www.ziyouz.com кутубхонаси
23
Айтишларича, кемага энг аввал қалдирғоч кирди, энг кейинида кирган жонивор
эшак бўлди. Эшакни судрадилар, сира кемага кирмади, негаки шайтон унинг
думидан тортиб турганди.
- Шайтон минган бўлса ҳамки киргил! - деди нуҳ.
Яна айтишларича, Нуҳ тайсалланиб турган эшакка қараб: "Киргил, эй малъун!"
деган эди, Иблис маолъун эшакнинг думидан ушлаган ҳолда кемага чиқди.
Шайтонни кема ичида кўрган Нуҳ:
Сен кимнинг фармони билан кемага чиқдинг? -*деди.
Сенинг сўзинг, сенинг фармонинг Билан чиқдим, - деди Шайтон.
Сени киргил, деб қачон айтдим? - таажубланди Нуҳ.
"Киргил, эй малъун!" дединг, малъун мендирман, эшак эмас, - деди Иблис.
Молик ибн Сулаймон ал-Харавий раҳматуллоҳи алайҳ айтарки, Нуҳ пайғамбар
илон ва чаённи "Сиздан одамга зарар тегар", деб кемага чиқармади. Шунда улар:
Кимки сенинг отингни айтса, унга зарар тегдирмаймиз, - дедилар.
Дейдиларки, Ким илон ва чаёндан қўрқса (Оят) "Салом бўлсин Нуҳ пайғамбарга
аҳли одам ичида. Албатта, биз яхши амал қилгувчиларни Яна шундоқ
мукофотлаймиз, Ҳақиқатда у бизнинг мўмин бандаларимиздан эди", оятини ўқиб
ётсин.
Илоҳо, арслон сигир билан, бўри қўй билан, мушук кабутар билан душманлиғини
биларман, уларни нима қилайин, - деди Нуҳ.
Ҳамма нарсаларни чиқариб бўлгач фармон келди:
Одамнинг суякларини келтиргил, кемага чиқаргил, унга азоб суви тегмасин!
Ҳазрат Одамнинг жасадини келтриб кемага қўйдилар. Кеманинг бр тарафида
эркаклар, бир тарафида эса аёллар жой олгандилар, Одамнинг жасади улар
орасида парда бўлди.
Яна бир ривоятда Жуди тоғига қўйдилар дерлар, аммо эти ва териси Сарандибда,
суяклари Жидуда турар.
Қачонки сув кема қирғоғига келганда Нуҳ неча бор уринди, лекин кема юрмади.
Шунжа Жаброил айтдики: "Эй Нуҳ, тўрт жойга тўрт кўзни номлаб жойлаштиргин!".
Шундай қилганда кема юрди. Айтишларича бир кўзни Отик, иккинчисини Умар,
учинчисини Усмон, тўртинчисини Али деб номлаганди. (Оят) "У кема сузар эди кўз
олдимизда, токи мукофот бўлсин ёлғончисан дейилган одамга (яъни Нуҳ
пайғамбарга)".
Нуҳ алайҳиссалом Ироқдан чиқиб Маккага борди, Каъбатуллоҳни етти бор тавоф
қ
илди. Ундан Мағрибга, сўнгра Машриққа борди. Ражаб ойининг учинчи куни кемага
чиқди, олти ой кемада сузди.
Тўфон чоғи қирқ кеча-кундуз ёғн ёғди, ердан ҳам сув чиқди. (Оят) "Осмон
эшикларини қуйиб оқадиган сувга очиб ташладик ва ерда чашмаларни оқизиб
қ
ўйдик".
Айтадиларки, Нуҳга пайғамбарлик келганда юз ёшда эди. Тўққиз юз эллик йил
одамларни даъват қилди. Яна бир ривоятда тўфонгача тўрт юз ёшда эди, ундан
кейин уч юз эллик йил умр кўрди, дейдилар. Ҳаммаси минг етти юз йил бўлади.
Айтадиларки, қирқ кеча-кундуз ёғин ёғди, ҳар бир қатраси тегирмон тошидек
келарди. Дунёнинг энг баланд тоғини устига ҳам қирқ қари сув босди. Кемадаги
саксон кишидан ташқари ер юзида бирорта ҳам одам қолмади, ҳаммаси ўтди.
Ҳабар келарки, илгари уч нарса йўқ эди, улар кемада, денгиз устида пайдо
бўлди: бири мушук, иккинчси сичқон пайдо бўлиб кемани тешди, учинчиси тўнғиз.
Фармон бўлди, Нуҳ арслоннинг бошини силади, бурнидан иккита мушук чиқди ва у
сичқонни еди.
Қиссаси Рабғузий. Носируддин Рабғузий
Do'stlaringiz bilan baham: |