57
тезликни кўп миқдорда оширилишига олиб келмайди.
Сабаби бу реакциянинг
активланиш
энергияси
нисбатан
жуда
катталигидадир.
Аррениус
тенгламасидан маълумки, К
т
(-тезлик доимийси) Т (-температура)га Е (-
активланиш энергияси)га тескари пропорционалдир. Яъни:
К
т
= К
о
*е
(-Е/RT)
; ва К
Т
Т; (1/Е)
Бу ерда К
0
-доимий миқдор; е-натурал логорифм асоси:
13.5.1. КАТАЛИЗАТОРЛАР.
Амалиётда активланиш энергияси Е ни пасайтириш учун бир қатор
ижобий
катализаторлар Pt, V
2
O
5
,
Fe
2
O
3
,
Cr
2
O
3
, лар ишлатилади. Бу
катализаторлар активланиш энергиясини камайтиради ва реакцияни тезлигини
оширади. Умуман катализаторлар сарфини камайтириш мақсадида, улар хар
хил асосларда жойлаштирилади. Асосларга қуйидагича талаблар қўйилади:
1.Улар 400-700
0
С оралиғида термик чидамликка эга бўлиши:
2.Катализатор ғовак - ғовак бўлиб, нисбий учрашув юзаси жуда катта
бўлмоғи керак;
3.Улар хом-ашё ва махсулот компонентларига нисбатан инерт бўлмоғи
керак;
4.Улар нисбатан арзон ва механик мустахкам бўлиши керак.
Шундай асос сифатида асбест, слюда, силикагел ва хоказолар ишлатилиши
мумкин.
Каталик хусусиятга эга булган Pt, V
2
О
5
ва хоказоларнинг умумий сарфи 7-
9% атрофида бўлиши мумкин. Катализаторларнинг активлигини ошириш учун
Na
2
O, K
2
O, каби активаторлар ҳам қўшилади. Гарчан улар соф ҳолатда хеч
қандай каталик хусусиятга эга бўлмасалар ҳам, сулфат кислота ишлаб чиқариш
саноатида қўлланадиган катализаторлар ичида активлиги жихатидан энг юқори
сифатлиси - Pt катализаторидир. Унинг активлиги 93-98% гача бориши мумкин.
Аммо катализаторнинг ёниш ҳарорати эса жуда паст, яъни 350
0
С атрофида. Бу
сифат ҳам жуда яхши. Катализаторларнинг ёниш ҳарорати
деб - катализатор
тўсатдан юқори активликка эга бўлишини таъминлайдиган ва уни тез қизишига
олиб келадиган энг паст бўлган температурага айтилади. Ёниш ҳарорати паст
катализаторларни топиш ҳозирги давирда зарур бўлиб турибди. Аммо, ҳозирги
вақтда маълум бўлишича Pt катализатори V
2
O
5
қараганда, мишъяк, фтор ва
хоказо каталик заҳарлар томонидан 5000 марта кучли ва тезроқ захарланар
экан.
Шунинг учун, V
2
O
5
катализатори амалиётда кенг қўлланилади.
Катализаторлар таблетка, найча, дона-дона шаклларда чиқарилиши мумкин.
V
2
O
5
асосида қуйидаги катализаторлар саноат миқёсида ишлаб
чиқилмоқда:
1.БАВ-барий алюминий
ваннадийли катализаторлар;
2.СВД-сулфованнадийли диатомитли катализаторлар;
3.СВС-силикагел асосидаги сулфованнадийли катализаторлар;
4.ИК-1, ИК-2, ИК-3, ИК-4 катализ институти номидаги катализаторлар.