Россия бўйлаб 4 та филиалингиз бор. Айтмоқчи, сайтингизда чоп этилган мақолада
кейинги ой Москвада филиал очаётганларингиз ва бу иш билан сиз
шуғулланаётганингиз ёзилган.
- Биз эса “
Юникстрим” компанияси,
Пермида жойлашганмиз ва 2005 йилдан
буён исталган иншоотлар изоляцияси учун махсус зичлайдиган материаллар,
сув ва сувости ускуналари ва ўз-ўзидан аквариум ҳамда экотизимлар ишлаб
чиқарамиз ва сотамиз. Ҳатто маҳсулотимизга 4 та патент ҳам олганмиз!
- Мен учрашув тўғрисида келишиш учун қўнғироқ қиляпман.
Эртага соат 15:00да
учрашишга нима дейсиз?
Матнда ўзимизнинг сўзларимизга алмаштириш керак бўлган
жумлалар ажратиб
кўрсатилган. ҚҚҚШ билан суҳбатни якунлашдан аввал барча олти босқични такрорлаймиз.
Машғулот. 47-топшириқ. Юқорида келтирилган олтита босқич скриптидан А4
форматдаги қоғозга (альбом қоғози) ажратилган жумлаларни ҳаётингиз в абизнесингиздаги
сўзларга алмаштириб ёзиб чиқинг. Кейин масофавий шерик топиб ўз скриптингизни 21 марта
қўнғироқ қилиб телефонда такрорланг.
ЕТТИНЧИ БОСҚИЧ.
Совуқ қўнғироқнинг охирги еттинчи босқичида мен учта оддий бандларни қўшаман –
булар учрашув белгилаш, хулоса ва хайрлашиш.
1. Саломлашиш ва ўзини таништириш.
2. Миннатдорчилик.
3. Мижоз тўғрисида калит жумла.
4. Ўзимиз тўғримизда калит жумла.
5. Қўнғироқ мақсади
6. Ёпиш.
7. Якунлаш: учрашув белгилаш, хулоса ва хайрлашиш.
Қўнғироқ мақсадини айтиб жумлани ёпсак, воқелик қуйидаги икки йўл билан
ривожланиши мумкин:
1
. Бизга “ҳа” дейишса: Бу вазият 3 хил вариантда бўлади:
А.Биз таклиф қилган сана ва вақтга рози бўлишади.
В. Учрашувга рози бўлишади, лекин биз айтган сана ва вақтга эмас, ўз вариантларини
таклиф қилишади.
С. Учрашувга рози бўлишади, лекин биз айтган сана ва вақтга эмас, ўзлари ҳам бошқа
вариант таклиф қилишмайди.
2
. Бизга “йўқ” дейишади, яъни рад этишади. Кўпинча тўғридан-тўғри эмас, маълум
вариант: “Имейлга жўнатинг” шаклида. Агар биз ҳаммасини тўғри ва ишонч билан бажарган
бўлсак – тўғридан-тўғри рад этиш бир хил бўлади, чунки одамлар тўғридан-тўғри “йўқ”
деёлмайдилар.
1А, 1В ва 1 С вариантлари жуда ўхшаш, лекин биз барибир уларни фақатгина тасаввур
эмас, балки воситалар ҳам бўлиши учун батафсил таҳлил қиламиз. 1А вариантидан
бошлаймиз: ҚҚҚШ биз таклиф қилган сана ва вақтда учрашувга рози бўлди. Бу қуйидагича
бўлиши мумкин:
- Мен учрашув тўғрисида келишиш учун қўнғироқ қиляпман. Эртага, масалан, сота
15:00да учрашишга нима дейсиз?
- Яхши келинг.
Бу энг керакли вариант. Биз максимум мақсадга
эришиб розилик олдик, лекин
хурсандчиликдан тўхтамаслигимиз ва “кўрсатилган ҳиммат” учун миннатдорчилик билдириш
керак, ишбилармон ва конкрет киши бўлишда давом этиш, фақат манзилни аниқлаш, сана ва
вақтни такрорлаш ҳамда хайрлашиш муҳим. Масалан қуйидагича:
- Аниқ айтолмайсизми, қаерга бориш керак?
- Биринчи Кожевнический тор кўчаси, 6-уй.
- Рахмат! Эртага 15:00да офисингизга бораман. Учрашгунча.
Do'stlaringiz bilan baham: