Microsoft Word qisasi rabguziy ziyouz com doc



Download 1,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/125
Sana23.02.2022
Hajmi1,26 Mb.
#141673
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   125
Bog'liq
Qissasi Rabg uziy. Nosiruddin Rabg uziy

www.ziyouz.com кутубхонаси 
26
бир қишлоқ қурдилар. Уни "Қарят ул-самонина" деб атадилар. Олти ой сув ичда 
турганларида шамол келмаганди. Тўсатдан шамол келдики, бу уларга ёқмади, касал 
бўлдилар. Оқибатлда ҳаммалари ўлиб, етти кишигана қолдилар. Нуҳнинг ўзи уч ўғли 
ва уч келинидан бошқа бирор киши қолмади. Бугун келиб одамларнинг ёвузлари, 
яхшилари, мўминлари, кофирлари - ҳаммаси Нуҳнингф арзандларидан бўлар. Ката 
ўғлини Сом, ўртанчасини Ҳом, учинчисини Ёфас дер эдилар. 
Бир куни Нуҳ ухлаётганди, шамол келиб этагини кўтарди. Шунда унинг уят жойи 
очилиб қолди. Уни кўрган Ҳом кулди, Сом эса уни маломат қилди, Ёфас келиб тўни 
Билан ёпиб қўйди. Оллоҳ таоло бу шимликнинг ёмонлиги туфайли Ҳомнинг 
пуштикамаридаги уруғларини қора қилди. Уялганидан хотининг қўлидан тутиб, 
денгиз қирғоғида қамишдан уй қилиб, яшай бошлади. Шундай қилиьб, ҳиндулар, 
ҳ
абашлар, зангилар - ҳаммаси унинг уруғидан бўлдилар. 
Араблар ва Ажамларнинг отаси Сом бўлди. Ҳомни Ҳиндистонга (ҳиндулар юрти 
демоқчи), Сомни араб ва ажам вилоятларигат жўнатди. Ёфас эса Туркистон 
вилоятларига келди. Ҳамма туркий халқлар унинг уруғидан тарқалди. Шу боисдан 
турклар азиз ва мукарра мбўлдилар. Бу сўзлар Абу Исҳоқ Нишопурий жам қилган 
"Қиссаси ал-анбиё"да битилгандир. Бошқа оламларнинг айтишларича, Яъжун ва 
Маъжун ҳам Ёфас уруғидан чиқар. Каъб ривоятига кўра, Одамато ухлаётган чоғда 
туш кўради. Нутфа ерга томиб, тупроққа қоришади. Оллоҳ таоло ундан Яъжун ва 
Маъжуни яратди. Шу боис бизларга ота тарафдан боғланиб, қариндош бўлар. Ҳавво 
она тарафдан боғланмас, ўгай бўларлар. Абдуллоҳ ибн Аббос (Оллоҳ ундан рози 
бўлсин): "Одам фарзандлари ўн ҳиссадир, унинг тўққиз ҳиссаси Яъжун ва Маъжун, 
бир ҳиссаси жамики одамлардир", деган. 
ҲИКОЯТ. Нуҳнинг бир қизи бор эди. Бир одам сўради, бермоқчи бўлди. Яан биров 
сўраб келганди, унга ҳам бермоқни иҳтиёр қилди. Тағин биров сўради, унга ҳам 
беришга рози бўлди. Тўртинчи биров ҳам сўраб келди, уни ҳам кўнгли тилади. 
Ҳ
аммалри қизни олиб кетгани бир вақтда келиб қолдилар, шунда Нуҳ алайҳиссалом 
қ
айғуга ботди. Уйида бир қанжиқ ити ва урғочи эшаги бор эди. Оллоҳнинг қудрати 
Билан иккаласи ҳам қизларга айландилар. Парвардигор жаннатдан бир ҳурни 
чиқарди. Уларнинг ҳаммалри бир хил суратлик Эдики, у ўз қизи қайсилигини ҳам 
таний олмай қолди. 
Орадан бир қанча вақт ўтиб, у қизларини кўргани келди. 
- Жуфтинг билан қандай яшаяпсизлар? - деди бир куёвига. 
- Яхши яшаяпмиз, аммо бир айби бор - ҳеч нарса емас ва ичмас, - деди куёви. 
Нуҳ билдики бу ҳур экан. 
- Жуфтинг Билан қандайсизлар? - деди иккинчи куёви олдига келиб. 
- Қанжиққа ўхшаб кетаркан, - деди куёви. Билдики буи т экан. 
- Жуфтинг Билан муросаларинг қалай? - деб сўради учинчи куёвидан.
- Ейди,ичади, эшакдай чўзилб ётгани ётган, - деди куёви. У билдиик бу эшак 
экан. 
- Жуфтинг Билан қандай яшарсизлар? - сўради тўртинчи куёвидан. 
- Мен ундан беҳад ҳурсандман, у пайғамбарзодалардан экан, - деди куёви. Нуҳ 
алайҳиссалом у ўзининг қизи эканлигини билди ва олиб борган ҳодясини унга совға 
қ
илди. 
Ҳабарда келарки, Нуҳнинг умри охирлаб қолгач, бир куни Жаброил 
алайҳиссалом келди ва унга:
- Эй Нуҳ, пайғамбарлар ичида сенинг умринг узунроқ бўлди. Дунёни қандай 
тасаввур этдинг?


Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий 

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish