини туҳмат туфайли Сибирга сургун қилиниши-чи? Ўз дардлари билан юрган Сулаймон умрида кўрмаган инсондан, ўз исмини эшитиб, ўша шеригининг ҳам ўзига шерик сифатида туҳмат билан қамалиши истибдод фитнаси эмасмиди?
Миллат зиёлиларини йўқ қилиш, халқнинг уйғонишидан қўрққан инсонга қора қуёш сифатида қаралишини достонни ўқиш жараёнида англаб борасиз. Одатда қуёш ерни иситиш, ёруғлик улашиш учун чиқади. Экин-текинларнинг бўй чўзиши учун кўкка кўтарилади. Халқни уйғотувчи сиймолар, жадидларимизнинг ҳаракатидан ташвишга тушганлар, ўзларининг ўринларини йўқотиб қўйишдан қўрқиб, жадидларнинг қотилларига уларни тутиб беришда қатнашадилар ва хоинлик кўчасига қадам босадилар.
Аммо ўз айбларидан қўрқмайдиган кимсалар, улардан кейигни инсонлар уни ёмон кўришидан қўрқмайдиларми? Қамоқхонада коғозлардан қуроқ қилган қайси бобомизнинг бизга атаган меросини йўқ қилиб ташлаган у нозирни инсон деб атай оламизми? Чўлпон, Абдулла Қодирий, Усмон Носир, Файзулла Хўжаев ва Туркистонни уйғота оладиган миллатимизнинг ва миллатларнинг огоҳ инсонларини қатлиом қилиниши, аслида қуёшнинг бу разилликларга бардош беролмай “қорайиши” эмасмиди?
Табиатда қуёш тутилиши юз берса, ой қуёш юзини яшириб қўяди ва осмонда қуёш худди қорайгандек кўринади. Ана шу қора куёшда, табиат меҳрдан бебаҳра қолади. Демак, шавқатсизлик ва бемеҳрлик рамзи сифатида қора қуёш гавдаланади. “Қора қуёш” – Иосиф Сталин... Шоир унга етиб бўлмаслигини, зиёлилар йўлини тўсувчи рамзий образни достоннинг асл маъноси сифатида тасвирлаб беради.
Достонни ўқиган инсон кечинмалари юракларни жиз эттириб кетади. Айниқса, ҳали энди оёққа туриб, атак-чечак қилиб юра бошлаган норасида гўдакларнинг қамоқхонада сўроққа тутилиши, собиқ шуро бошқарув тизимининг энг жирканч жиноятларидан биридек туюлади. Ҳали гапиришни билмайдиган боладан жавоб олиш қандай мантиққа тўғри келади? Роман ёзган ёзувчига: “Шу шеър сизникими?”-деб сўраш қайси жоҳилиятнинг сарқити? Олти тилни билган билимдонга ўлим ҳукми чиқариш-чи? “Кора қуёш” миллатда ақллилар бўлишини истамас эди. Чунки ҳар бир ақл зиёга илҳақ, ҳар бир зиё зулматни ҳам ёритиш қудратига эга эди.....
Муҳаммад Юсуфнинг ушбу асарини ўқиб, рамзий образлар ва содда баркамоллик унинг энг яхши топилмаларидан бири эканлигига яна бир бор амин бўлдим.

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Муҳаммад Юсуф замондошлари хотирасида. Муҳаррир У. Қўчкоров. – Тошкент: “АБ1В” нашриёти, 2014. – 232 б.

  2. Сайланма: шеърлар, достонлар/М. Юсуф.-Т.: “Шарқ”, 2019. -386 б.



  1. Биз бахтли бўламиз. М. Юсуф. Тузувчи ва нашрга тайёрловчи: Назира ас-Салом, Мадина Мухаммад Юсуф қизи.- Т.Nihol 2008 -192 б.

  2. Quyoshga qarab oqqan suv:sheʼlar. M. Yusuf.-T.Nurafshon buzinnes 2019. -232 b.

Download 23,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish