www.ziyouz.com кутубхонаси
24
Яна айтадиларки, сичқон кемани тешганда одамларда сувга ғарқ бўлиш қўрқинчи
уйғонди, сув ичида эса сира тешикни беркитиб бўлмади.
Шунда Нуҳ айтадики:
Кимки бу тешикни беркитса, нима тилаги бўлса бергайман.
Мен тешикни беркитайин, сув кириш тўхтагач, кемадаги сувларни чиқариб
ташланган, - деди илон сўнг сўради, - менга нима берарсан?
Нима истайсан? - деди Нуҳ.
Қайси гўшт тотли бўлса, ўшани бергил, - деди Илон.
Нуҳ қабул қилди, Илон сувга кириб тешикни беркитди, ўша жойда кулча бўлиб
ётди, сув кириши тўхтади. Кема ичидаги сувни ташқарига чиқариб ташладилар, ғарқ
бўлиш қўрқинчи барҳам топди.
Кемадан чиққанларидан кейин илон келиб, Нуҳдан ваъда қилинган гўштни талаб
қ
илди.
- Ҳамма жониворлар кемадан чиқди, тарқалиб кетдилар, гўштни қандай
топармиз? - деди Нуҳ. Илон кўп сиқилди, шунда Нуҳ чивинга амр қилди:
- Боргил, ер юзидаги гўштларни тотиб кўргил, тотлисини Илонга бермиз.
Чивин кетди, аммо анча ҳаяллаб қолди. Илон эса тиқилинч қиларди. Нуҳ
ҳ
ижолатда қолганди, қалдирғочни чивинни топиб келиш учун жўнатди.
- Нега кеч қолдинг?- деди Қалдирғоч, Чивинни қидириб топгач.
- Ер юзи кенг экан, шу боис кеч қолдим, - деди Чивин.
- Гўштларни тотиб кўрдингми? Қайси гўшт тотлик экан? - сўради Қалдирғоч.
- Ҳамма гўштларнинг энг тотлиси одамларнинг гўшти экан, - деди Чивин.
- Ўша гўштнинг мазаси ҳали-ям оғзимда тургандир. Оғзингни очгин, мен ҳам бир
ҳ
идлайин, - деди Қалдирғоч. Оғзини очганди Қалдирғоч уни ҳидламоқчи бўлиб,
тумшуғи билан Чивиннинг тилини кесиб олди. Ўшал кундан бери Чивин тилсиз
қ
олди.
Икковлари Нуҳ пайғамбарга келдилар. Чивин ҳарчанд ҳаракат қилсада
сўзлаёлмас эди. Унинг сўзига ҳеч Ким тушуна олмасди.
- Унга нима бўлди, нечук сўзлаёлмас? - деб сўради Қалдирғочдан.
- Мен Билан сўзлашганда бақанинг гўшти ширин экан, деб айтганди. Кеч
қ
олганидан ҳижолатда бўлиб, сўзлаёлмай қолди, - деди Қалдирғоч.
Нуҳ алайҳиссалом бақа гўштини илонга берди. Агар қалдирғоч ўша кунда
шунчалик эзгулик қилмаганда эди, бугун биз ҳамма одамлар илонга ем бўлардик.
Яна мақсадга келамиз: Нуҳ алайҳиссалом кемадагиларга айтган эди:
- Жуфтларингизга яқинлашманг, болалар туғилса, кемага сиғмай ғолурмиз, - деб.
Ҳеч ким жуфтига қовушмас эди. Аммо мушук кўрдики, ит жуфти Билан қовушди.
Келиб Нуҳга айтганди, лекин Ит тонди. Бундан мушукнинг аччиғи чиқди,
ҳ
ижолатлик бўлди. Бир қанча вақт ўтгач, Мушук Яна кўрдики, Ит жуфти билан
қ
овушаётганди.
- Илоҳо, бу Ит сенинг пайғамбарингга ёлғон сўзлайди, айбдан тонарди.
Қ
удратинг билан уни шу ҳолда тутгил, мен бориб Нуҳга ҳабар қилайинки, у келиб
кўзи билан кўрсин, - дея Мушук Оллоҳга муножат этди.
Оллоҳ унинг дуосини ижобат қилди, Ит то Нуҳ келиб кўргунча ўша ҳолда қолди,
жуда уятли бўлди. Бугунга қадар бу иш Итга мерос бўлиб қолди. Ит ҳам дуо қилди:
- Мени Нуҳга уятлиғ қилди. Ҳудоё, буни ҳам расво қилғил!
Оллоҳ таоло Итнинг тилагини раво қилмади. Аммо мушуклар қачонки
жуфтларига ҳожати тушса, шу қадар овоз чиқарадиларки, ҳамма жонзодлар
ҳ
абардор бўлар. Бундан маълум бўладики, Ким бировнинг айбини очса, ўзи ҳам
ўшандай айбга мубтало бўлғувсидир.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |