www.ziyouz.com кутубхонаси
9
унчалик таъсир қилмас эди. У Розиянинг яқингинада турганини ҳис қилар, бу яқинлик унга
ёшлигини қайтариб бераётгандай бўлар эди.
Розия бир неча марта кўча соатларига қараб-қараб қўйди. Вақт ўтган сари у атрофдаги
нарсаларни унутиб, паришонхотир бўлиб борар эди. Гоҳо Максимич билан гаплашиб туран
пайтда ҳам, ҳаёли бошқа ёққа кетиб қолаётгани сезилар эди. У шаҳар ҳақида гапиради,
саволларга жавоб беради, аммо бунинг ҳаммасини қалбининг бир чети билан қилади.
Қалбининг тубидаги муҳаббат туйғуси, яқинлашаёгган висол ҳисси тобора кучлироқ, тобора
гўзалроқ садо беради. Розия шу садога қулоқ солаётгандай тўсатдан жим бўлиб қолди,
тиқилинчни, чангни, ҳавонинг димлигини мутлақо сезмайди.
Чилонзорга етиб автобусдан тушганларида Максимич унга:
— Роса ҳаёлга чўмиб кетдингиз-а? — деди.
— Ҳа, — деб Розия ийманиб кулимсиради-да, ҳушини йиғиб олди: — Хўш, Илларион
Максимилианович, фикрингиз қалай?
Максимич бири бирини тўсган кўп қаватли уйларга, кинотеатр пештоқида тўппонча ўқталиб
турган йигитнинг каттакон рангдор суратига, ичи - таши одамга тўлган ойнаванд магазинга кўз
югуртирди. Сўнг негадир қўлидаги пиджагига қаради. Пиджак кела-келгунча ғижимланиб
латтага айланиб қолган, тер ва чанг тегавериб бир-икки соат ичида бутунлай эскириб кеттанга
ўхшар эди. Максимич бошини кўтариб Розияга кўз ташлади ва унга ёқадиган гап айтгиси келди.
— Ҳақиқатан... оғир маршрут экан.
— Айтмадимми! Агар метро бўлса, шу йўлни ўн баробар тез, ўн баробар осон босиб
ўтармидик, йўқми?
— Эҳтимол, шундайдир. Аммо сиз бир нарсани унутманг, Розия. Тошкентда метро бўлиш-
бўлмаслигини менга ўхшаган битта-иккита одам ҳал қилолмайди.
— Тўғри-ю лекин мен ишнинг сизга боғлик қисмини айтмоқчиман-да.
Максимич Розия билан иш тўғрида гапиришга эқди унча ҳуши йўқдай кўринди.
— Менга боғлиқ қисми бўйича ҳозир, албатта, маълум бир тасаввур ҳосил бўлди, — деди у
лоқайд товуш билан. Розия эса, аксинча, шўх товуш билан гапирди:
— Тасаввурингиз тўлиқроқ бўлиши учун еттинчи трамвайга ёки ўттиз саккизинчи автобусга
тушиб, Студентлар шаҳарчасига ҳам бориш керак эди-я!
Максимич кулиб қўлларини кўтарди:
— Мен таслим бўлдим, Розия. Агар вақтингиз бўлса, энди бирор жойда дам олайлик.
Розия тез соатига қаради, Саттор тайинлаган вақт яқинлашиб қолганини кўриб, юраги «шиғ»
этиб кетди. Унинг юзи бирдан ўзгарганини кўриб, Максимич шошиб сўради:
— Бирор жойга бормоқчимидингиз? Кеч қоляпсизми?
— Ўн беш минут бор. Улгураман.
Розиянинг юзида яна ўша ўтли жозиба барқ уриб кўринди. Максимич ундаги бояги
ўйчанлик ва ҳозирги ўзгаришнинг сабабини билмоқчи бўлиб:
— Нима, висол бормиди? — деди.
Розия юзини чўғдай қиздирган эҳтироснинг тафтини ўзи ҳам сезди-ю, уялиб ерга қаради:
— Ҳа.
Максимич тарвузи қўлтиғидан тушгандай бир лаҳза хомуш туриб қолди. Розия унга майин
бир нигоҳ ташлаб:
— Кечирасиз, энди, — деди. — Бормасам бўлмайди. Розия билан бирга ўтказган дамлар
Максимичга энди бутунлай бошқача кўриниб кетди. «Бу қиз нега мунча ёқимтой десам,
ҳаммаси севгининг жозибаси экан-да. Севган йигит уйғотган гўзаллик мени ўзига тортган
бўлса, мен бошқа одам учун ёқилган гулханда исинмоқчи бўлдимми?».
— Аҳ! Сиз мени кечиринг, Розия! — деди Максимич ва Розиянинг тиқилинчда эзғиланган
кийимига қаради. Қизлар висолга махсус кийиниб, безаниб бориши кўнглидан ўтди. Розия
Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |