ЕВГЕНИЙ ЖИГИЛИЙ
ҚЎНҒИРОҚЛАР УСТАСИ
Телефон орқали қандай тушунтириш,
ишонтириш ва сотиш
Сиз орзу қилгандай ҳаёт кечирмайдиган инсонлар маслаҳатига қулоқ тутманг!
Бодо Шефер
Бир киши бажара олганни бошқаси ҳам уддалайди!
«На грани»
бадиий фильми
КИРИШ
Ҳозирги вақтда 20-25 йил аввал телефон аппаратлари ҳар бир хонадонда бўлмаганлиги
ва фақатгина кўчадаги автомат телефонларда бир неча чақа тангага қўнғироқ қилиш
мумкинлигини эслашнинг ўзи кишини таажубга солади. Мен 20 даража совуқда шишаси
синган телефон будкасида қизалоғимга қандай шеър ўқиб берганим ва орқамда бир аёл узоқ
гаплашаётганимни айтиб норози бўлганини эслайман...
Биз ниҳоятда динамик даврда яшаяпмиз! Техника ўзгариб мукамаллашиб бормоқда,
унинг имкониятлари ҳар кун ортиб бормоқда. Бугун телефон деярли ҳаммада бор, баъзиларда
эса бир нечта. Ҳозирги вақтда мобил телефонлар стационар аппаратларни ўрнини қарийб
тўлиқ
эгаллади, смартфонлар эса оддий гўшаклар билан алмашмоқда. Тараққиёт илдам
қадамлаб бормоқда. Бироқ бир нарса ўзгармас бўлиб қолмоқда: чексиз мулоқот имконияти.
Биз масофадан туриб деярли барча муаммоларимизни ҳал этишга кўмаклашувчи бу
каби қулай қурилмасиз ҳаётимизни тасаввур қилолмаймиз. Сизнинг МУЛОҚОТ ҚИЛА
ОЛИШИНГИЗ энг асосийдир.
БИРИНЧИ ҚИСМ
АСОСИЙ БИЛИМ ВА МАЛАКАЛАР
Тахминимча, кўпчилик ушбу китобни очиб, “Умид қиламанки, бу асарда “қуруқ гап”
бўлмайди ва мен мижозлар билан мулоқотда айнан нима дейиш кераклиги тўғрисида
маълумот оламан, мулоқот алгоритмлари, скриптлар (скрипт – сўзлашиш сценарийси),
муваффақиятга эришганлар сири ҳақида билиб оламан”, деб ўйлашади.
Мен ушбу китобни ёзиш ғоясини ўйлаганимда қуйидагилар мен учун жуда муҳим эди:
– Максимал даражада амалий бўлиши, яъни тезкор амалиётда қўллаш мумкин бўлган
воситаларни қамраб олиши;
– Асар шунчаки “қўнғироқлар ҳақида ҳикоя”лардан ҳам кўра кўпроқ
маънога эга
бўлиши ва ишда ҳамда кундалик турмушда ҳам кўмаклаша оладиган қўшимча маълумотларни
умумлаштириши зарур.
Савдо соҳасига кириб келганларнинг барчаси УЛАРГА, яъни мижозларга маҳсулотни
сотишни, УЛАР билан мулоқот қилишни, УЛАРНИ ишонтиришни ўрганишни истайди!
Сотаётган БИЗ бормиз, шунингдек, сотиб оладиган - УЛАР ҳам бор ва БИЗ уларни тренинг
давомида ўрганамиз! БИЗ ва УЛАР - сиз ушбу сўзлар орасида “ва” боғловчисидан бошқа
нимадир кўряпсизми? БИЗ ўзимиз яратган чегарани кўряпсизми? Аслида, ҳақиқатдан ҳеч
қандай чегара йўқ! Биз уни ўзимизнинг хавотиримиз, шубҳамиз, қийинчилигимиз ва
қўрқувимизни қандайдир шаклда тушунтириш учун ўйлаб топганмиз. Ахир қўрқиш,
хавотирланиш, “душман”дан
рад жавоб олиш уят эмас, Сиз билан мулоқот масъуллигини
ўзига олиш кўпроқ қийин.
Агар чегара бўлмаса, демак УЛАР ҳам йўқ, балки фақат БИЗ ва БИЗ-одамлар мавжуд!
Ва ўзингиздан бошқа ҳеч кимни ўрганишингиз шарт эмас! Кимнидир алдашдан ҳам маъно
йўқ. Агар сиз бир дақиқа
чегарани олиб ташласангиз, буни одамлар ҳам ҳис қилаётганини
сезасиз, уларнинг қандай фикрлашлари ва ҳаракатларини тушунасиз, чунки улар ҳам сиз каби
яратилган.
Шундай экан, ушбу китобдаги барча маълумотлар сиз ва мен учун — зеро биз
ҳаммамиз бирвақтнинг ўзида ҳам мижоз ҳам сотувчимиз!